Рекомендации

ЭҲФда МХИК ва штрих код бўйича маълумотларни қандай тўлдириш керак

25.02.2021
author avatar

Азиз ХАШИМОВ

ДСҚ бошқармаси бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– МХИКни веб-сайт ва Telegram-бот орқали аниқлаш;
– ДСҚ маълумотлар базасида онлайн-НКМ чекларини рўйхатдан ўтказиш.

 

МХИК – бу маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди. У маълум бир товар ёки хизмат турига бириктирилган рақамлар тўплами кўринишида ифодаланган бўлиб, ЭҲФ, электрон шартномалар ёки онлайн-НКМ ҳамда виртуал касса чекларида акс эттирилади.

Товар ва хизматларнинг ягона электрон классификатори (https://tasnif.soliq.uz/classifier/), шунингдек Telegram-бот орқали маълум бир товар ёки хизматнинг МХИКини аниқлаш мумкин.

Агар товар (хизмат) штрих-кодга эга бўлмаса, ЭҲФни юбориш пайтида  ушбу устунни тўлдирманг.

МХИК веб-сайт орқали қандай аниқланади

tasnif.soliq.uz сайти орқали сизга керак бўлган товар (хизмат) МХИКини топиш учун:

  • маълумотларни акс эттириш тилини танланг. Бунинг учун саҳифанинг юқори ўнг томонидаги тил панелидан сизга керак бўлган тилни танланг (ўзбекча ёки русча);
  • ЭРИ ёрдамида шахсий кабинетга киринг;
  • Сайтнинг умумий сарлавҳасидан пастроқда қидирув тизими жойлашган. Унга қуйидаги параметрлардан бирини киритинг:

маҳсулот номи. Масалан, гипс, компьютер, сут;
товар штрих-коди (рақамлар комбинацияси). Уни махсус сканер қурилмаси ёрдамида сканер қилиш мумкин, лекин бу штрих-код GS1 халқаро ташкилот тизими орқали берилган ҳамда GS1 Uzbekistan корхонаси билан шартнома имзоланган бўлсагина ишлайди;
ТИФ ТН кодини.

Ушбу параметрлардан бирини киритганингиздан кейин тизим изланган товар (хизмат) билан боғлиқ бир нечта ўхшаш товар (хизмат) вариантларини сизга таклиф қилади. Товар (хизмат) номидан олдин келган 5 ёки 8 хонали рақам МХИК ҳисобланади;

  • тизим таклиф қилганлар ичидан сизга зарур бўлган товар (хизмат)ни танлаб, «Танланганларга қўшиш» тугмасини босинг;
  • шахсий кабинетга кириб, «Танланган маҳсулотлар» бўлимида  ўзингиз танлаган товар (хизмат)ни кўрасиз. Зарурият туғилган тақдирда, товар (хизмат) ёнидаги «Ўчириш» тугмасини босиб, ушбу товар (хизмат)ни олиб ташлаш мумкин.

tasnif.soliq.uz портали ЭҲФ операторлари сервиси ҳамда электрон шартномаларни рўйхатга олиш тизими билан ўзаро маълумот алмашиб туради. Шунинг учун, товарлар (хизматлар)ни «Танланганлар»га қўшиб, уларнинг МХИКни электрон ҳужжатларда акс эттириш мумкин бўлади.

Шунингдек сиз қидирув сатри остидаги форматини (XLS, JSON, XML) танлаган ҳолда, товарлар ва хизматларнинг Ягона электрон классификаторини файл (ҳужжат) кўринишида юклаб олишингиз мумкин. 

МХИК Telegram-бот орқали қандай аниқланади

Сизга зарур бўлган товар (хизматлар)нинг МХИКини Telegram-бот орқали топиш учун:

  • Telegramнинг қидирув сатрида бот номини киритинг – @mxikbot;
  • /start тугмасини босинг (ботни ишга тушириш);
  • тилни танланг – ўзбекча ёки русча;
  • қидирув вариантини танланг:

товар ёки хизматнинг номи бўйича;
штрих-код бўйича;
ТИФ ТН коди  бўйича.

«Савол бериш» сатрида сиз товар ва хизматларнинг Ягона электрон классификаторини қидируви бўйича таклифларингизни ёзиш ёки саволларингизни беришингиз мумкин.

Агарда сизга зарур бўлган товарлар (хизматлар)ни топа олмасангиз «Топилмаган маҳсулот ёки хизматлар бўйича батафсил маълумот киритинг» бўлими орқали, https://tasnif.soliq.uz веб-сайтга ўтиб топилмаган товар ва хизматлар ҳақида батафсил маълумот кўрсатишингиз мумкин. 

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro

Помощь