Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Январь

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2010


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ



ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160;

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 165;

36 соатли иш ҳафтасида - 150.



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


5 кунлик иш ҳафтасида - 20;

6 кунлик иш ҳафтасида - 25.

         

3

******

- декабрь ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- декабрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


5

- декабрь ойи учун акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.

        

    

   

9

******

- декабрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


2010 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи қисм.


2010 йилнинг I чорагида кутилаётган фойдадан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм.


10

******

- декабрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм.

- ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**.


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.


  

13

******

- январь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- январь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

  

  

14

- январь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар, 165-модда, иккинчи қисм.

- декабрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 банди.


- 2010 йил учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, бешинчи қисм.


- сувдан фойдаланиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига 2010 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган лимитдан келиб чи??ан ҳолда ёки сув етказиб бериш шартномасига мувофиқ, ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида тўлаш тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи қисм.


15


- январь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****.


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар.


   

  

19


- 2010 йил учун юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, иккинчи қисм.



     

23

******

- январь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм.


- январь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

24

******

- декабрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****;


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм, 264-модда, биринчи қисм.

- декабрь ойи учун цементга ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

      

- 2009 йилнинг IV чораги учун суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи, бешинчи қисмлар.


25


- декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 239-модда.

- декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар.

- январь ойи учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бюджетга жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм.


- декабрь ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм.


- декабрь ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм.


- декабрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм.

    

            


30

******

- 2009 йилда даромад олган жисмоний шахслар тўғрисида, асосий иш жойи бўйича даромадлар олган жисмоний шахслар бундан мустасно, маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда.


- 2009 йилдаги умумий даромад суммаси ва тўлов манбаида ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 165-модда, тўртинчи қисм.


  


-----------------------------------

*) солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни йиллик молиявий ҳисобот тақдим  этиладиган муддатларда тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари;

**) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади;

***) ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган, юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади;

****) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан;;

*****) қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари;

******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.




Солиқ тўловчининг тақвими - “Норма маслаҳатчи” газетаси ва “Norma” АҲТ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда кўчириб босилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти ёки “Norma Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.