Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Февраль

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2023


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ФЕВРАЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


q 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

q 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 160

q 36 соатли иш ҳафтасида - 144


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

q 5 кунлик иш ҳафтасида - 20

q 6 кунлик иш ҳафтасида - 24

  

5


- 2024 йил январь ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиҳини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд

      

  


7


- 2024 йил январь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*

  


Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм

  

   


9

- 2024 йил февраль ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиҳимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 460-модда, бешинчи қисм

  


10

- 2024 йил январь ойи учун акциз солиҳи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар


- 2024 йил январь ойи учун Қимматли қоҳозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўҳрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм



- 2024 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиҳи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мол-мулк солиҳи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай тўлайдилар

  


Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм

  

- 2024 йил февраль ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиҳини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиҳи ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

  


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм

  

  


12


- 2023 йил учун тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўҳрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 1-банд

  

 


14


- 2024 йил январь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

   


(Халқ банки томонидан фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсий ҳисобварақларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, Вмнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)


  

        

15


- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил март ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўҳрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар кейинги солиқ давридан бошлаб СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли. Бунинг учун кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига хабарнома тақдим этилиши лозим


Солиқ кодекси, 470-1-модда, биринчи ва олтинчи қисмлар


2023 ЙИЛ УЧУН

- 2023 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни***


(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-б.)

- 2023 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни. ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади

  


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар


- 2023 йил декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 2-банд, тўртинчи қисм

  

- 2023 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидентлар томонидан мол-мулк солиҳини тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 417-модда, ўнинчи қисм

  

2024 ЙИЛ УЧУН

- 2024 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар

  

- 2024 йил февраль ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади

  


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

  

- 2024 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм,1-банд

 

        

20

- 2024 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм


- 2024 йил февраль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм

- 2024 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

  


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

  

- 2024 йил январь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм

- 2024 йил январь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

  


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар

- 2024 йил январь ойи учун юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар

   


23

- 2024 йил февраль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиҳи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди


Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм

  

  

25

**

- 2024 йил январь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблаҳларни тўлашнинг сўнгги куни

  

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.




*Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-қ. СК 86-м. 6-қ.).

**Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўҳри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ. СК 86-м. 6-қ.).

***Вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар 2023 йил учун йиллик ҳисоботни 2024 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этади. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари 2023 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни 2024 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этади. Юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари 2023 йил учун молиявий натижалар тўҳрисидаги ҳисоботни 2024 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Солиқ ва божхона хабарлари" газетаси ва "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилиши "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.