Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Апрель

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2024


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АПРЕЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


q 5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 159

q 6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 152

q 36 соатли иш ҳафтасида - 137


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

q 5 кунлик иш ҳафтасида - 20

q 6 кунлик иш ҳафтасида - 23



  

5


- 2024 йил март ойида банклар томонидан норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд

    

- 2024 йил март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади*


Солиқ кодекси, 390-модда, иккинчи қисм


  


9


- 2024 йил апрель ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 460-модда, олтинчи қисим

  


10

**

- 2024 йил март ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар

           

- 2024 йил март ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм

             

- 2024 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

  


Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм

  

- 2024 йил апрель ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади

  


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм

   

- юридик шахс томонидан ногиронлиги бўлган 16 ёшгача боланинг ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) қўшимча дам олиш кунлари учун қўшимча тўлов харажатларини тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш талабномалари тақдим этишнинг сўнгги куни.

  


Низомнинг 45, 46-б., 14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова, Низомнинг 85-б., АВ рўйхат рақами 1136, 8.05.2002 й., МК 399-м.

  

  


14

**

- 2024 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

   


(Халқ банки томонидан фуқароларни Жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)

  

  

        

15


- 2024 йилнинг II чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган фойдадан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси 340-модда, ўнбиринчи-қисм


- 2024 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд, 390-модда, 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар

   

- 2024 йил апрель ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади

  


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар


- 2024 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно)


  


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи қисм, 1-банд, 470-модда тўртинчи қисим, 470-1-модда, саккизинчи қисм

  



16


- 2024 йил май ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни*. Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли

  


Солиқ кодекси, 470-1 модда, биринчи ва олтинчи қисмлар



        

20

**

- 2024 йил март ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи-тўртинчи қисм



  

- 2024 йилнинг I чораги учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври (2024 йил учун - йилда бир марта) якунларига кўра тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда солиқ тўловчида ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар



Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи ва олтинчи қисим, 340-модда ва 480-модда

  

- 2024 йил апрель ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 448 модда, учинчи қисм

- 2024 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

  


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар

  

- 2024 йил март ойи учун ҚҚС тўловчилари бўлган солиқ агентлари томонидан қуйидагилар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни:

q чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича;

q давлат мулкига оид операциялар бўйича.

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади

  


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи ва иккинчи қисм, 255-модда ва 256-модда, 273-модда тўртинчи қисм



  

- 2024 йилнинг I чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Чет эл юридик шахслари томонидан электрон хизматлар юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган бўлса, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган солиқ агентлари ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этадилар ва солиқни тўлайдилар


Солиқ кодекси, 280 ва 281 моддалар, 278-модда тўртинчи қисим

- 2024 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно). Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

  


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар, 470-1-модда, саккизинчи қисм

  

- 2024 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар

- 2024 йилнинг I чораги учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (солиқ базаси - рента даромади мавжуд бўлган тақдирда).

Рента зарари мавжуд бўлганда ҳисобот йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади

  


Солиқ кодекси, 454-7-модда

   


23


- 2024 йил апрель ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни.

Агар ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди


Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисм

  

  

25


- 2024 йил март ойи учун ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

  

Низомнинг 32-б., 14.12.2023 йилдаги 661-сон ВМҚга 1-илова



____________________________

*) Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-қ.).


**) Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 8-қ., СК 86-м. 6-қ.).



Солиқ тўловчининг тақвими - "Солиқ ва божхона хабарлари" газетаси ва "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилиши "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.