Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.09.2024 й. 775-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 04.09.2024 й. 171-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 26.08.2024 й. 08/513-сон "Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.10.2024 й. 3560-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2024 й.

N 3560

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.09.2024 й.

N 775


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.09.2024 й.

N 171


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.08.2024 й.

N 08/513


ҚАРОРИ



Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг

раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари

ва тариф коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2024 йил 10 октябрдаги 661-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 06-3/439, 11/5112 ва 108-сон "Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1538, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А. Худаяров

Вазир

Д. Кучкаров

Вазир

Б. Мусаев

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 октябрь