Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 28.09.2024 й. 1-2024-сон "Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.10.2024 й. 3407-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.10.2024 й.
N 3407-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ
ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
28.09.2024 й.
N 1-2024
БУЙРУҒИ
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг
самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида
баҳолаш услубиятига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 21 ноябрдаги 2-2022-сон буйруғи (рўйхат рақами 3407, 2022 йил 28 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3407/1127-сон) билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директорнинг биринчи ўринбосари А.Ф. Мусаев
ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг
самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида
баҳолаш услубиятига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ушбу Услубиятнинг амал қилиши давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига асосан фаолият самарадорлигини баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органларидаги лавозимларга нисбатан татбиқ этилмайди.".
2. 2-бандда:
а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"занжир услуби - давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни вертикал тизим бўйича ўзига бўйсунувчи давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг бутун иерархияси бўйлаб изчиллик асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбарларнинг индивидуал ЭМСКни ишлаб чиқиш тартиби;";
б) ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Samaradorlik.uz" электрон платформаси (бундан буён матнда Ягона электрон платформа деб юритилади) - давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (бундан буён матнда баҳоланувчи раҳбар деб юритилади) фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини, шунингдек улар ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаларини акс эттирувчи ҳамда маълумот алмашинувини назарда тутувчи ахборот тизими.";
в) қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "hrm.argos.uz" электрон платформаси - инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритишни амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизими.".
3. 3-бандда:
а) иккинчи хатбоши "давлат органи раҳбари" деган сўзлардан кейин "ва унинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни Ягона электрон платформага, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш чорасини қўллаш ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "hrm.argos.uz" электрон платформасига доимий равишда киритиб бориш;".
4. 5-банднинг иккинчи хатбошиси, 7-банднинг "в" кичик банди, 12-банднинг иккинчи хатбошиси, 13-банд "давлат органи раҳбари" деган сўзлардан кейин "ва унинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"аниқлилиги, эришиш кўзланаётган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари аниқ белгиланиши;".
6. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат органи томонидан баҳолаш натижаларига кўра қўлланилган рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги маълумотлар Масъул таркибий тузилма ёки инсон ресурсларини бошқариш таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "hrm.argos.uz" электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.".
7. 10-банднинг "в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"16. Индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳисобот даври кесимида келгуси йил учун тасдиқланади.
Бунда, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг ЭМСКга эришилганлиги натижалари камида ҳар чоракда (давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, ойлик ва ярим йиллик ҳисобот даврлари белгиланиши мумкин) баҳоланади.".
9. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги "ушбу Услубиятнинг 4-иловасига мувофиқ" деган сўзлар "Ягона электрон платформа орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 20-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "ушбу Услубиятнинг 7-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ баҳолаш варақасини расмийлаштириш орқали" деган сўзлар "Ягона электрон платформа орқали автоматик тарзда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 22-банднинг 1 ва 2-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1) ЭМСКЭД = (АК/МК)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;
2) ЭМСКЭД = 100+(100-АК/МК*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун. Бунда, ушбу формула ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик даражаси, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик, оналар ва гўдаклар ўлими ҳамда бошқа шу каби кўрсаткичларга нисбатан қўлланилади.".
12. 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"24. Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарига бўйсунувчи таркибий тузилмалар, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича ўртача ЭМСК натижалари йиғиндиси ушбу раҳбар ва унинг ўринбосарига белгиланган ЭМСКнинг натижасига мувофиқ бўлиши лозим.".
13. 1, 2 ва 3-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
14. 4 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
1-ИЛОВА
"Давлат фуқаролик хизматчилари
фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим
кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
1-ИЛОВА
Давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек
ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг
таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси
фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини
ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Масъуллар |
Тадбирлар |
Муддат |
||
|
||||||
|
||||||
1-босқич |
|
Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари
|
Ўзлари бўйсунувчи давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.
|
ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
2-босқич |
|
Масъул таркибий тузилмалар |
Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тегишли давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш.
|
ҳар йили январь ойининг 23-санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
3-босқич |
|
Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари |
Давлат органи марказий аппаратининг ўзига бўйсунувчи таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.
|
ҳар йили январь ойининг 25-санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
4-босқич |
|
Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари |
Ўзларининг фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўзларининг ўринбосарлари (мавжуд бўлса) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
ҳар йили январь ойининг 28-санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
5-босқич |
|
Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (агарда улар мавжуд бўлмаса, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) |
Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (агарда улар мавжуд бўлмаса ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзига бўйсунувчи таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.
|
ҳар йили февраль ойининг 1-санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
6-босқич |
|
1. Масъул таркибий тузилмалар, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар 2. Масъул таркибий тузилмалар |
1. Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш. 2. Баҳолаш натижаларини ва давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни давлат органи раҳбарига тақдим қилиш.
|
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
7-босқич |
|
1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари 2. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари
|
1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. 2. Баҳолаш натижаларини ва ҳудудий ва ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарига тақдим қилиш.
|
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
8-босқич |
|
1. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари), ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари 2. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари) |
1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. 2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда давлат органи ёки ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарига тақдим қилиш.
|
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
9-босқич |
|
Давлат органи раҳбари, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбари
|
Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш.
|
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар
|
||
|
||||||
|
|
|
|
|
|
". |
2-ИЛОВА
"Давлат фуқаролик хизматчилари
фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим
кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
2-ИЛОВА
Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида давлат
фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли
кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Масъуллар |
Тадбирлар |
Муддат |
||
|
||||||
|
||||||
1-босқич |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари тақдим этган мақсадли (прогноз) параметрларни инобатга олган ҳолда, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.
|
ҳар йили феврал ойининг 18 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
2-босқич |
|
Ахборот таҳлил гуруҳлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш.
|
ҳар йили феврал ойининг 20 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
3-босқич |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.
|
ҳар йили феврал ойининг 23 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
4-босқич |
|
Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари |
Ўзларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.
|
ҳар йили феврал ойининг 25 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
5-босқич |
|
1. Ахборот таҳлил гуруҳлари, Ижро интизоми назорати бўлими ташкилий кадрлар гуруҳи 2. Ахборот таҳлил гуруҳлари |
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. 2. Баҳолаш натижаларини ва туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдим қилиш. |
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
6-босқич |
|
1. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари Ижро интизоми назорати бўлинмаси Ташкилий-кадрлар гуруҳи 2. Масъул таркибий тузилмалар
|
1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш. 2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш.
|
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
7-босқич |
|
1. Бевосита раҳбар, Ижро интизоми назорати бўлими/бўлинмаси, Ташкилий кадрлар гуруҳи 2. Бевосита раҳбар
|
1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. 2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш.
|
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар |
||
|
||||||
|
||||||
8-босқич |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари
|
Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш.
|
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар
|
||
|
||||||
|
|
|
|
|
|
". |
3-ИЛОВА
"Давлат фуқаролик хизматчилари
фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим
кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига
3-ИЛОВА
Ҳисобот даври учун |
раҳбарининг индивидуал ЭМСКни тасдиқлашнинг |
|
(таркибий тузилманинг номи) |
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Баҳоланувчи раҳбарнинг Ф.И.О.: __________________________________;
Баҳоланувчи раҳбарнинг лавозими: ________________________________;
Таркибий тузилманинг номи: ______________________________________;
Т/р |
ЭМСКнинг номланиши |
Ўлчов бир лиги |
Тоифаси (прогрессив/ регрессив) |
Йиллик мақсадли кўрсаткич |
шу жумладан: |
|||||||
I чорак |
II чорак |
III чорак |
IV чорак |
|||||||||
вазн |
режа |
вазн |
режа |
вазн |
режа |
вазн |
режа |
|||||
1. |
||||||||||||
2. |
||||||||||||
3. |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 24 октябрь