Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.11.2024 й. ПҚ-393-сон "Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
15.11.2024 й.
N ПҚ-393
ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРНИ ЧАҚИРУВГА ҚАДАР
БОШЛАНҒИЧ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ
ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимиз ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини чуқур сингдириш, уларнинг барча йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича белгиланган кенг кўламли вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида:
1. Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг вертикал тизимини яратиш орқали ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш тўғрисидаги қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
а) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта (Президент, ижод, ихтисослашган таълим муассасалари) таълим ташкилотларида (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (кейинги ўринларда - ЧҚБТ) фани нуфузини ошириш ва ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан янги тизимни жорий этиш, бунда:
республикада "Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси, фаол ҳаётий позиция" тамойилига асосан янгиланган ЧҚБТ фанининг ўқув дастури ва дарсликларини яратиш;
таълим ташкилотларида ЧҚБТ фани ҳафтасига икки соатдан ўқитилишини белгилаш.
Бунда таянч ўқув режада 10-11-синфларга ҳафтасига бир соатдан қўшимча юклама киритиш;
б) Мудофаа вазирлиги тизимида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимини (кейинги ўринларда - ЧҚБТ раҳбари) жорий этиш ва ЧҚБТ раҳбари лавозимига Мудофаа вазирлиги томонидан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда олий таълим ташкилотлари ҳарбий таълим факультетларининг "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши битирувчиларини, Қуролли Кучларнинг резерви (захира)даги олий маълумотга эга бўлган оддий аскар, сержант, шунингдек, офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни ишга қабул қилиш;
в) ЧҚБТ раҳбарларининг ҳарбий малакасини ватанпарварлик йўналишида мудофаа тизимида, педагогик кўникмаларини таълим тизимида ошириш;
г) ЧҚБТ раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш;
д) Мудофаа вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишинча мавжуд штат бирликлари доирасида:
Мудофаа вазирлиги марказий аппарати таркибидаги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси Ёшлар бўлими ва "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати негизида Мудофаа вазирлиги Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ва ёшлар билан ишлаш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент)ни;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппаратида Ватанпарварлик ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни мувофиқлаштириш бўлимини ташкил этиш;
е) республикадаги ҳар бир туман (шаҳар)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида болаларни кичик ёшидан Ватанга чексиз садоқат руҳида, жисмонан соғлом ва маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялашга йўналтирилган "Жасорат мактаби" фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:
спорт турлари бўйича ушбу мактабларда "Баркамол авлод" болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш;
ҳарбий-спорт мусобақалари, интеллектуал викториналар ва кўрик-танловларни ташкил этиш;
Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларини ўз фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда "жасорат мактаблари"га услубий ёрдам кўрсатувчи муассаса сифатида бириктириш тизимини жорий этиш.
2. Белгилансинки:
а) 2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларидаги Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари - ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари лавозими тугатилиб, штат бирликлари Мудофаа вазирлигига ўтказилади ва ушбу штат бирликлари ҳисобидан ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади ҳамда ЧҚБТ раҳбари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Мудофаа вазирлиги томонидан бириктирилган таълим ташкилотида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий касбга йўналтириш, ҳарбий-спорт мусобақалари ва ЧҚБТ фани машғулотларини ташкил этиш;
ўқувчи-ёшларни ҳарбий таълим муассасаларига саралаш ишларини олиб бориш;
"Ватан таянчи" отряди фаолиятини бошқариш ҳамда ҳарбий қисм ва полигонларда амалий машғулотлар ўтказиш;
б) ЧҚБТ раҳбарларига:
умумий ўрта таълим ташкилоти ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси белгиланади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотлари ходимлари учун белгиланган йиллик меҳнат таътиллари берилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида белгиланган тартибда ЧҚБТ раҳбарларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пулли компенсация тўланади;
в) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари учун 1 та штат бирлигидан иборат ЧҚБТ раҳбари лавозими киритиб борилади;
г) мудофаа вазирига белгиланган тартибда Департаментнинг ташкилий-штат тузилмасига амалдаги штатлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
3. "Жасорат мактаблари" умумтаълим мактаблари учун ҳарбий ватанпарварлик йўналишида таянч мактаб этиб белгиланади.
"Жасорат мактаблари"да:
математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;
ўқиш учун ўқувчиларни саралаш бешинчи синфдан бошлаб амалга оширилади;
робототехника, келажак ўйинлари, тиббий тайёргарлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий спорт ўйинлари каби тўгарак машғулотлари ўтказилади;
ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади.
"Жасорат мактаблари"га бириктириладиган ЧҚБТ раҳбарларига таълим ташкилоти ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси билан бирга туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари фуқаро ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, устама ҳақ, қўшимча тўлов, рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ҳам татбиқ этилади.
4. Таълим ташкилотларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қуйидагилар асосий йўналишлар этиб белгилансин:
ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари сифатларни, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
мамлакатимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало, соҳибқирон Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватанимиз озодлиги ва эл-юрт тинчлиги йўлида мардлик ва жасорат кўрсатган ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшларни тарбиялаш;
ҳарбийлар ҳаётига оид ватанпарварлик ғоясидаги қўлланмалар, фильм, ижтимоий ролик, бадиий асар, туркум кўрсатувлар яратиш;
таълим ташкилотларида "Турон" мактаб театри танловини мунтазам равишда ўтказиб бориш;
ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) таълим ташкилотларида ҳарбий ватанпарварлик тарбияси қуйидаги тўрт босқичда амалга оширилади:
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига (3-6 ёш) оила, Ватан, миллий қадриятлар ҳақидаги илк тушунчалар ўргатилади;
бошланғич синф ўқувчиларига (1-4-синф) мустақиллик тушунчаси, давлат рамзларига ҳурмат ва интизом каби ҳаётий кўникмалар сингдирилади;
ўрта синф ўқувчиларида (5-9 синф) ҳуқуқий онг, миллий ғурур, буюк аждодларга муносиб ворис бўлиш туйғуси шакллантирилади;
юқори синф ўқувчиларида (10-11-синф) ҳарбий хизматга қизиқиш ва Қуролли Кучлар билан фахрланиш туйғуси кучайтирилади;
б) таълим ташкилотларида:
ўқувчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робототехника, келажак ўйинлари бўйича алоҳида танловлар ҳамда ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;
зиёлилар ва нуронийлар иштирокида "уч авлод учрашувлари" ташкил этилади;
ҳарбий хизматчилар томонидан мотивацион суҳбатлар ва маҳорат дарслари олиб борилади;
в) ЧҚБТ раҳбарларига қонунчиликда белгиланган тартибда малака тоифалари берилади.
6. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов):
ҳар йили ёшларни ватанпарварлик, фидойилик, инсонпарварлик каби ғоялар асосида тарбияловчи бадиий асарлар (қисса, роман, достон, шеърий ва насрий асарлар тўплами) яратилишини ташкил этсин ва барча фойдаланувчилар учун қулай бўлган онлайн платформаларда жойлаштирсин;
ҳар ойда икки маротаба ўқувчилар ва талабалар учун маънавий ибрат тимсоли бўлиб хизмат қиладиган тарихий ва замонавий қаҳрамонлар образлари, мамлакатимиз тарихи акс эттирилган асарларни намойиш этиш ҳамда ижодий-маърифий кечалар ва ижодий амалий машғулотлар ўтказишни йўлга қўйсин.
7. Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) таълим ташкилотларида ўтказиб келинаётган ҳарбий-спорт мусобақаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ушбу тадбирларни йиллик иш режаларига киритган ҳолда молиялаштириш ишларини амалга оширсин.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
а) Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институтларининг "Чақириққача ҳарбий таълим" йўналишларига қўшимча қабул квоталари ажратилади;
б) "Жасорат мактаби"ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир "Ватан таянчи" отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
9. Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов) Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) билан биргаликда:
а) уч ой муддатда:
таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ЧҚБТ раҳбари лавозимига номзодларни саралаб олиш тартибини ишлаб чиқиш;
ЧҚБТ раҳбарларини Тошкент давлат педагогика университети, Фарғона давлат университети ва Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факультетларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури ва режасини ишлаб чиқиш;
малака ошириш давомида ЧҚБТ раҳбарларини ўқув-машқ ҳарбий йиғинларига жалб этиш, уларнинг педагогик кўникмаларини ривожлантириш бўйича машғулотларни Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида ўтказиш, натижалари бўйича навбатдаги ҳарбий унвонни бериш тартибини жорий этиш чораларини кўрсин;
б) 2025 йил 1 апрелга қадар ЧҚБТ раҳбари лавозимига саралаш натижалари бўйича тайинланган ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини (KPI) белгилаш тартибини тасдиқласин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари таълим ташкилотларида ЧҚБТ тадбирларини молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ва ўқув-моддий базасини барпо этиш чораларини кўриб борсин.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан 2025 йилда Давлат бюджетидан етарли даражада қўшимча маблағлар ажратсин, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни назарда тутсин.
12. Қуйидагилар:
Ўқувчиларда Ватан ҳимоячиси бўлишга меҳр ва ҳавас уйғотиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Таълим ташкилотлари негизида ташкил этиладиган "жасорат мактаблари" ҳамда уларга бириктирилган вазирлик ва идоралар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
13. Мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари зиммасига юклансин.
14. Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 15 ноябрдаги
ПҚ-393-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўқувчиларда Ватан ҳимоячиси
бўлишга меҳр ва ҳавас уйғотиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Президентининг
2024 йил 15 ноябрдаги
ПҚ-393-сон қарорига
2-ИЛОВА
Таълим ташкилотлари негизида ташкил
этиладиган "жасорат мактаблари" ҳамда уларга
бириктирилган вазирлик ва идоралар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Т/р |
Туман (шаҳар)
|
Мактаб рақами
|
Бириктирилган вазирлик (идора)
|
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
|
||||
1 |
1 |
Амударё тумани |
56-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
2 |
2 |
Беруний тумани |
62-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
3 |
3 |
Қонликўл тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
4 |
4 |
Қораўзак тумани |
28-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
5 |
5 |
Кегейли тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
6 |
6 |
Нукус тумани |
31-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
7 |
7 |
Хўжайли тумани |
15-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
8 |
8 |
Қўнғирот тумани |
43-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
9 |
9 |
Нукус шаҳри |
44-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
10 |
10 |
Тахиатош тумани |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
11 |
11 |
Мўйноқ тумани |
3-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
12 |
12 |
Тахтакўпир тумани |
3-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
13 |
13 |
Тўрткўл тумани |
18-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
14 |
14 |
Чимбой тумани |
36-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
15 |
15 |
Шуманай тумани |
7-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
16 |
16 |
Элликқалъа тумани |
36-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
17 |
17 |
Бўзатов тумани |
7-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
|
||||
18 |
1 |
Андижон шаҳри |
35-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
19 |
2 |
Жалақудуқ тумани |
49-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
20 |
3 |
Хонобод шаҳри |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
21 |
4 |
Андижон тумани |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
22 |
5 |
Избоскан тумани |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
23 |
6 |
Олтинкўл тумани |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
24 |
7 |
Асака тумани |
25-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
25 |
8 |
Бўстон тумани |
48-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Миллий гвардия |
26 |
9 |
Булоқбоши тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
27 |
10 |
Қўрғонтепа тумани |
65-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
28 |
11 |
Марҳамат тумани |
43-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
29 |
12 |
Балиқчи тумани |
34-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
30 |
13 |
Пахтаобод тумани |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
31 |
14 |
Улуғнор тумани |
13-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
32 |
15 |
Хўжаобод тумани |
23-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
33 |
16 |
Шаҳрихон тумани |
25-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
БУХОРО ВИЛОЯТИ
|
||||
34 |
1 |
Бухоро шаҳри |
16-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
35 |
2 |
Когон шаҳри |
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
36 |
3 |
Бухоро тумани |
30-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
37 |
4 |
Қоровулбозор тумани |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
38 |
5 |
Вобкент тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
39 |
6 |
Олот тумани |
2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
40 |
7 |
Ғиждувон тумани |
47-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
41 |
8 |
Жондор тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
42 |
9 |
Когон тумани |
21-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Миллий гвардия |
43 |
10 |
Қоракўл тумани |
15-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
44 |
11 |
Пешку тумани |
28-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
45 |
12 |
Ромитан тумани |
7-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
46 |
13 |
Шофиркон тумани |
21-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
|
||||
47 |
1 |
Бахмал тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
48 |
2 |
Зомин тумани |
60-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
49 |
3 |
Ш.Рашидов тумани |
32-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
50 |
4 |
Фориш тумани |
55-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
51 |
5 |
Жиззах шаҳри |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
52 |
6 |
Арнасой тумани |
22-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
53 |
7 |
Янгиобод тумани |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
54 |
8 |
Ғаллаорол тумани |
26-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
55 |
9 |
Дўстлик тумани |
20-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
56 |
10 |
Пахтакор тумани |
19-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
57 |
11 |
Зарбдор тумани |
9-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
58 |
12 |
Зафаробод тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
59 |
13 |
Мирзачўл тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
||||
60 |
1 |
Ғузор тумани |
53-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
61 |
2 |
Қарши тумани |
52-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
62 |
3 |
Муборак тумани |
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
63 |
4 |
Нишон тумани |
35-сонли умумтаълим мактаби |
Миллий гвардия |
64 |
5 |
Қарши шаҳри |
45-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
65 |
6 |
Деҳқонобод тумани |
85-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
66 |
7 |
Қамаши тумани |
52-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
67 |
8 |
Косон тумани |
33-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
68 |
9 |
Касби тумани |
16-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
69 |
10 |
Китоб тумани |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
70 |
11 |
Миришкор тумани |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
71 |
12 |
Чироқчи тумани |
105-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
72 |
13 |
Шаҳрисабз тумани |
83-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
73 |
14 |
Яккабоғ тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
74 |
15 |
Шаҳрисабз шаҳри |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
75 |
16 |
Кўкдала тумани |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
|
||||
76 |
1 |
Конимех тумани |
7-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
77 |
2 |
Қизилтепа тумани |
41-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
78 |
3 |
Навбаҳор тумани |
34-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
79 |
4 |
Кармана тумани |
10-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
80 |
5 |
Нурота тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
81 |
6 |
Томди тумани |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
82 |
7 |
Учқудуқ тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
83 |
8 |
Зарафшон шаҳри |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
84 |
9 |
Навоий шаҳри |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
85 |
10 |
Хатирчи тумани |
65-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
86 |
11 |
Ғозғон шаҳри |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
|
||||
87 |
1 |
Косонсой тумани |
25-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
88 |
2 |
Мингбулоқ тумани |
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
89 |
3 |
Наманган тумани |
41-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
90 |
4 |
Поп тумани |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
91 |
5 |
Чуст тумани |
9-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
92 |
6 |
Наманган шаҳри |
11-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
93 |
7 |
Норин тумани |
11-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
94 |
8 |
Янгиқўрғон тумани |
65-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
95 |
9 |
Тўрақўрғон тумани |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
96 |
10 |
Уйчи тумани |
1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
97 |
11 |
Учқўрғон тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
98 |
12 |
Чортоқ тумани |
9-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
99 |
13 |
Давлатобод тумани |
58-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
100 |
14 |
Янги Наманган тумани |
71-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
|
||||
101 |
1 |
Оқдарё тумани |
45-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
102 |
2 |
Булунғур тумани |
34-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
103 |
3 |
Жомбой тумани |
31-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
104 |
4 |
Иштихон тумани |
33-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
105 |
5 |
Пайариқ тумани |
80-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
106 |
6 |
Нарпай тумани |
66-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
107 |
7 |
Нуробод тумани |
41-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
108 |
8 |
Каттақўрғон тумани |
15-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
109 |
9 |
Пастдарғом тумани |
82-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
110 |
10 |
Каттақўрғон шаҳри |
14-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
111 |
11 |
Қўшработ тумани |
85-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
112 |
12 |
Самарқанд тумани |
2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
113 |
13 |
Тойлоқ тумани |
60-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
114 |
14 |
Ургут тумани |
121-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
115 |
15 |
Пахтачи тумани |
17-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
116 |
16 |
Самарқанд шаҳри |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
||||
117 |
1 |
Олтинсой тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
118 |
2 |
Ангор тумани |
35-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
119 |
3 |
Бойсун тумани |
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
120 |
4 |
Бандихон тумани |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
121 |
5 |
Денов тумани |
100-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
122 |
6 |
Жарқўрғон тумани |
62-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
123 |
7 |
Сариосиё тумани |
10-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
124 |
8 |
Термиз шаҳри |
17-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
125 |
9 |
Музработ тумани |
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
126 |
10 |
Қумқўрғон тумани |
70-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
127 |
11 |
Термиз тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
128 |
12 |
Узун тумани |
4-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
129 |
13 |
Шеробод тумани |
42-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
130 |
14 |
Шўрчи тумани |
31-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
131 |
15 |
Қизириқ тумани |
10-сонли умумий ўрта таълим мактаби
|
Ички ишлар вазирлиги |
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ
|
||||
132 |
1 |
Оқолтин тумани |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
133 |
2 |
Боёвут тумани |
40-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
134 |
3 |
Гулистон тумани |
27-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
135 |
4 |
Мирзаобод тумани |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
136 |
5 |
Сирдарё тумани |
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
137 |
6 |
Ширин шаҳри |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
138 |
7 |
Сардоба тумани |
14-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
139 |
8 |
Ховос тумани |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
140 |
9 |
Гулистон шаҳри |
16-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
141 |
10 |
Сайхунобод тумани |
41-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
142 |
11 |
Янгиер шаҳри |
7-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
|
||||
143 |
1 |
Бўстонлиқ тумани |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
144 |
2 |
Оққўрғон тумани |
18-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
145 |
3 |
Оҳангарон тумани |
17-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
146 |
4 |
Зангиота тумани |
13-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
147 |
5 |
Янгийўл тумани |
37-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
148 |
6 |
Ангрен шаҳри |
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
149 |
7 |
Чирчиқ шаҳри |
10-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
150 |
8 |
Қуйи Чирчиқ тумани |
9-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
151 |
9 |
Паркент тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
152 |
10 |
Пискент тумани |
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
153 |
11 |
Тошкент тумани |
9-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
154 |
12 |
Чиноз тумани |
35-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
155 |
13 |
Ўрта Чирчиқ тумани |
49-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
156 |
14 |
Юқори Чирчиқ тумани |
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
157 |
15 |
Бўка тумани |
14-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
158 |
16 |
Бекобод тумани |
55-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
159 |
17 |
Қибрай тумани |
9-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
160 |
18 |
Бекобод шаҳри |
9-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
161 |
19 |
Оҳангарон шаҳри |
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
162 |
20 |
Олмалиқ шаҳри |
12-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
163 |
21 |
Янгийўл шаҳри |
7-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
164 |
22 |
Нурафшон шаҳри |
26-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
|
||||
165 |
1 |
Олтиариқ тумани |
14-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
166 |
2 |
Қўштепа тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
167 |
3 |
Бағдод тумани |
32-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
168 |
4 |
Бешариқ тумани |
15-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
169 |
5 |
Бувайда тумани |
2-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
170 |
6 |
Данғара тумани |
2-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
171 |
7 |
Қува тумани |
64-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
172 |
8 |
Сўх тумани |
30-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
173 |
9 |
Қўқон шаҳри |
33-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Миллий гвардия |
174 |
10 |
Марғилон шаҳри |
18-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
175 |
11 |
Фарғона шаҳри |
32-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
176 |
12 |
Учкўприк тумани |
20-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
177 |
13 |
Фарғона тумани |
19-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
178 |
14 |
Фурқат тумани |
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
179 |
15 |
Ёзёвон тумани |
5-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
180 |
16 |
Риштон тумани |
20-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
181 |
17 |
Тошлоқ тумани |
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
182 |
18 |
Ўзбекистон тумани |
22-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
183 |
19 |
Қувасой шаҳри |
6-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
|
||||
184 |
1 |
Боғот тумани |
36-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
185 |
2 |
Гурлан тумани |
42-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
186 |
3 |
Қўшкўпир тумани |
1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
187 |
4 |
Янгибозор тумани |
1-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
188 |
5 |
Янгиариқ тумани |
37-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
189 |
6 |
Хива шаҳри |
10-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
190 |
7 |
Тупроққалъа тумани |
20-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
191 |
8 |
Шовот тумани |
53-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Миллий гвардия |
192 |
9 |
Урганч шаҳри |
24-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
193 |
10 |
Урганч тумани |
44-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
194 |
11 |
Ҳазорасп тумани |
23-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
195 |
12 |
Хонқа тумани |
27-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
196 |
13 |
Хива тумани |
3-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
|
||||
197 |
1 |
Мирзо Улуғбек тумани |
148-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
198 |
2 |
Миробод тумани |
214-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
199 |
3 |
Сергели тумани |
237-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Мудофаа вазирлиги |
200 |
4 |
Юнусобод тумани |
58-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
201 |
5 |
Бектемир тумани |
337-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
202 |
6 |
Учтепа тумани |
14-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
203 |
7 |
Яшнобод тумани |
161-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
204 |
8 |
Чилонзор тумани |
138-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
205 |
9 |
Шайхонтоҳур тумани |
39-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Ички ишлар вазирлиги |
206 |
10 |
Олмазор тумани |
326-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
207 |
11 |
Яккасарой тумани |
172-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Миллий гвардия |
208 |
12 |
Янгиҳаёт тумани |
8-сонли умумий ўрта таълим мактаби |
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 19 ноябрь