Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 12.11.2024 й. 64-сон "Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.11.2024 й. 2754-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.11.2024 й.
N 2754-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА
СОЛИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
12.11.2024 й.
N 64
БУЙРУҒИ
"Менежмент тизимларини сертификатлаштириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги
буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни
ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон "Маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш тартибларига оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1 Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А.Р. Жуманазаров
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сон "Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2754, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 29-модда).
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 21 сентябрдаги 561-сон "Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2754-1, 2016 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 456-модда).
3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сон "Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2754-2, 2020 йил 19 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сон "Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2754-3, 2022 йил 11 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 28 ноябрь