Агар солиқчилар кадастр бўйича “ноаниқликлар” юзасидан шубҳа қилишса

preview

Баъзи корхоналар солиқ органларидан кадастр маълумотлари ва корхона томонидан мол-мулк ва ер солиқлари ҳисоб-китобида фойдаланиладиган маълумотлар ўртасида тафовутлар аниқланланлиги тўғрисида хабарномалар олишди.

Агар сиз ўзингизнинг ҳақлигингизга ишонсангиз, бундай хабарномаларга қандай тўғри муносабат билдиришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди.

- Бундай хабарномаларга ниҳоятда жиддий муносабатда бўлинг. Ахир солиқ органи мазкур ҳолда айбламаяпти, балки тушуниб олишни ва тартибга келтиришни таклиф қилмоқда.

Кадастр билан шуғулланган Давлат қўмитаси ер солиғи ва мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда маълумотлари қўлланиладиган давлат кадастри  йиғмажилдларини тартибга келтириш учун қайта ташкил этилган.

Ҳозир барча бундай номувофиқликлар қандай аниқланмоқда. Камида, бу идоранинг иши илгари лозим даражада йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради. Бундай хатолар – биргина ҳолатлар эмас. Менга мазкур масала бўйича маслаҳатлар юзасидан бир неча нафар тадбиркорлар мурожаат қилишди. Ва кутиш мумкинки, бундай хабарномаларни олганлар сони анча кўп бўлади. Тартибга келтиришдан солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда бир-бирларига эътироз бўлмаслиги учун ҳам солиқ тўловчилар, ҳам солиқчилар манфаатдордир.

Бунинг устига, менинг тушунимча, буларнинг барчаси – режалаштирилган ер ва мол-мулк солиқларини ислоҳ қилишнинг янги босқичига тайёргарлик кўриш, унинг натижасида улар бирлаштирилади, янги солиқ ҳисоб-китоби эса юқори даражада содда ва шаффоф бўлади. Янги тизим ишлаб кетиши учун кадастр маълумотларини тартибга солиш зарур.

Агар хат олган бўлсангиз, нима қилиш лозим?

Бундай хатларни олганларга уларни ортга сурмасликни тавсия қиламан. Масалани хатда кўрсатилган муддат мобайнида, ҳеч бўлмаганда – жорий йил якунига қадар ҳал қилишга ҳаракат қилинг:

1) солиқлар ҳисоб-китобида қўлланиладиган маълумотларни кадастр хизмати маълумотлари билан солиштиринг (амалиётда кадастр йиғмажилдларида кўпинча хатолар, ноаниқликлар, ёзувдаги хатолар учраб туради, кўчмас мулк ёки ер билан қандайдир битимларда оқибатлар ҳисобга олинмаган бўлиши мумкин);

2) агар кадастр маълумотларида ҳақиқий маълумотлар билан тафовут мавжуд бўлса, камчиликларни бартараф этиш чораларини кўринг;

3) аниқлаштирилган кадастр маълумотлари ва СКнинг XV ва XVI бўлимлари нормаларидан келиб чиққан ҳолда солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланишини қайта текширинг (кўпинча хатолар қонунчилик нормаларини нотўғри қўллаш туфайли юзага келади);

4) агар солиқлар нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги ва тўланганлиги аниқланса, ҳисоботларни қайта топширинг ва барча зарур нарсаларни, жумладан пеняни қўшимча тўланг.

Агарда маълумотларни текшириш сизнинг ҳақлигингизни (ва тегишинча, кадастр маълумотларининг хатолигини) тасдиқласа, солиқ органларига жавоб йўлланг, унда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ўз нуқтаи назарингизни аниқ баён қилинг.

Жавобни солиқ органига my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш ёки – кўриб чиқилаётган объект жойлашган жой бўйича солиқ органига тақдим этиш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади