Хизмат квартираси учун мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми

preview

Корхонага кўп қаватли уйдаги квартира тегишли бўлиб, у вилоят филиалларидан хизмат сафарига юборилган ходимларнинг яшаши учун фойдаланилади. Ушбу кўчмас мулк объекти бўйича мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш зарурми?

Ушбу саволга жавоб беришни buxgalter.uz ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВдан илтимос қилди:

Мол-мулк солиғи

- Корхонага тегишли квартира мулк ҳуқуқи кадастр органида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулкка киради. Бинобарин, у мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланади .

Квартиранинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига 2% ставка бўйича солиқ солинади .

Ер солиғи

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ерлар ер солиғи солиш объекти сифатида ҳисобланмайди, бундан яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари мустасно .

Бироқ агар сиз ушбу ер участкаларидан хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдалансангиз, уларга солиқ солинади .

Агар кўп қаватли уйдаги квартирадан ўз ходимлари, шу жумладан бошқа жойлардан хизмат сафарига юборилган ходимлари учун хизмат уй-жойи сифатида фойдаланилса, корхона ер солиғини тўлаши керак эмас.

Эътибор беринг
Агар кўп квартирали уйдаги бинодан турар-жой бўлмаган бино сифатида фойдаланилса, ер солиғини тўлаш зарур. Масалан – офисни жойлаштириш учун. Кўп қаватли уйларда турар-жой бўлмаган бинолар бўйича ер солиғи бинонинг қаватлар сонига бўлинган майдонига қараб ҳисобланади . Бинонинг майдони кадастр ҳужжатларида кўрсатилган.
Мисол
Турар-жой бўлмаган бино бўйича ер солиғи ҳисоб-китоби
Корхонага майдони 180 кв м бўлган, 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида, Тошкент шаҳрининг 2-зонасида жойлашган турар-жой бўлмаган бино тегишли. Ер солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади?
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 0,002 га (180 : 9 : 10 000) га тенг ер участкаси майдони ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади. Маълумот учун: 1 га = 10 000 кв. м.
2020 йил учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси Тошкент шаҳрининг 2-зонаси учун 1 гектар учун 144 817 718 сўмни ташкил этади.
Ер солиғининг йиллик суммаси: 0,002 х 144 817 718 = 289 635,44 сўм.

Таҳририятдан: турар жойни қандай қилиб нотурар жойлар тоифасига ўтказиш ҳақида бу ерда ўқинг.