Тошкентда ер солиғининг якуний ставкалари нотўғри иқтисодий зонани ҳисобга олмоқда. Нима қилиш лозим?

28.01.2021

Ер солиғи ҳисоб-китобини қайта топширишга шошилмаган маъқул. Солиқ тўловчилар Тошкент шаҳри бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқнинг якуний ставкалари қатор ҳолларда хато билан ҳисоблаб чиқарилганлигини сезишди. Масалан, кадастр ҳужжатларига биноан участка 2-иқтисодий зонада жойлашган, якуний ставка ҳисоб-китобида 1-зона учун базавий ставка қўлланилган. Шунга ўхшаш мисоллар - талай...

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу йўл қўйилган ноаниқликларни тузатиш ва ваколатли давлат органларининг расмий тушунтиришларини талаб қиладиган, ер солиғи билан боғлиқ ягона муаммо эмас, деб ҳисоблайди. Buxgalter.uz экспертни қўллаб-қувватлайди:


– 5 та туман мисолида биз ставкалар маҳалла кесимида тасдиқланганлигини кўрамиз.

Кўп тадбиркорлар учун - бу ноқулай, сабаби улар ўз объектларини кўча, мавзе номлари бўйича билишади. Яъни уларда ҳозир савол туғилади: уларнинг ер участкаси қайси маҳаллада жойлашган?

Бундан ташқари, маҳалла турли иқтисодий зоналарга тегишли бир нечта кўчаларни бирлаштириши мумкин. Эълон қилинган маълумотларга қараганда бу ҳам ҳисобга олинмаган.

Фикримча, агар халқ депутатлари кенгашлари, бу ЎРҚ-659-сон Қонунда белгиланганидек, базавий ставкаларга камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни иқтисодий зоналарнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида қабул қилишганида, бу муаммони олдини олса бўларди. Эътибор беринг, ҳудудларни бундай бўлишни қонун фақат Тошкент учун назарда тутади, бу махсус шарт билан берилган. Бундай ёндашув шаҳарнинг хусусияти билан изоҳланади.

Менинг назаримда, бундай бўлинишни ҳисобга олган ҳолда Давлат солиқ қўмитаси ва унинг бўйсинувидаги кадастр хизмати солиқ тўловчилар барча турли-туман иқтисодий зоналар ва ер солиғи ставкаларида осон мўлжал олишлари учун махсус харита чиқарсалар мақсадга  мувофиқ бўларди. Ва - энг асосийси, ўз объектлари бўйича изланган параметрларни аниқлашлари учун.

Энди 16 январгача муддатда фақат ЎРҚ-659-сон Қонунда белгиланган базавий ставкани қўллаган ҳолда ҳисоб-китобни топширган солиқ тўловчиларда туғилган яна битта савол. Уларга нисбатан СКнинг 4-моддаси 6-қисми қоидаларини қўллаш зарур, унда бундай дейилган: “солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг ўзгартирилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар уларда кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилади.

Бинобарин, қайта ҳисоб-китобни фақат февралдан бошлаб топшириш зарур, сабаби якуний ставкалар январнинг охирида, бунинг учун белгиланган барча муддатлар ўтказиб юборилгандан кейин тасдиқланди. Январь эса базавий ставкалар бўйича қолиши керак.


Санкцияларчи?

Қайта ҳисоб-китобни қайта топширувчиларга ҳеч қандай санкциялар қўлланмаслиги керак, сабаби юзага келган вазиятда солиқ тўловчиларнинг айби йўқ. Мен умуман ўйлайманки, мазкур вазиятда солиқ тўловчиларга Ҳисоб-китобни топшириш ва ер солиғини тўлашга нисбатан қандайдир санкцияларни қўллаш - ўринсиз.

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил январь ва I чорак учун ҳисоб-китобни топшириш ва солиқни тўлаш муддатларини 16 январга қадар узайтириш тўғрисида расмий хабардан кейин (бу ерда ва бу ерда) - ҳеч қандай баёнотлар ва тушунтиришлар бермади. Тошкент шаҳар ДСБда эса бухгалтерларнинг адолатли норозиликларига бугун “юзага келган вазиятни тузатиш бўйича раҳбарият қарор қабул қилмагунча кутиб туришни” тавсия қилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь