Юридик шахслар солиқларни қанчалик узоқ муддат оширилган ставкалар бўйича тўлайдилар

11.11.2020

Қайси пайтгача солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг мол-мулки ва ерига солиқларнинг оширилган ставкаларини қўллашлари мумкин? Унга асосан юридик шахснинг объектлари самарасиз фойдаланаяпти деб эътироф этилган Президентнинг 04.09.2018 йилдаги ПҚ-3928-сон қарори 2019 йил ноябрь ойида бекор қилинган. 13.08.2019 йилдаги 666-сон ВМҚ билан тасдиқланган янги тартибда эса мазкур қарорларни узайтириш тўғрисидаги норма мавжуд эмас.

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Нодир ҚОДИРОВ тушунтирди:

- Юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқлари бўйича оширилган ставкалар 666-сон ВМҚга мувофиқ ташкил этилган ишчи гуруҳи объект хўжалик фаолиятига тўлиқ жалб этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилмагунича қўлланилади.

Юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқлари бўйича оширилган ставкаларни қўллаш учун асос бўлиб Солиқ кодекси ҳисобланади. 2007 йил таҳриридаги СКда ушбу норма 2691-модда ва 283-моддада, амалдаги кодексда эса – 415-модда ва 422-моддада ёзилган. Солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади .

Ушбу чоралар фойдаланилмаётган объектлардан оқилона фойдаланиш, уларни хўжалик фаолиятига жалб этиш, улар негизида замонавий ишлаб чиқаришларни ва янги иш ўринларини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Турли вақтда ушбу нормаларни амалга ошириш механизми турли НҲҲлар билан регламентланган. 2018 йил сентябрдан бошлаб ушбу тартиб Президентнинг ПҚ-3928-сон қарори билан тасдиқланган бўлиб, у Президентнинг 08.11.2019 йилдаги ПФ-5868-сон фармони билан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилган. 2019 йил 13 августда эса Вазирлар Маҳкамасининг 666-сон қарори чиқди, у билан такомиллаштирилган тартиб тасдиқланди.

Таъкидлаб ўтаманки, такомиллаштирилган тартиб қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойдаланилмаётган объектларга солиқ органлари томонидан фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссия хулосасини олмасдан, тўғридан-тўғри таъсирчан солиқ механизмини қўллаш;
  • фойдаланилмаётган объектлар хўжалик фаолиятига жалб этилганда, таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ суммаларини қайтариш тартиби.

Қуйидагилар :

  • хатловдан ўтказиш вақтида белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари;
  • бўш турган бинолар ва яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмай келинган бўлса (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно), фойдаланилмаётган объектлар сифатида эътироф этилади.

Фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади :

  • мол-мулк ва ер солиқлари ўрнатилган ставкага нисбатан 3 ойга қадар 2 баравар 3 ой ўтгандан сўнг - 5 баравар, 6 ой ўтгандан сўнг - 10 баравар, 12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 баравари миқдорида қўлланилади;
  • фойдаланилмаётган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг амал қилишини тўхтатиш.

Қайд этамизки, 2020 йилдан бошлаб  оширилган ставкаларда солиқларни ҳисоблаш солиқ органларининг ахборот тизими ёрдамида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

666-сон ВМҚга мувофиқ ташкил этилган ишчи гуруҳи объект хўжалик фаолиятига жалб этилганлиги тўғрисида хулоса берганидан кейин, унинг эгасига нисбатан нафақат оширилган ставкаларни қўллаш бекор қилинади, балки унга охирги 12 ой учун оширилган ставкалар бўйича тўланган солиқларнинг суммаси қайтарилади .

Олег ГАЕВОЙ  тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал