ЭРИ: учта муаммо + учта ечим

14.08.2020

Таъсисчи юридик шахснинг ЭРИни олишда ташкилот учун тўловни амалга ошириши мумкинми? Кераксиз ЭРИни қандай бекор қилиш мумкин? Агар юридик шахснинг ЭРИ норезидент бўлган раҳбар номига берилган бўлса, ЯИДХПда давлат хизматларини олишда ундан фойдаланса бўладими? Buxgalter.uz га ушбу саволларга жавоб беришга ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ ва Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари ёрдам беришди.

1. Зарурати бўлмаган, унинг амал қилиш муддати тугашига ҳали кўп вақт бор бўлган ЭРИни қандай бекор қилиш мумкин? Буни масофадан амалга ошириш мумкинми?

- ЭРИни масофадан бекор қилиб бўлмайди, ушбу давлат хизмати фақат шахсан келганда тақдим этилади.

Ёпиқ ЭРИ калити эгаси (у унинг номига берилган) яқин орадаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши зарур. Агар ёпиқ калит эгаси юридик шахснинг вакили бўлса, унинг ёнида юридик шахснинг Ф.И.О. ва эгаллаган лавозими кўрсатилган ҳолда - ЭРИ калити сертификатини бошқариш тўғрисидаги хати (ишончнома) бўлиши керак. Агарда инсон ишдан бўшатилган бўлса, раҳбар ёки у ваколат берган шахс (ишончнома асосида) масалани ҳал қилишни ўз зиммасига олиши керак.

ДХМ ходими мурожаат қилувчига сўровномани таклиф қилади, уни тўлдириш чоғида “Мурожаат қилиш мақсади” графасида таклиф этилган вариантлар орасидан “ЭРИ калити сертификатини бекор қилиш”ни танлаш зарур. Сўровномани тўлдириш учун мурожаат қилувчининг шахсга доир маълумотлари (паспорт маълумотлари, СТИР), ЭРИнинг серия рақами ва берилган санаси талаб этилади. Агар гап юридик шахснинг ЭРИ хусусида бўлса, юридик шахснинг СТИРи ва унинг тўлиқ номи талаб этилади.

Тахминан 40 дақиқа мобайнида ЭРИ бекор қилинади, бу ҳақда Давлат хизматлари маркази мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Buxgalter.uz тавсия қилади
Масалани ҳал қилишга ёндашувни қайта кўриб чиқиш зарур. Бугунги кунда янги ЭРИ олиш ёки амалдагисини узайтиришни масофадан - e-imzo сайти ёрдамида амалга ошириш мумкин. ЭРИни бекор қилишда ҳам шундай имкониятни тақдим этиш ўринли бўларди.

2. Жисмоний шахс юридик шахсга ЭРИ олиш учун нақд шаклда ёки ўзининг иш ҳақи пластик картасидан тўловни амалга ошириши мумкинми? Биз иложи борича тезроқ унинг амал қилиш муддатини узайтиришимиз керак, ҳисобварақда эса пул йўқ.

- Йўқ, мумкин эмас. Жисмоний шахс ўз номига жисмоний шахснинг электрон рақамли имзосини олиш учун ҳақ тўлаши мумкин.

Юридик шахснинг ЭРИни олаётган мурожаат қилувчи ЭРИ сертификатини бериш учун ушбу юридик шахснинг ҳисобварағидан тўлов амалга оширилишини таъминлаши керак. Тўлов учун реквизитларни e-imzo.uz да жойлаштирилган офертадан олиш мумкин.

Агар корхона картотекада бўлса, бизнинг батафсил йўриқномамиздан фойдаланинг.

3. Корхона раҳбари – норезидент. Унинг номига ЯИДХПда берилган ЭРИ ёрдамида корхона  учун лицензия олиш мумкинми? Биз буни амалга ошира олмаяпмиз...

- Иккита вариант эҳтимоли бор: раҳбарда жисмоний шахснинг (шахсий) ёки – юридик шахснинг (унинг номига берилган) рақамли имзоси бўлиши мумкин.

Биринчи ҳолда бундай ЭРИ билан лицензия олиш мумкин эмас, иккичисида – ҳеч қандай муаммо юзага келмаслиги керак.

Юридик шахснинг ЭРИни масофадан   e-imzo портали ёрдамида (йўриқномага қаранг) ёки шахсан келиб Давлат хизматлари маркази орқали олиш мумкин. Бунда ЭРИ Ўзбекистонда айнан шу йўл билан олиниши керак. Бошқа ЭРИ, шу жумладан хорижда олинганлари – ишламайди.

Агар қўшимча маслаҳатлар зарур бўлса, Давлат хизматлари агентлигига +71 207-00-66 ёки 1148 телефон рақамлари орқали қўнғироқ қилинг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал