• beta

Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси қандай ҳисобланади

27.08.2019

Амортизация – узоқ муддатли активлар қийматини аста-секин харажатларга ўтказиш фойда солиғи базасини қисқартириш имконини беради. Асосий воситалар (АВ) ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар (НМА) амортизацияси бўйича харажатлар – Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг   020-сатрида акс эттириладиган ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисмларидан бири.

Қуйидагиларни амортизация харажатлари таркибига киритинг:

Т/р

Харажатлар номи

1

Ишлаб чиқариш асосий воситаларининг амортизация ажратмалари суммалари, шу жумладан – молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган

2

Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активларнинг амортизация ажратмалари суммалари


Амортизация қандай ҳисобла
нади 

Амортизация ҳисоблаш қоидалари 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»  ва 7-сон БҲМС «Номоддий активлар»да   белгиланган. Молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган активларга ҳам ушбу қоидалар татбиқ этилади.

Актив фойдаланишга топширилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амортизация ҳисобланг. Амортизация қилинадиган қиймат тўлиқ сўндирилгунига қадар ёки балансдан ҳисобдан чиқарилгунига қадар шундай қилинг.

Амортизация ҳисоблаш даврини аниқлашга доир мисол

Узоқ муддатли актив 2019 йил 25 июнда фойдаланишга топширилган. Унинг фойдали ишлатиш муддати 5 йил. Амортизация ҳисоблаш 2019 йил июлдан бошланади ва 2024 июнда якунланади. 2024 йил июлдан ушбу объект бўйича амортизация ҳисобланмайди.

Активнинг фойдали ишлатиш муддатини аниқлаётганда қуйидагиларни инобатга олинг:

  • техник паспортидаги маълумотларга кўра техник хусусиятлари (асосий воситалар учун), унумдорлиги ва ресурсини;
  • ишлаб чиқаришни ўзгартириш ва яхшилаш натижасида ёки мазкур актив ишлаб чиқараётган маҳсулотларга (ишларга, хизматларга) бозор талабларининг ўзгариши натижасида маънан эскиришини;
  • фойдаланишга доир юридик чекловларни. Масалан, патент, гувоҳноманинг (номоддий активлар учун) амал қилиш муддати.

Асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддатини аниқлаш мушкул бўлса, солиқ солиш мақсадида СК 144-моддасида   келтирилган амортизация нормаларини асос қилиб олишингиз мумкин. Масалан, сотиб олинган компьютер учун 20%лик амортизация нормасини белгиланг   .

 

Эътибор беринг
Асосий воситаларнинг амортизация нормалари Солиқ кодексида келтирилганларидан фарқланиши мумкин. Ишлаб чиқариш асосий воситалари бўйича ҳисобланган амортизациянинг бутун суммаси маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади.

Корхона нормалари ва Солиқ кодекси нормалари бўйича ҳисобланган амортизация ўртасидаги фарқ фойда солиғи ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

Фойдали хизмат муддатини аниқлаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари нормаларини беш йил ҳисобида белгиланг, бироқ у корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаслиги лозим .

Ҳисобланган амортизацияни бухгалтерия ҳисобида қуйидаги счётларда акс эттиринг:

  • 0200 – Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;
  • 0500 – Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар.

Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган активлар бўйича амортизация ҳисоблашга доир мисол

Босмахонада китоб ишлаб чиқариш учун босма машина ва босиш жараёнини назорат қилувчи ДТдан фойдаланилади. Бундан ташқари, босмохона лизинг бўйича олинган қоғоз кесиш машинасидан фойдаланади.

Бир ойлик амортизация суммаси:

  • босма машина бўйича – 3 000 минг сўм;
  • дастурий таъминот бўйича – 500 минг сўм;
  • қоғоз кесиш машинаси бўйича – 1 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма,

минг сўмда

Дебет

Кредит

1

Босма машина бўйича амортизация ҳисобланди  

3 000

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

2

Дастурий таъминот бўйича амортизация ҳисобланди  

500

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

0530-«Дастурий таъминотнинг амортизацияси»

3

Қоғоз кесиш машинаси бўйича амортизация ҳисобланди 

1 000

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»


Б
арча активлардан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилиши сабабли амортизация 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида акс эттирилади ва китобларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади.

Қуйидагилар бўйича амортизация ҳисобламанг :

  • ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
  • маҳсулдор чорва моллари;
  • ахборот-кутубхона фонди;
  • консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;
  • музей ашёлари;
  • моддий маданий мерос объектлари;
  • тўлиқ амортизацияланган активлар.

 

 

Эътибор беринг
Фақат ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар амортизациясини маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритинг. Маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш қиймати кўрсаткичи уларнинг таннархига яқин бўлса, бу айниқса муҳим. Акс ҳолда бу фойда солиғининг ошишига олиб келиши мумкин.

 

Таннархнинг реализация қилиш натижасига таъсирига доир мисол

Маҳсулотларни реализация қилишдан олинган даромад – 12 000 минг сўм.

I вариант:

  • ишлаб чиқариш таннархи 10 000 минг сўм; 
  • маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситалар амортизацияси давр харажатларига киритилган – 5 000 минг сўм.

II вариант:

Маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситалар амортизацияси 5 000 минг сўм ишлаб чиқариш таннархига киритилган: 10 000 + 5 000 = 15 000 минг сўм.

Чегирилмайдиган харажатлар 2 000 минг сўм.

Кўрсаткич

Тўғри

Нотўғри

Реализация қилишдан олинган даромад  

12 000

12 000

Таннарх

10 000

15 000

Реализация қилиш натижаси

2 000

-3 000

Давр харажатлари

5 000

Фойда солиғи тўлангунгача бўлган натижа 

-3 000

-3 000

Таннархдан паст реализация қилишдан кўрилган зарар  

3 000

Чегирилмайдиган харажатлар  

2 000

2 000

Солиқ солинадиган фойда (зарар)  

-1 000

2 000


Иккала вариант
да фойда солиғи тўлангунгача натижа бир хил – 3 000 минг сўм бўлиб чиқди. Бироқ:

  • I вариантда реализация қилиш натижаси ижобий 2 000 минг сўм. Чегирилмайдиган харажатлар инобатга олинган ҳолда солиқ солинадиган база салбий – -1 000 минг сўм, шу сабабли фойда солиғи нолга тенг.
  • II вариантда реализация қилиш натижаси салбий – -3 000 минг сўм. Таннархдан арзон реализация қилинганда реализация қилишдан кўрилган зарар солиқ солинадиган базага киритилади. Реализация қилишдан кўрилган зарар ва чегирилмайдиган харажатлар инобатга олинган ҳолда солиқ солинадиган база 2 000 минг сўмни ташкил этди. Фойда солиғи:

2 000 х 12% = 240 минг сўм.

Кўриб турганимиздек, II вариантда маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситалар амортизациясини ишлаб чиқариш таннархи таркибига нотўғри киритиш натижасида фойда солиғи юзага келади.

Амортизация ҳисоблаш усуллари

Амортизация ҳисоблаётганда қуйидаги усулларни қўллашингиз мумкин:

  • амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;
  • бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда (ишлаб чиқариш);
  • икки карра амортизация нормаси билан қолдиқни камайтириш;
  • йиллар суммаси (кумулятив).

Қўлланиладиган амортизация ҳисоблаш усулини корхонанинг ҳисоб сиёсатида албатта акс эттиринг, сабаби турли усуллардан фойдаланиш турли молиявий натижаларга олиб келади.

Узоқ муддатли активларнинг ҳар хил турларига ёки гуруҳларига нисбатан амортизация ҳисоблашнинг турли усулларини қўллашингиз мумкин. Бунда бир турдаги активлар бўйича фақат битта усулни қўлланг  , .

Ушбу усулларнинг барчасини батафсил кўриб чиқамиз.

Амортизацияни тенг маромли ҳисоблаш усулидан қандай фойдаланилади

Ишлаб чиқариш жараёни барқарор, кафолатланган даромад олишга ишончингиз комил бўлса, ушбу усулни қўлланг.

Активларнинг амортизация қилинадиган қийматидан келиб чиқиб, улардан фойдаланиладиган бутун муддат давомида ҳар ой тенг улушларда амортизация ҳисобланг.

Амортизация қилинадиган қийматни активнинг баланс ва тугатиш қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланг.

Активнинг тугатиш қиймати – чиқиб кетиш бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида уни тугатиш чоғида олинадиган маблағларнинг фараз қилинаётган суммаси  ,  .

Асосий воситалар учун – активни фойдали ишлатиш муддати тугаганда уни тугатиш натижасида кирим қилиниши мумкин бўлган эҳтиёт қисмлар, деталлар ва бошқа материалларнинг эҳтимолий қиймати. Чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатлар – демонтаж қилиш ва тугатиш харажатлари.

Тугатиш қиймати катта бўлмаса, уни ҳисобламанг, амортизацияни эса тўлиқ эскиргунига қадар баланс қийматидан ҳисобланг.

Номоддий активнинг тугатиш қийматини ҳам, агар фойдали ишлатиш муддати тугаганда уни сотиш эҳтимоли оз бўлса, нолга тенглаштиринг.

Активнинг тугатиш қиймати шартда қайд этилмаган бўлса, кейинги мисолларда уни нолга тенг деб оламиз.

Амортизацияни тенг маромли ҳисоблашга доир мисол

Узоқ муддатли активнинг қиймати – 60 000 минг сўм, фойдали ишлатиш даври 5 йил. Ҳисоб сиёсатида активларнинг ушбу гуруҳи бўйича амортизация тенг маромли ҳисоблаш усулида ҳисобланиши белгиланган.

Бинобарин, ҳар ой мазкур актив бўйича қуйидаги суммада амортизация ҳисобланади:

60 000 минг сўм / 5 / 12 = 1 000 минг сўм.

Йиллик амортизация нормаси:

100% / 5 йил = 20%.

Ҳар ой 20%нинг 1/12 қисми ҳисобланади.

 

Амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули қандай қўлланилади

Бу усулни қуйидаги ҳолларда қўлланг:

  • ишлаб чиқариш жараёни барқарор бўлмаса;
  • у мавсумий тусга эга бўлса;
  • узоқ муддатли активлардан мунтазам фойдаланилмаса;
  • реализация қилишдан барқарор даромад олинмаса.

Ишлаб чиқариш активи амортизациясини маҳсулот ишлаб чиқаришига қараб ушбу усул бўйича ҳисобланг. У қанча кўп ишласа, амортизация суммаси шунча кўп бўлади. Актив туриб қолганда амортизация ҳисобланмайди.

Ҳар бир ишлаб чиқариш активи учун бутун фойдали ишлатиш муддатида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг эҳтимолий ҳажмини баҳоланг. Ушбу ҳажм қуйидаги миқдорларда ифодаланиши мумкин:

  • ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари;
  • ишланган соатлар;
  • босиб ўтилган тонна-километр ва ҳ.к.

Ҳисобот давридаги амортизация суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

Аҳд = АҚ / И х Иҳд, бунда:

Аҳд – ҳисобот давридаги амортизация;

АҚ – амортизация қилинадиган (баланс) қиймат;

И – бутун фойдали ишлатиш муддатида ишлаб чиқарилган маҳсулот;

Иҳд – ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот.

Амортизацияни ишлаб чиқариш усули билан ҳисоблашга доир мисол

Узоқ муддатли активнинг қиймати – 60 000 минг сўм. Фойдали ишлатиш муддати – 5 йил. Ушбу даврда актив 30 000 мингта маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариши тахмин қилинган.

Ишлаб чиқарилган:

  • январда – 600 мингта маҳсулот бирлиги;
  • февралда 400 мингта маҳсулот бирлиги;
  • март ойида мазкур актив таъмирланганлиги сабабли маҳсулот ишлаб чиқарилмаган.

Амортизацияни аниқлаймиз:

  • январда:

60 000 минг сўм / 30 000 минг х 600 минг = 1 200 минг сўм;

  • февралда:

60 000 минг сўм / 30 000 минг х 400 минг = 800 минг сўм.

Март ойида амортизация ҳисобланмайди, сабаби маҳсулот ишлаб чиқарилмаган.

Қолдиқни камайтириш усули қандай қўлланилади

Бу жадаллаштирилган амортизация усули бўлиб, унда икки карра норма қўлланилади. Ишлаб чиқаришингиз муваффақияти энг замонавий технологиялар, ускуналардан фойдаланишга боғлиқ бўлса, ушбу усулни қўлланг. Бу ҳолда активлар маънан жуда тез эскиради. Ускуналарни ўз вақтида янгилаш учун уларнинг қийматини тезроқ харажатларга ҳисобдан чиқариш керак.

Икки карра амортизация нормасини активнинг қолдиқ қийматига нисбатан қўлланг. Эскириш ҳисобланишига қараб қолдиқ қиймат камайиб борар экан, амортизация суммаси ҳам камаяди. Яъни фойдали ишлатиш муддати бошида актив жуда унумли ва самарали бўлганда амортизация максимал даражада бўлади.

Тўғри чизиқли усул бўйича амортизация нормасини активнинг амортизацияланадиган (баланс) қиймати ва фойдали ишлатиш муддатидан келиб чиқиб белгиланг. Бир йиллик амортизация суммасини ҳисобот йили бошидаги активнинг қолдиқ қийматидан келиб чиқиб ҳисобланг   , .

Ушбу усулдан фойдаланган ҳолда тугатиш қийматини аниқланг, сабаби қолдиқ қийматидан норма бўйича амортизация ҳисоблаш ҳеч қачон уни нолга тенглаштирмайди.

Актив ўз вақтида чиқиб кетиши учун ҳам тугатиш қиймати зарур. Шу сабабли уни аниқланг ва қолдиқ қиймати тугатиш қийматига тенглашмагунча амортизация ҳисобланг.

Амортизацияни қолдиқни камайтириш усули билан ҳисоблашга доир мисол

2019 йил 1 январдан фойдаланишга киритилган узоқ муддатли активнинг қиймати – 60 000 минг сўм. Уни фойдали ишлатиш муддати 5 йил. Тугатиш қиймати – 5 000 минг сўм.

Амортизация нормасини ҳисоблаймиз:

100% / 5 йил = 20%.

Икки карра амортизация нормаси, тегишинча, қуйидагига тенг бўлади:

20 х 2 = 40%.

Йил

Қолдиқ қиймати, минг сўмда

Йиллик амортизация суммаси, минг сўмда

 

Бир ойлик амортизация суммаси, минг сўмда

2019

60 000

60 000 х 40% = 24 000

24 000 / 12 = 2 000

2020

60 000 – 24 000 = 36 000

36 000 х 40% = 14 400

14 400 / 12 = 1 200

2021

36 000 – 14 400 = 21 600

21600 х 40% = 8 640

8 640 / 12 = 720

2022

21 600 – 8 640 = 12 960

12960 х 40% = 5 184

5 184 / 12 = 432

2023

12 960 – 5 184 = 7 776

7 776 – 5 000 = 2 776

7776 х 40% / 12 = 259,2

Жами

 

55 000

 


Қ
олдиқ қиймати тугатиш қийматига (5 000 минг сўм) тенг бўлмагунча 2023 йилда ҳар ой 259,2 минг сўм ҳисоблаймиз.

Кумулятив усул қандай қўлланилади

Кумулятив, ёки йиллар суммаси усули ҳам жадаллаштирилган амортизация усулидир.

Ҳар йили амортизация нормасини фойдали ишлатиш муддати охирига қадар қолган йиллар сонининг йиллар суммасига нисбати сифатида белгиланг    , . 

Амортизацияни кумулятив усул билан ҳисоблашга доир мисол

Узоқ муддатли активнинг қиймати – 60 000 минг сўм. Уни фойдали ишлатиш муддати 5 йил.

Йиллар суммаси: 1+2+3+4+5=15.

Йил

Амортизация коэффициенти 

Йиллик амортизация суммаси, минг сўмда

Бир ойлик амортизация суммаси, минг сўмда

I 

5 / 15 = 0,33

60 000  х 0,33 = 19 800

19 800 / 12 =

1 650

II 

4 / 15 = 0,27

60 000 х 0,27 = 16 200

16 200 / 12 =

1 350

III

3 / 15 = 0,2

60 000 х 0,2 = 12 000

12 000 / 12 =

1 000

IV

2 / 15 = 0,13

60 000 х 0,13 =  7 800

7 800 / 12 = 650

V

1 / 15 = 0,07

60 000 х 0,07 = 4 200

4 200 / 12 = 350

Жами

1

60 000

 

 

Фойдаланишда бўлган активлар амортизацияси

Ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланишда бўлган активни харид қилсангиз, уни фойдали ишлатиш муддатини белгилашингиз мумкин  :

  • уни аввалги мулкдор (фойдаланувчи) фойдаланган муддатга камайтирган ҳолда;
  • актив тўлиқ эскирганда камида уч йил этиб;
  • аввалги мулкдор томонидан фойдаланиш муддатини аниқлаш имконияти бўлмаса, янги активга бўлгани сингари.

Фойдаланишда бўлган автомобилга амортизация ҳисоблашга доир мисоллар

1. Корхона фойдаланишда бўлган автомобилни ҚҚСсиз 24 000 минг сўмга сотиб олди. Шартнома ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида автомобиль сотувчи томонидан бир йил аввал сотиб олинганлиги кўрсатилган.

Корхона ушбу маълумотларни, шунингдек автомобилнинг техник ҳолатини инобатга олган ҳолда қуйидагиларни белгилади:

  • автомобилни фойдали ишлатиш муддати 4 йил; 
  • йиллик амортизация нормаси: 100% / 4 = 25%; 
  • тенг маромли ҳисоблашда бир ойлик амортизация суммаси: 24 000 / 4 / 12 = 500 минг сўм.

2. Корхона фойдаланишда бўлган автомобилни ҚҚСсиз 3,6 млн сўмга сотиб олди. Шартнома ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида автомобиль сотувчи томонидан 6 йил аввал сотиб олинганлиги кўрсатилган.

Корхона ушбу маълумотлардан, автомобилнинг техник ҳолатидан ва солиқ қонунчилиги нормаларидан келиб чиқиб қуйидагиларни белгилади:

  • автомашинани фойдали ишлатиш муддати 3 йил; 
  • бир йиллик амортизация нормаси – 100% / 3 = 33,33%; 
  • тенг маромли ҳисоблашда бир ойлик амортизация суммаси: 3 600 / 3 / 12 = 100 минг сўм.

3. Корхона фойдаланишда бўлган автомобилни ҚҚСсиз 12 млн сўмга сотиб олди. Харид қилиш ҳужжатларида сотувчи автомобилдан фойдаланган муддат кўрсатилмаган.

Корхона автомобилнинг техник ҳолатидан келиб чиқиб қуйидагиларни белгилади:

  • автомобилни фойдали ишлатиш муддати 5 йил; 
  • бир йиллик амортизация нормаси – 100% / 5 = 20%; 
  • тенг маромли ҳисоблашда бир ойлик амортизация суммаси: 12 000 / 5 / 12 = 200 минг сўм.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал