Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани қуйидагича аниқланг :
Чиқиб кетишдан кўрилган молиявий натижа = Чиқиб кетишдан кўрилган даромад – Қолдиқ (баланс) қиймат – ҚҚС – Реализация қилиш харажатлари + Қайта баҳолаш сальдоси.
Салбий натижани (зарарни) бошқа операцион харажатларга киритинг. Улар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади, қуйидагилардан кўрилган зарарлар бундан мустасно :
- Президент ёки Ҳукуматнинг қарори асосида мол-мулкни бепул топширишдан;
- телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини бепул топширишдан ҳамда улардан бепул фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишдан;
- 3 йилдан ортиқ фойдаланилган АВни реализация қилишдан.
АВнинг чиқиб кетишидан кўрилган чегирилмайдиган зарарларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 130-сатрида акс эттиринг.
Мисол. Автомобилни реализация қилишдан кўрилган зарарни ҳисобга олиш
Корхона автомобилни 9 200 минг сўмга реализация қилмоқда, шу жумладан ҚҚС – 1 200 минг сўм. Унинг баланс қиймати – 15 000 минг сўм, эскириш – 5 000 минг сўм, жамғарилган қайта баҳолаш – 700 минг сўм. Автомобилдан 3 йилдан кам фойдаланилган.
Автомобилнинг қолдиқ қиймати: 15 000 – 5 000 = 10 000 минг сўм.
Реализация қилиш қиймати – 8 000 минг сўм – қолдиқ қийматдан паст, шу сабабли ҚҚСни қолдиқ қийматдан аниқлаймиз :
10 000 х 15% = 1 500 минг сўм.
Яъни 300 минг сўм (1 500 – 1 200) ҚҚС қўшимча ҳисобланиши зарур.
Автомобилни реализация қилишдан кўрилган молиявий натижа:
9 200 – (15 000 – 5 000) – 1 500 + 700 = –1 600 минг сўм.
Автомобилдан 3 йилдан кам фойдаланилганлиги сабабли реализация қилишдан кўрилган зарарни чегирилмайдиган харажатларга киритамиз ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 130-сатрида акс эттирамиз.
Бухгалтерия ҳисоби:
Т/р |
Операция |
Сумма, минг сўмда |
Дебет |
Кредит |
1 |
Автомобилнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди |
15 000 |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
0160-«Транспорт воситалари» |
2 |
Автомобилнинг эскириши ҳисобдан чиқарилди |
5 000 |
0260-«Транспорт воситаларининг эскириши» |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
3 |
Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди |
700 |
8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
4 |
ҚҚС ҳисобланди |
1 200
300 |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» |
5 |
Автомобилни реализация қилишдан тушадиган тушум аниқланди |
8 000 |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
6 |
Автомобилни реализация қилишдан кўрилган зарар бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди |
1 600 |
9430-«Бошқа операцион харажатлар» |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
- Асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадлар қандай аниқланади
- Ўғирликлар ва камомадлардан кўрилган зарарлар
- Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади
- Даромадга кирмайдиган тушумларнинг суммаси қандай аниқланади
- Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси қандай ҳисобланади