• beta

Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация

03.12.2019

Ўзбекистон ҳудудида атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби махсус Низом   билан белгиланган.

Атроф муҳитга йўл қўйилган чегарада ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш ва чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини ваколатли органлар Давлат экология қўмитаси белгилаган ифлослантирувчи моддалар квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилайдилар

Атроф муҳитни ифлослантирганлик учун нормативдан ортиқ тўловлар – чегирилмайдиган харажатлар . Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 090-сатрида акс эттиринг.

 

Эътибор беринг
Тасдиқланган нормативларингиз бўлмаса, компенсация тўловларининг бутун суммасини чегирилмайдиган харажатларга киритинг.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал