Бошқа шахслар учун тўланган солиқлар
2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон норезиденти ва бошқа шахслар учун тўланган солиқлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади .
Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 150-сатрида акс эттиринг.
Мисол. Ўзбекистон норезиденти учун солиқ тўлаш
Хорижий компания республика ҳудудида ДМ ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон резиденти бўлган корхонага $10 000 миқдоридаги хизматларни кўрсатди. Бунда резидентлик сертификати тақдим этилмаган.
Корхона даромад тўлаш манбаи сифатида норезидентнинг даромадидан 20%лик ставкада фойда солиғини ушлаб қолиши керак ,
. Яъни бюджетга $2 000 ва хорижий компанияга $8 000 ўтказиши шарт.
Корхона хорижий компания даромадидан фойда солиғини ушлаб қолмай, унга $10 000 ўтказди.
Солиқ тўлаш учун жавобгарлик даромад тўлаш манбаи сифатида резидент корхона зиммасига юклатилади. Шу сабабли у норезидент учун 10 000 / 80 х 20 = $2 500 миқдорида солиқ тўлаб, уни норезидентга даромад тўланган санадаги МБ курси бўйича чегирилмайдиган харажатларга киритади.
- Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини кимлар тўлайди
- Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар
- Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда қандай ҳисобланади
- Тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар
- Текширувлар натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловлар