• beta

Чегирилмайдиган харажатларнинг тавсифи ва таркиби

03.12.2019

Чегирилмайдиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади. Бунда улар хўжалик фаолияти натижаси сифатидаги ҳақиқий фойдани камайтиради.

Ушбу харажатлар корхонанинг асосий фаолиятига бевосита алоқадор эмас. Ишлаб чиқариш натижалари ҳам уларга боғлиқ эмас.

Чегирилмайдиган харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада акс эттиринг.

Уларга қуйидагиларни киритинг  :

Харажатлар номи

1

Моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидаги ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар

2

Умумий овқатланиш корхоналарига ёки бошқа чет ташкилотларга жойларни бепул бериш харажатлари, улар учун коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш

3

Жисмоний шахсларга моддий наф тарзидаги тўловлар  

4

Дала таъминоти, хизмат мақсадида ходимнинг шахсий автотранспортдан фойдаланганлиги учун белгиланган нормалардан ортиқча тўланган тўловлар

5

Пенсияларга устамалар ва қўшимчалар

6

Ходимларга тўланадиган моддий ёрдамнинг айрим турлари

7

Бадаллар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзидаги маблағлар

8

Белгиланган нормалардан ортиқ ҳолда атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари

9

Кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча бўлган, тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар

10

Лойиҳалардаги ва ҚМИдаги камчиликларни, шунингдек ташиб келтирилиши чоғида юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича қопланмаган харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш харажатлари, бошқа шунга ўхшаш харажатлар

11

Ўғирликлар ва камомадлардан кўрилган қопланмаган зарарлар

12

Солиқ тўловчининг асосий воситалари чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар, айрим зарарлар бундан мустасно

13

Хўжалик шартномалари шартларини ва қонун ҳужжатларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пеня ҳамда бошқа турдаги санкциялар

14

Ўзбекистон норезиденти ва бошқа шахслар учун тўланган солиқлар

15

Текширувлар натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

16

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирлар (соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият тадбирлари, дам олишни ташкил этиш ва ҳ.к.) учун харажатлар

17

Касаба уюшмаси қўмиталарига ёрдам кўрсатиш

18

Маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишларни (хизматларни) бажариш учун харажатлар (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар)

 


Эътибор беринг
Чегирилмайдиган харажатлар рўйхати – ёпиқ. Яъни қолган барча харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади. Бунда улар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ва иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал