Дала таъминоти, шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун тўловлар
Дала таъминоти дала шароитларида ишлайдиган ходимларга тўланади. Соҳа идоралари уни тўлайдиган корхоналар рўйхатини тасдиқлайдилар. Корхонангиз ушбу рўйхатга кирмаса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда дала таъминотини мустақил равишда тўлашингиз мумкин.
Уни Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тўланг.
Низомда келтирилган нормалар ЭКИҲга баравар миқдорда белгиланган. Бироқ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – МҲЭКМ жорий этилган .
ЭКИҲга нисбатан белгиланган компенсация тўловларини мазкур тўловларнинг амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда МҲЭКМга баравар суммада қайта ҳисоб-китоб қилинг. Зарур ҳолларда кўп томонга яхлитланг .
Нормадан ортиқча тўловларни:
- чегирилмайдиган харажатларга киритинг
;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатрида акс эттиринг;
- ЖШДС ва ЯИТ солинг
,
. Бунда ЯИТ чегириладиган харажат ҳисобланади
.
Хизмат мақсадида шахсий автомобиллардан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари махсус Тартиб билан белгиланган.
Компенсациялар автомобиль двигателининг от кучига қараб тўланади, ЭКИҲга баравар миқдорларда белгиланган. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб уларни ҳам МҲЭКМга баравар суммага қайта ҳисоб-китоб қилиш зарур.
Нормадан ортиқча компенсацияларни: