Фойда солиғи бўйича имтиёзлар ҳисоботда қандай акс эттирилади
Фойда солиғи бўйича имтиёзларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-иловада акс эттиринг.
Солиқ солишдан озод этиладиган фойда ҳисоботда қандай акс эттирилади
СКга мувофиқ, қуйидагиларнинг фойдаси фойда солиғини тўлашдан озод қилинади :
- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари;
- протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек уларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган;
- шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган;
- моддий маданий мерос объектларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган;
- Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган;
- фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган.
Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам фойда солиғидан озод қилиш тақдим этилади.
Масалан, 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонга мувофиқ, товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумда экспорт улуши 15%дан юқори бўлганда солиқ солинадиган фойдани экспортдан реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисмга камайтиришингиз мумкин. Имтиёз комиссионер орқали олинган экспортдан тушган тушумга ҳам татбиқ этилади .
Экспорт бўйича имтиёзни қўллаш учун мажбурий шартлар :
- экспорт фактининг ҳужжатлар билан тасдиқланиши;
- товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми келиб тушиши.
Солиқдан озод этиладиган фойдани тўғридан-тўғри ёки мутаносиб усул ёрдамида аниқлашингиз мумкин.
Усул |
Имтиёзли фойда қуйидагилар сифатида аниқланади: |
Тўғридан-тўғри |
имтиёзли фаолият турига кирадиган даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ |
Мутаносиб |
реализация қилишдан тушган умумий соф тушумга нисбатан имтиёзли соф тушумнинг салмоғига тенг бўлган умумий фойдадаги улуш |
Мутаносиб усулдан фойдаланиб, имтиёзли фаолият турларини реализация қилишдан тушган тушумни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-илованинг 3-устуни 011-014-сатрларида акс эттиринг. Имтиёзли фаолият турларидан тушган тушумни реализация қилишдан тушган умумий тушумга бўлиб ва 100 га кўпайтириб (салмоқ %да кўрсатилади), салмоқни илованинг 4-устунида белгиланг.
Алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан имтиёз тақдим этилаётган бўлса, имтиёзли тушумни 0141 ва ундан кейинги сатрларда 1-устунда тури, НҲҲ санаси, рақами ва номи, шунингдек имтиёзни тақдим этаётган бандни кўрсатган ҳолда акс эттиринг.
- 10·000 / 50·000 х 100% = 20%.
- 3-устуннинг 010-сатрида – 50·000 минг сўм;
- 3-устуннинг 012-сатрида – 10·000 минг сўм;
- 4-устуннинг 012-сатрида – 20%.
Солиқ солишдан озод этиладиган фойдани фаолият турига қараб 4-илованинг 040-045-сатрларида акс эттиринг:
- тўғридан-тўғри усулдан фойдаланганда – имтиёзли фаолият турига кирадиган даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида;
- мутаносиб усулдан фойдаланганда – реализация қилишдан тушган умумий соф тушумга нисбатан имтиёзли соф тушумнинг салмоғига тенг бўлган умумий солиқ солинадиган фойдадаги улуш сифатида. Салмоқни 4-илованинг 4-устуни 011-014-сатрларида белгилагансиз.
- 7·000 х 20% = 1·400 минг сўм.
- 020-сатрда – 7·000 минг сўм;
- 040 ва 042-сатрларда – 1·400 минг сўм.