• beta

Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда қандай ҳисобланади

16.07.2019

Фойда солиғини тўғри аниқлаш учун ҳар чоракда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни    тўлдиринг. Корхонангиз кичик корхоналар жумласига кирса, солиқ органларига ҳар чоракда Ҳисобот тақдим этиш керак эмас. Кичик бизнес корхоналари молиявий ҳисоботни йил якунлари бўйича тақдим этадилар.

Сизга Ҳисоботдан фақат фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (Ҳисоботнинг 240-сатри) керак бўлади. Бироқ уни аниқлаш учун юқоридаги барча сатрларни тўлдиришга тўғри келади.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот минг сўмда йил бошидан ортиб борувчи якун билан тўлдирилади.

Ҳисоботнинг ҳар бир сатрини кўриб чиқамиз.

Реализация қилишдан соф тушум (010-сатр) 

Реализация қилишдан олинадиган тушумни товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланг   .

Улар:

  • ҳисобварақ-фактура;
  • ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида далолатнома;
  • квитанция;
  • чек;
  • товарлар жўнатилганлиги далилини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

 

Эътибор беринг
Тушумни пул келиб тушганлиги далили бўйича эмас, балки товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш далили бўйича аниқланг .

 

Мисол
Корхона I чоракда шартнома бўйича 50 000 минг сўм олдиндан тўлов олди. II чоракда 120 000 минг сўмлик ишлар бажарилди, шу жумладан ҚҚС 20 000 минг сўм. Тушум ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган. Шу чоракда бажарилган ишлар учун қолган сумма 70 000 минг сўм олинди. Корхона 100 000 минг сўмлик суммадаги (ҚҚСни чегирган ҳолда) ишлар бажарилганлиги ҳужжатлар билан тасдиқланган II чоракдагина 010-сатрда соф тушумни акс эттиради.

 

Ҳисоботнинг 010-сатрида маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни реализация қилишдан тушган тушумни қуйидагиларни чегирган ҳолда кўрсатинг: 

  • қўшилган қиймат солиғи;
  • акциз солиғи;
  • қайтарилган товарлар ва тайёр маҳсулотлар қиймати;
  • сотиш нархларидан харидорларга берилган чегирмалар.

010-сатрни асосий фаолиятдан олинган даромадларни ҳисобга олувчи счётлардаги (9000) маълумотлар асосида тўлдиринг  . Соф тушумни аниқлаш учун 9010-9030-счётлардаги кредит айланмаларини қўшиб, 9040 ва 9050-счётлардаги дебет айланмаларини чегиринг.

 

Мисол

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона уяли алоқа хизматларини кўрсатади. Ҳисобот даврида тушум 138 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан: ҚҚС – 23 000 минг сўм, акциз солиғи – 15 000 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма,

минг сўм 

Дебет

Кредит

1

Реализация қилишдан соф тушум

 

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» 

2

Акциз солиғи

15 000

6410-»Бюджетга тўловлар бўйича қарз (акциз солиғи)»

3

Қўшилган қиймат солиғи

23 000

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»


Реализация қилишдан соф тушум 100 000 минг сўм 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида акс эттирилади.

Мисол

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ҳисобот даврида 120 000 минг сўмлик товарларни реализация қилди, шу жумладан ҚҚС – 20 000 минг сўм. Бундан ташқари, 54 000 минг сўмлик товарлар 10% чегирма билан реализация қилинди, шу жумладан ҚҚС – 9 000 минг сўм (100% – 60 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 10 000 минг сўм) ва 27 000 минг сўмлик товар қайтарилди.

Т/р

Операция

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

1

Товарларни чегирмаларсиз реализация қилишдан соф тушум  

100 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

9020-«Товарларни сотишдан даромадалар»

2

 

Қўшилган қиймат солиғи

20 000

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

3

Товарларни чегирма билан реализация қилишдан соф тушум 

50 000

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» 

4

10% чегирма

5 000

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга

берилган чегирмалар»

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

5

Қўшилган қиймат солиғи

9 000

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)» 

6

9050-счётнинг ёпилиши

5 000

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» 

9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга

берилган чегирмалар» 

7

Товарнинг қайтарилиши

22 500

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» 

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

8

ҚҚСга тузатиш киритилиши

4 500

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)» 

9

9040-счётнинг ёпилиши

22 500

9020-«Товарларни сотишдан даромадалар» 

9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши»


Соф тушумни аниқлаш
учун 9020-счётдаги кредит айланмаларини қўшамиз ҳамда 9040 ва 9050-счётлардаги дебет айланмаларини чегирамиз.

Ҳисобот даврида соф тушум қуйидаги миқдорни ташкил этади: 100 000 + 50 000 – 5 000 – 22 500 = 122 500 минг сўм. Ушбу сумма Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида акс эттирилади.

Товарлар етказиб берилган санадан бошлаб бир йил ёки кафолат муддати белгиланган бўлса, ушбу муддат давомида товарларни қайтаринг, сотувлардан кейин чегирмалар тақдим этинг ва даромадга бошқа тузатишлар киритинг . 

Тузатиш киритилганлигини ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштиринг ва тузатиш киритилган санада бухгалтерия ҳисобида акс эттиринг.

Фаолиятнинг айрим турлари учун реализация қилишдан тушган тушумни аниқлаш хусусиятлари ҳақида бу ерда ўқинг.

Сотилган маҳсулотларнинг таннархи (020-сатр)

020-сатрда 9100-гуруҳидаги счётларда ҳисобга олинган реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг таннархини акс эттиринг.

Мисол

Корхона ҳисобот даврида маҳсулотларнинг 1 000 та бирлигини ишлаб чиқарган, уларнинг таннархига қуйидагилар киритилган:

  • материаллар қиймати – 40 000 минг сўм;
  • ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг иш ҳақи – 30 000 минг сўм;
  • ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов – 3 600 минг сўм;
  • ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси – 6 400 минг сўм.

Маҳсулотларнинг 700 та бирлиги реализация қилинган.

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

Маҳсулотларнинг таннархига ҳисобдан чиқарилган (1-4-проводкалар):

1

Материаллар қиймати  

40 000

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

1010-«Хом ашё ва материаллар»

2

Ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг иш ҳақи 

30 000

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

3

Ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов

3 600

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

4

Ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси 

6 400

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

0230-«Машина ва ускуналарнинг эскириши»

5

Омборга тайёр маҳсулотлар келиб тушди 

1 000 дона 

80 000

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

2010-«Асосий ишлаб чиқариш» 

6

Реализация қилинган маҳсулотларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди (80 000 / 1000 х 700)

700 дона 

 

56 000

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» 


Т
айёр маҳсулотларнинг бутун туркуми таннархи – 80 000 минг сўм.

Бироқ 9110-счётда фақат реализация қилинган маҳсулотларнинг таннархи – 56 000 минг сўм акс эттирилади. Ушбу суммани корхона Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттиради.

Товарларни реализация қилсангиз, 020-сатрда уларни харид қилиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда реализация қилинган товарларнинг харид қийматини акс эттиринг  (4-сон БҲМСнинг 13-банди).

Мисол

Корхона товарларнинг 1 000 та бирлигини 70 000 сўмга сотиб олди. Ташиш, юк ортиш ва тушириш харажатлари – 5 000 000 сўм. Ҳисобот даврида товарларнинг 400 та бирлиги реализация қилинди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

 

1

Товарлар харид қилинди

1 000 дона 

70 000

2910-«Омбордаги товарлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

2

Ташиш, юк ортиш ва тушириш харажатлари акс эттирилди

5 000

2910-«Омбордаги товарлар» 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 

3

Реализация қилинган товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

(75 000 / 1 000 х 400)

400 дона 

 

30 000

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

2910-«Омбордаги товарлар»


Товарларнинг бутун туркуми таннархи харид қилиш, ташиш, юк ортиш ва тушириш ишлари қийматини ўз ичига олади – 70 000 + 5 000 = 75 000 минг сўм.

Бироқ 9120-счётда фақат реализация қилинган товарлар таннархи – 30 000 минг сўм акс эттирилади. Ушбу суммани корхона Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттиради.

Ишлаб чиқариш таннархини шакллантираётганда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга  амал қилинг. 

Маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига уларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатларни киритинг  .

 

Эслатиб ўтамиз
Ишлаб чиқариш таннархига қандай харажатлар киритилади. Ишлаб чиқариш таннархига қуйидаги харажатларни киритинг:
  • ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
  • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
  • ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
  • асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
  • ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар. 

 

Реализация қилишдан ялпи фойда (зарар) (030-сатр)

Ушбу сатрда реализация қилишдан соф тушум (Ҳисоботнинг 010-сатри) ва реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг таннархи (Ҳисоботнинг 020-сатри) ўртасидаги фарқни акс эттиринг. 

Давр харажатлари (040-сатр)

Давр харажатларига қуйидагиларни киритинг :

  • сотиш харажатлари;
  • маъмурий харажатлар;
  • бошқа операцион харажатлар.

Давр харажатлари 050, 060 ва 070-сатрлар йиғиндисидан иборат бўлади.

 

Эътибор беринг
Ҳисоботда фақат реализация қилинган маҳсулот бўйича таннарх акс эттирилса, давр харажатлари бўйича ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳисобот давридаги барча харажатлар акс эттирилади. ·

 

Ҳисоботда давр харажатларини акс эттиришга мисол

Корхона товарларнинг 1 000 та бирлигини 70 000 сўмга сотиб олди. Товарларни реклама қилиш харажатлари – 5 000 000 сўм. Ҳисобот даврида товарларнинг 400 та бирлиги реализация қилинди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

1

Товар сотиб олинди

1 000 дона

70 000

2910-«Омбордаги товарлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

2

Реклама харажатлари акс эттирилди

5 000

9410-«Сотиш харажатлари»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

3

Реализация қилинган товарларнинг таннархи хисобдан чиқарилди (70 000 / 1 000 х 400)

400 дона

 

28 000

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

2910-«Омбордаги товарлар» 


Бутун туркум
нинг таннархи 70 000 минг сўм.  

Бироқ 9120-счётда фақат реализация қилинган товар таннархи – 28 000 минг сўм акс эттирилади. Корхона ушбу суммани Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттиради.

Товарларнинг бутун туркуми реклама қилинишига қарамай, реклама харажатлари – 5 000 минг сўмнинг ҳаммаси 9410-«Сотиш харажатлари» счётида ҳамда Ҳисоботнинг 040 ва 050-сатрларида акс эттирилади.

050-сатр – Сотиш харажатлари  

Уларга қуйидаги харажатлар киради:

  • маҳсулотларни истемолчига етказиб бериш;
  • юк ортиш ва тушириш;
  • маркетинг;
  • реализация қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.

Уларнинг ҳисобини 9410-«Сотиш харажатлари» счётида юритинг.

060-сатр – Маъмурий харажатлар

Улар қуйидаги харажатлардир:

  • корхонани бошқариш бўйича;
  • бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;
  • маъмурий эҳтиёжлар учун мўлжалланган асосий воситаларни таъмирлаш;
  • умумхўжалик эҳтиёжлари учун мўлжалланган хоналарга ижара ҳақи;
  • бошқалар.

Маъмурий харажатларнинг ҳисобини 9420-«Маъмурий харажатлар» счётида юритинг.

070-сатр – Бошқа операцион харажатлар

Ушбу сатрда қуйидаги харажатларни акс эттиринг:

  • кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
  • ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматларига ҳақ тўлаш;
  • компенсациялаш ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар;
  • иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар;
  • банкнинг, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларига ҳақ тўлаш;
  • зарарлар, жарималар, пенялар;
  • ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар.

Ушбу сатрга молиявий фаолият билан боғлиқ бўлган харажатларни ва фавқулодда харажатларни киритманг. Улар алоҳида сатрларда акс эттирилади.

Бошқа операцион харажатлар ҳисобини 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида юритинг.

Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар (090-сатр)

090-сатрда қуйидагиларни акс эттиринг:

  • асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда;
  • ундирилган жарима ва пенялар;
  • ўтган йиллар фойдаси;
  • оператив ижарадан даромадлар;
  • кредиторлик ва депонентлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар;
  • хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг даромадлари;
  • беғараз молиявий ёрдам;
  • бошқа операцион даромадлар.

Бошқа даромадлар ҳисобини асосий фаолиятдан бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётларда (9300) юритинг.

Асосий фаолиятдан фойда (зарар) (100-сатр)

Ушбу сатрда корхонанинг асосий фаолияти молиявий натижаларини кўрсатинг. Уларни реализация қилишдан ялпи фойда (зарар)дан (030-сатр) давр харажатлари (040-сатр) суммасини чегириш, асосий фаолиятдан бошқа даромадлар (090-сатр) суммасини қўшиш йўли билан аниқланг.

 

Эътибор беринг
Асосий фаолиятдан олинган натижани аниқлаётганда маҳсулотларни реализация қилишдан олинган натижа белгисини ҳисобга олинг. Ҳисоботнинг 030-сатрида реализация қилишдан зарар ҳосил бўлган бўлса, асосий фаолиятдан олинган натижани аниқлаётганда манфий белгили зарар қийматини ҳисобга олинг.

 

Мисол
Корхонанинг ҳисобот даврида маҳсулотларни реализация қилишдан олган ялпи фойдаси – 50·000 минг сўм. Давр харажатлари – 30·000 минг сўм. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар – 5·000 минг сўм. Асосий фаолиятдан фойда: 50·000 – 30·000 + 5·000 = 25·000 минг сўм. У Ҳисоботнинг 100-сатри 5-устунида акс эттирилади.

 

Мисол
Корхонанинг ҳисобот даврида маҳсулотларни реализация қилишдан кўрган зарари – 10·000 минг сўм. Давр харажатлари – 30·000 минг сўм. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар – 5·000 минг сўм. Асосий фаолиятдан зарар: -10·000 – 30·000 + 5·000 = -35·000 минг сўм. У Ҳисоботнинг 100-сатри 6-устунида акс эттирилади. ·

 

Молиявий фаолиятдан даромадлар (110-сатр)

110-сатр қийматини 120-160-сатрлар йиғиндиси сифатида аниқланг.

Ушбу сатрга қуйидаги даромадларни киритинг:

  • дивидендлар шаклидаги;
  • фоизлар шаклидаги;
  • молиявий ижарадан;
  • валюта курсларидаги фарқдан;
  • бошқа даромадлар.

Молиявий фаолиятдан даромадлар бошқа даромадлар жумласига киради, бироқ корхонанинг асосий фаолияти натижаси ҳисобланмаслиги сабабли алоҳида гуруҳга ажратилган. Шу сабабли уларни 090-«Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари» сатрига киритиш керак эмас.

Молиявий фаолиятдан даромадлар ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

120-сатр – Дивидендлар шаклидаги даромадлар

Ушбу сатрда Ўзбекистон ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган даромадлар, корхонага тегишли акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни акс эттиринг.

Уларнинг ҳисобини 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» счётида юритинг.

 

Эътибор беринг
9520-счётда ва Ҳисоботда солиқни ҳисобга олган ҳолда муассисларнинг қарорига кўра ҳисобланган (тўланган эмас) дивидендлар суммасини акс эттиринг.

Мисол

А корхонаси муассисларининг қарорига асосан дивидендлар ҳисобланди. А корхонасининг муассиси бўлган Б корхонасининг дивидендлари суммаси 30 000 минг сўмни ташкил этди.·

Б корхонасидаги бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

1

Дивидендлар ҳисобланди

30 000

4840-«Олинадиган дивидендлар»

9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»

2

Тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинди (5%)

1 500

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

4840-«Олинадиган дивидендлар»

3

Дивидендлар олинди

28 500

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

4840-«Олинадиган дивидендлар»


Корхона 9520-счётда солиқни инобатга олган ҳолда ҳисобланган дивидендларнинг бутун суммаси – 30 000 минг сўмни акс эттиради. Бу сумма Ҳисоботда ҳам акс эттирилади.

130-сатрФоизлар шаклидаги даромадлар

Ушбу сатрда узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар шаклидаги даромадларни акс эттиринг. Уларнинг ҳисобини 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счётида юритинг.

Фоизларни шартнома (қарз, банк хизматларини кўрсатиш, депозит омонати тўғрисидаги ва б.) асосида ҳисобланг.

 

Эътибор беринг
9530-счётда ва Ҳисоботда шартнома асосида ҳисобланган (тўланган эмас) фоизлар суммасини акс эттиринг.

 

Мисол

Қарз шартномасида 50 000 минг сўмлик қарз суммасининг 1%и миқдорида ҳар ой фоиз тўлаш назарда тутилган. 

Қарз берувчи корхонада бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

1

Фоизлар ҳисобланди (50 000 х 1%)

500

4830-«Олинадиган фоизлар»

9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар»

 

 

 

2

 

 

Тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинди (5%)

 

 

 

25

 

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

4830-«Олинадиган фоизлар» 

3

Фоизлар олинди

475

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 

4830-«Олинадиган фоизлар» 


Корхона 9530
-счётда солиқни инобатга олган ҳолда ҳисобланган фоизларнинг бутун суммаси – 500 минг сўмни акс эттиради. Шу сумма (ҳисобот даврининг бошқа ойларидаги суммалар билан бирга) Ҳисоботда акс эттирилади.

140-сатр – Молиявий ижарадан даромадлар

Мол-мулкни молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар корхонангиз учун бошқа даромад бўлса, уларни ушбу сатрда акс эттиринг. Ушбу ҳолатда ҳисобни 9550-«Молиявий ижарадан даромадлар» счётида юритасиз. 

Молиявий ижара асосий фаолият тури бўлса, ижарадан фоиз тўловларини Ҳисоботнинг 010-«Маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)ни сотишдан соф тушум» сатрида акс эттиринг. Ушбу ҳолатда даромадлар ҳисобини 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида юритинг.

 

Эътибор беринг
Молиявий ижарадан олинган даромадга фақат фоиз тўловини киритинг. Мол-мулк қийматини қоплаш даромад ҳисобланмайди.

 

Мисол

Ижарага берувчи корхона ҳар ой 12 000 минг сўм ижара тўловини олади. Шу жумладан: 10 000 минг сўм – мол-мулк қийматининг бир қисми қоплами, 2 000 минг сўм – фоиз тўлови.

Ижарага берувчи корхонада бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

1

Ижарага берувчининг даромади ҳисобланди

2 000

4830-«Олинадиган фоизлар» 

9550-«Молиявий ижарадан даромадлар»

2

Ижара тўлови олинди

 

    10 000

 

2 000

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар»

4830-«Олинадиган фоизлар» 


Корхона 9550
-счётда фоизли даромад суммаси 2 000 минг сўмни акс эттиради. Шу сумма (ҳисобот даврининг бошқа ойларидаги суммалар билан бирга) Ҳисоботда акс эттирилади.

10 000 минг сўм ижарага олинган мол-мулк қийматининг қоплами бўлиб, ижарага берувчи корхонанинг даромади ҳисобланмайди.

150-сатр – Валюта курсларидаги фарқдан даромадлар

Ушбу сатрда валюта операциялари бўйича ижобий курс фарқларидан, шу жумладан баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан даромадларни акс эттиринг. Уларнинг ҳисобини 9540-«Валюта курслари фарқидан даромадлар» счётида юритинг.

Мисол

Ҳисобот даврида: 

  • шартномага асосан валюта счётига 1 000 доллар олдиндан тўлов келиб тушди; 
  • шартномага асосан 2 000 долларлик хизматлар кўрсатилди;
  • баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланди;
  • шартномага асосан валюта счётига қолган 1 000 доллар келиб тушди.

МБ маълумотларига кўра, долларнинг сўмга нисбатан курси қуйидагича бўлган:

  • олдиндан тўлов келиб тушган санада – 8 419,62 
  • хизматлар кўрсатилган санада – 8 441,36 
  • баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланган санада – 8 445,49
  • қолган сумма келиб тушган санада – 8 448,89 

Буҳгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма,

доллар

Сумма, сўм

Дебет

Кредит

1

Олдиндан тўлов келиб тушди (1 000 х 8 419,62)

1 000

8 419 620

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

6310-«Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар»

2

Хизматлар кўрсатилди (2 000 х 8 441,36)

2 000

16 882 720

4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

3

Курсдаги фарқ (1 000 х (8 441,36 – 8 419,62))

 

21 740

9620-«Валюта курслари фарқидан зарарлар»

6310-«Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар» 

4

Аванс ҳисобга олинди (1 000 х 8 441,36)

1 000

8 441 360

6310-«Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар» 

4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

5

Валюта счёти қайта баҳоланди (1 000 х (8 445,49 – 8 419,62))

 

25 870

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

6

Дебиторлик қарзи қайта баҳоланди (1 000 х (8 445,49 – 8 441,36))

 

4 130

4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» 

7

Қолган сумма валюта счётига келиб тушди (1 000 х 8 448,89)

1 000

8 448 890

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» 

4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

8

Дебиторлик қарзини сўндириш пайтидаги курс фарқи (1 000 х (8 448,89 – 8 445,49))

 

3 400

4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» 

9

Якуний тўлов пайтида валюта счёти бўйича курс фарқи

 (1 000 х (8 448,89 – 8 445,49))

 

3 400

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» 


Ҳисобот даврида валюта курслари
даги фарқдан даромад қуйидаги миқдорни ташкил этди:

25 870 + 4 130 + 3 400 + 3 400 = 36 800 сўм.

У Ҳисоботнинг 150-сатрида акс эттирилади.

160-сатрМолиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари

160-сатрда қуйидаги даромадларни акс эттиринг:

  • роялти кўринишидаги (9510-счёт);
  • қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан (9560-счёт);
  • бошқа даромадлар (9590-счёт).

Молиявий фаолият бўйича харажатлар (170-сатр)

170-сатр қийматини Ҳисоботнинг 180-210-сатрлари йиғиндиси сифатида аниқланг.

Ушбу сатрга қуйидагиларни киритинг:

  • фоизлар шаклидаги харажатлар;
  • молиявий ижара бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар;
  • валюта курсларидаги фарқдан зарарлар;
  • молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.

Молиявий фаолият бўйича харажатлар ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

180-сатр – Фоизлар шаклидаги харажатлар

Ҳисоботнинг 180-сатрида банк кредитлари ва қарзлар бўйича фоизларни тўлаш учун харажатларни акс эттиринг. Уларнинг ҳисобини 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётида юритинг.

Агар сиз:

  • кредит ташкилотига (банкка) кредит бўйича фоизларни тўласангиз, ҳисобланган бутун суммани ўтказинг. Кредит ташкилотлари олинган даромадлардан солиқларни мустақил равишда ушлаб қоладилар;
  • бошқа корхоналарга қарзлар бўйича фоизларни тўласангиз, қарз берувчига солиқни (5% ёки норезидентлар учун 10%) чегирган ҳолда фоизларни ўтказинг. Қарзлар бўйича фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади  .

Мисол

Корхона ҳар ой банк кредити бўйича 2 000 минг сўм ва бошқа корхонадан олинган қарз бўйича 1 000 минг сўм миқдорида фоизларни тўлайди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма,
минг сўм

Дебет

Кредит

1

Кредит бўйича фоизлар ҳисобланди

2 000

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

2

Қарз бўйича фоизлар ҳисобланди

1 000

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

3

Қарз бўйича фоизлардан солиқ ушлаб қолинди (1 000 х 5%)

50

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

4

Кредит ва қарз бўйича фоизлар тўланди 

2 000

950

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


Ҳисобланган фоизлар
(солиқни инобатга олган ҳолда) 9610-счётнинг дебети бўйича ва Ҳисоботнинг 180-сатрида ҳисобот даврининг бошқа ойларидаги суммалар билан бирга акс эттирилади.

190-сатр – Молиявий ижара бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар

Ушбу сатрда молиявий ижара бўйича фоизларни тўлаш учун харажатларни акс эттиринг. Уларнинг ҳисобини ҳам 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётида юритинг.

Ҳисобланган фоизларни солиқни ушлаб қолмасдан ижарага берувчига ўтказинг . Ижарага берувчилар ўз даромадларидан солиқни мустақил равишда ушлаб қоладилар.

200-сатр – Валюта курси фарқидан зарарлар

200-сатрда валюта операциялари бўйича ва баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан манфий курс фарқларини акс эттиринг. Уларнинг ҳисобини 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётида юритинг.

Мисол

Ҳисобот даври бошида валюта счётида 2 000 доллар бор.

Ҳисобот даврида:

  • шартномага асосан валюта счётидан 1 000 доллар олдиндан тўлов ўтказилди;
  • шартномага асосан корхонага 2 000 долларлик реклама хизматлари кўрсатилди;
  • баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланди;
  • шартномага асосан валюта счётидан қолган 1 000 доллар ўтказилди.

МБ маълумотларига кўра, долларнинг сўмга нисбатан курси қуйидагича бўлган:

  • олдиндан тўлов келиб тушган санада – 8 419,62 
  • хизматлар кўрсатилган санада – 8 441,36 
  • баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланган санада – 8 445,49
  • қолган сумма ўтказилган санада – 8 448,89

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма,

доллар

Сумма, сўм

Дебет

Кредит

1

Олдиндан тўлов ўтказилди (1 000 х 8 419,62)

1 000

8 419 620

4330-«Бошқа берилган аванслар»

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

2

Корхонага реклама хизматлари кўрсатилди (2 000 х 8 441,36)

2 000

16 882 720

9410-«Сотиш харажатлари»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

3

Курс фарқи (1 000 х (8 441,36 – 8 419,62))

 

21 740

4330-«Бошқа берилган аванслар» 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

4

Аванс ҳисобга олинди (1 000 х 8 441,36)

1 000

8 441 360

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 

4330-«Бошқа берилган аванслар» 

5

Валюта счёти қайта баҳоланди (1 000 х (8 445,49 – 8 419,62))

 

25 870

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» 

6

Кредиторлик қарзи қайта баҳоланди (1 000 х (8 445,49 – 8 441,36))

 

4 130

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

7

Валюта счётидан қолган сумма ўтказилди (1 000 х 8 448,89)

1 000

8 448 890

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» 

8

Кредиторлик қарзини сўндириш пайтидаги курс фарқи (1 000 х (8 448,89 – 8 445,49))

 

3 400

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 

9

Якуний тўлов пайтида валюта счёти бўйича курс фарқи (1 000 х (8 448,89 – 8 445,49))

 

3 400

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» 


Ҳисобот даврида валюта курслари
даги фарқдан зарар қуйидаги миқдорни ташкил этди:

4 130 + 3 400 = 7 530 сўм.

У Ҳисоботнинг 200-сатрида акс эттирилади.

210-сатрМолиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар

Ушбу сатрда қуйидаги харажатларни акс эттиринг:

  • қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш харажатлари (9630-счёт);
  • бошқа харажатлар (9690-счёт).

Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари) (220-сатр)

220-сатрда умумхўжалик фаолиятидан олинган молиявий натижани кўрсатинг, у асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари) (100-сатр) суммасига молиявий фаолиятнинг даромадлари (110-сатр) суммасини қўшиш ва ундан молиявий фаолият бўйича харажатлар (170-сатр) суммасини чегириш орқали аниқланади.

 

Эътибор беринг
Умумхўжалик фаолиятидан олинган натижани аниқлаётганда асосий фаолиятдан олинган натижа белгисини ҳисобга олинг. Ҳисоботнинг 100-сатрида зарар ҳосил бўлган бўлса, умумхўжалик фаолиятидан олинган натижани аниқлаётганда манфий белгили зарар суммасини ҳисобга олинг.

 

Мисол
Корхонанинг ҳисобот даврида асосий фаолиятдан олган фойдаси – 50·000 минг сўм. Молиявий фаолият бўйича даромадлар – 5 000 минг сўм. Молиявий фаолият бўйича харажатлар – 2·000 минг сўм. Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси: 50·000 + 5·000 – 2·000 = 53·000 минг сўм. У Ҳисоботнинг 220-сатри 5-устунида акс эттирилади.

 

Мисол
Корхонанинг ҳисобот даврида асосий фаолиятдан кўрган зарари – 10·000 минг сўм. Молиявий фаолият бўйича даромадлар – 5 000 минг сўм. Молиявий фаолият бўйича харажатлар – 2·000 минг сўм. Умумхўжалик фаолиятининг зарари: -10·000 + 5·000 – 2·000 = -7·000 минг сўм. У Ҳисоботнинг 220-сатри 6-устунида акс эттирилади.

Фавқулоддаги фойда ва зарарлар (230-сатр)

Ушбу сатрда фавқулодда ҳодисалар, яъни корхонанинг одатдаги хўжалик фаолиятидан анча фарқ қиладиган тасодифий, кутилмаган ва ноодатий ҳолатлар натижасини кўрсатинг.

Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • табиат ҳодисалари;
  • табиий офатлар;
  • бартараф этиб бўлмайдиган ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар;
  • бошқа ҳодисалар.

230-сатрда иккита сумма кўрсатилиши мумкин:

  • 5-«Даромад (фойда)» устунида 9710-«Фавқулоддаги фойдалар» счётидаги маълумотларни акс эттиринг;
  • 6-«Харажатлар (зарар)» устунида – 9720-«Фавқулоддаги зарарлар» счётидаги маълумотларни.

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар) (240-сатр)

Ушбу сатрда +/- белгиларини инобатга олган ҳолда 220 ва 230-сатрлар йиғиндиси натижаларини акс эттиринг.

 

Эътибор беринг
Фойда солиғини тўлагунга қадар олинган натижани аниқлаётганда умумхўжалик фаолиятидан олинган натижа белгисини ҳисобга олинг. Ҳисоботнинг 220-сатрида зарар ҳосил бўлган бўлса, фойда солиғини тўлагунга қадар олинган натижани аниқлаётганда манфий белгили зарар суммасини ҳисобга олинг.

 

Мисол
Корхонанинг ҳисобот даврида умумхўжалик фаолиятидан олган фойдаси – 50·000 минг сўм. Фавқулодда фойда – 5·000 минг сўм. Фавқулодда зарар – 2·000 минг сўм. Фойда солиғини тўлагунга қадар олинган фойда: 50·000 + 5·000 – 2·000 = 53·000 минг сўм. У Ҳисоботнинг 240-сатри 5-устунида акс эттирилади.

 

Мисол
Корхонанинг ҳисобот даврида умумхўжалик фаолиятидан кўрган зарари –10·000 минг сўм. Фавқулодда фойда – 5·000 минг сўм. Фавқулодда зарар – 2·000 минг сўм. Фойда солиғини тўлагунга қадар кўрилган зарар: -10·000 + 5·000 – 2·000 = -7·000 минг сўм. У Ҳисоботнинг 240-сатри 6-устунида акс эттирилади. Фойда солиғи ҳисоб-китоби (Ҳисоб-китобнинг 010-сатри) Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 240-сатридаги қийматдан бошланади. Зарар билан чиққан бўлсангиз, бу фойда солиғи нолга тенг бўлишини англатмайди. Зарарга қўшимча қўшилувчи қийматлар, масалан, чегирилмайдиган харажатлар қўшилиб, зарарни ошириши мумкин. Бироқ бу – алоҳида мавзу. Зарар Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 010-сатрида айирув белгиси билан акс эттирилиб, келгусида солиқ солинадиган базани аниқлаётганда ҳисобга олинади.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал