• beta

Ҳомийлик ва хайрия ёрдами

03.12.2019

Ҳар қандай ҳомийлик ва хайрия ёрдами чегирилмайдиган харажат ҳисобланади   .

Уни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 080-сатрида акс эттиринг.

Ҳомийлик ва хайрия ёрдамига харажатлар солиқ солинадиган фойдани камайтириши мумкин, бироқ 2%идан кўп бўлмаган миқдорда  . Бу фақат қуйидагиларга кўрсатилган ёрдам суммаларига татбиқ этилади:

  • экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига;
  • маданият,  соғлиқни сақлаш;
  • меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига;
  • таълим муассасаларига;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига. 

Камайтириш суммасини Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-илованинг 061-сатрида акс эттиринг.

 

Мисол
Солиқ солинадиган фойдани хайрия ёрдами суммасига камайтириш
Корхона ҳисобот даврида солиқ солинадиган фойда – 100·000 минг сўмга эга. У маданият муассасасига 5·000 минг сўмлик хайрия ёрдами кўрсатди. Жами сумма – 5·000 минг сўм – Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 080-сатрида акс эттириладиган чегирилмайдиган харажат.
Солиқ солинадиган фойдани камайтириш суммасини аниқлаймиз: 100·000 х 2% = 2·000 минг сўм.
Камайтириш суммасини Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-илованинг 061-сатрида акс эттирамиз.
Шу тариқа, аввал 5 000 минг сўмни чегирилмайдиган харажат сифатида солиқ солинадиган базага киритамиз
Сўнг 2 000 минг сўмни имтиёз сифатида ундан чегирамиз.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал