• beta

Жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар

03.12.2019

Қуйидаги ҳолларда корхонада жарималар, пенялар, неустойкалар юзага келиши мумкин:

  • шартномавий мажбуриятларни бузган;
  • шартноманинг бошқа тарафига зиён ёки зарар етказган;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган;
  • бошқа ҳолларда. 

Сиз тўлаган ёки тан олган жарима санкцияларини зарарга киритинг.

Жарима санкциялари суммасини:

  • бошқа операцион харажатларга киритинг ;  
  • 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг;
  • чегирилмайдиган харажатларга киритинг ;
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 140-сатрида акс эттиринг.

Мисол. Жарималар, пеня, неустойкани ҳисобга олиш

Корхона:

  • шартномавий мажбуриятларни бузганлиги учун 5 000 минг сўм миқдорида неустойка тўлаш тўғрисидаги битимни имзолади;
  • солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаганлиги учун 405,46 минг сўм миқдорида жарима тўлади;
  • солиқни ўз вақтида тўламаганлиги учун 100 минг сўм миқдорида пеня тўлади. 

Бухгалтерия ҳисоби:

Т/р

Операция

Сумма, минг сўмда

Дебет

Кредит

1

Неустойка тан олинди

5 000

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

2

Неустойка тўланди

5 000

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

3

Ҳисобот ўз вақтида топширилмаганлиги учун жарима ҳисобланди

405,46

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

3

Жарима тўланди

405,46

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

4

Солиқ бўйича пеня ҳисобланди

100

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

5

Пеня тўланди

100

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал