Камчиликларни ва бузилишларни бартараф этиш бўйича қопланмаган харажатлар
Бундай харажатлар қуйидагилар туфайли юзага келиши мумкин:
- лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликлар;
- маҳсулотлар ва товарлар ташиб келтирилиши чоғида юз берган бузилишлар ва деформациялар;
- коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар.
Одатда улар етказиб берувчилар ва бошқа шахслар йўл қўйган камчиликлар бўлиб, уларга нисбатан даъво билдиришингиз мумкин. Харажатларнинг қопланмаган қисмини бошқа операцион харажатларга киритинг .
Камчиликларни ва бузилишларни бартараф этиш харажатлари чегирилмайдиган харажатларга киради . Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 110-сатрида акс эттиринг.
Мисол. Камчиликларни бартараф этиш харажатларини ҳисобга олиш
«А» корхонаси «В» корхонасига хоналарни таъмирлаш учун буюртма берди. Қабул қилиш чоғида камчиликлар борлиги аниқланди. Уларни бартараф этиш харажатлари қуйидаги миқдорни ташкил этди:
- материаллар – 1 500 минг сўм;
- камчиликларни тузатиш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш – 700 минг сўм;
- ЯИТ – 84 минг сўм.
«В» корхонаси даъво асосида фақат 1 000 минг сўмни қоплади. Қолган сумма бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди.
Бухгалтерия ҳисоби:
Т/р |
Операция |
Сумма, минг сўмда |
Дебет |
Кредит |
1 |
Камчиликларни бартараф этиш харажатлари суммасига даъво тақдим этилди |
1 500 |
4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар» |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
700 |
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш» |
|||
84 |
6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» |
|||
2 |
Даъво асосида харажатларнинг бир қисми қопланди |
1 000 |
5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар» |
3 |
Сумма қолдиғи бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди |
1 284 |
9430-«Бошқа операцион харажатлар» |
4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар» |
1 284 минг сўмлик суммадаги қопланмаган харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 110-сатрида акс эттирилади.