• beta

Моддий наф тарзидаги тўловлар

03.12.2019

Жисмоний шахсларга моддий наф тарзидаги тўловлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади   . Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 040-сатрида акс эттиринг.

Бундай тўловларга қуйидагиларни киритинг  :

Т/р

Тўлов тури

1

Жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш

2

Текинга берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати

3

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва уларнинг қиймати ўртасидаги салбий тафовут

4

Қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси

5

Жисмоний шахснинг корхона олдидаги қарзининг ҳисобдан чиқарилган суммалари

6

Корхона томонидан тўловлар ҳисобига тўланган, бироқ ходимдан ушлаб қолинмаган суммалар


Жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб тўланадиган тўловларга:

  • болаларни мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш;
  • коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;
  • санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;
  • жисмоний шахснинг даромади бўлган бошқа харажатларни киритинг.

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва уларнинг қиймати ўртасидаги салбий тафовутни аниқлаш учун ҚҚС ва акциз солиғини (мавжуд бўлса) ҳисобга олган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш нархи ёки таннархини асос қилиб олинг.

Моддий наф тарзидаги тўловларга ЖШДС солинади ва ЯИТ солинмайди  .

Мисоллар ва ҳисоб-китоблар билан бирга ушбу тўлов тури ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал