• beta

Моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидаги ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар

03.12.2019

Табиий камайиш – товар-моддий қимматликларнинг суви қочиши, сочилиб камайиши, куйиши (термик ишлов бериш натижасида вазни камайиши), тўкилиб камайиши ва сақлаш ёки ташиш чоғида бошқа шунга ўхшаш омиллар натижасида миқдор жиҳатидан (массаси, ҳажми) табиий камайиши.

Табиий камайиш нормаси қандай аниқланади

Нормалар тармоқ идоралари томонидан тасдиқланиши мумкин. Масалан, тасдиқланган қуйидаги нормативлар мавжуд:

  • дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари учун    ;
  • ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум учун ;
  • автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ ва нефть маҳсулотлари учун  .

Моддий қимматликларингиз учун бундай нормалар белгиланмаган бўлса, уларни мустақил равишда ишлаб чиқиб тасдиқлашга ҳақлисиз.

Идоравий ёки мустақил равишда ишлаб чиқилган табиий камайиш нормаларидан фойдалансангиз, буни ҳисоб сиёсатида албатта акс эттиринг.

Камайиш нормаларини мустақил равишда белгилаш учун:

  • етказиб берувчининг ҳужжатларида кўрсатилган қимматликлар массасини (ёки ҳажмини) ҳақиқатда қабул қилинганлари билан;
  • сақлаш учун қабул қилинганларини сақлаш муддати тугагач, худди ўша кўрсаткичлар билан таққосланг.

Юзага келган четга чиқишларни тизимлаштириб, табиий камайиш нормалари сифатида буйруқ билан тасдиқланг.

 

Эътибор беринг

Қуйидагилар табиий камайишга кирмайди:

  • технологик йўқотишлар ва яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар;
  • стандартларнинг талаблари, техник ва технологик шартлар, техник эксплуатация қилиш қоидалари бузилиши, идишларнинг шикастланиши, товарларни йўқотишлардан ҳимоя қилиш воситаларининг такомиллашмагани ва қўлланиладиган технологик ускуналар ҳолати туфайли йўқотишлар;
  • сақлаш ва ташиш учун қўлланиладиган технологик ускунани таъмирлаш ва профилактикаси пайтидаги, омбор ичидаги операцияларни ўтказиш чоғидаги йўқотишлар, шунингдек авария ҳолатидаги йўқотишларнинг барча турлари.

 

Тасдиқланган нормалар доирасидаги йўқотишлар ва бузилишлар чегириладиган харажатлардир  .

Нормадан ортиқчасини чегирилмайдиган харажатларга киритинг ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида акс эттиринг  .

 

Эътибор беринг
Тасдиқланган нормативларингиз мавжуд бўлмаса, моддий қимматликларни сақлаш ва ташиш чоғида барча йўқотишлар ва бузилишларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал