• beta

Тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар

03.12.2019

Кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча бўлган, тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг.

Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 100-сатрида акс эттиринг   . 

 

Мисол
Заём бўйича фоизларни аниқлаш
Корхона йиллик 18% тўлаш шарти билан 6 ойга 100 000 минг сўмлик заём олди. Ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда фоиз ставкаси 2%га оширилади.
Корхона заёмни олганидан сўнг 9 ой ўтиб қайтарди.
6 ой давомида фоизлар йиллик 18% ставкада ҳисобланди.
Кейинги 3 ойда – йиллик 20% ставкада. 2%га оширилган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланган фоизлар суммасини чегирилмайдиган харажатларга киритиш зарур.
Чегирилмайдиган харажатларга киритиладиган фоизлар суммасини аниқлаймиз:
100 000 х 2% / 12 х 3 = 500 минг сўм.
Заёмдан фойдаланилган бутун 9 ой учун 18%лик ставкадаги фоизлар суммасини чегириладиган харажатларга киритамиз.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал