Ўғирликлар ва камомадлардан кўрилган зарарлар
Айбдорларни аниқлаш ёки зарур суммаларнинг ўрнини айбдор тараф ҳисобидан қоплаш мумкин бўлмаганда ўғирликлар ва камомадлардан кўрилган қопланмаган зарарлар юзага келади.
Ўғирлик (камомад) далили аниқланганда инвентаризация ўтказинг ва ҳақиқатда мавжуд моддий қимматликларни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштиринг .
Камомадда айбдорни аниқлаган бўлсангиз, йўқотиш суммасини аниқланг. Ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар бўлади .
Бунда иш берувчи айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли .
Ўғирликлардан (камомадлардан) кўрилган зарарларнинг қопланмаган қисмини:
- бошқа операцион харажатларга киритинг
;
- 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг;
- чегирилмайдиган харажатларга киритинг
;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 120-сатрида акс эттиринг.
Мисол. Материаллар камомадидан кўрилган зарарларни ҳисобга олиш
Омбор инвентаризация қилинганда 5 000 минг сўмлик материаллар камомади аниқланди. Камомадда айбдор – омбор мудири. Раҳбар ўз буйруғида айбдор 2 000 минг сўмни қоплашини белгилади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Т/р |
Операция |
Сумма, минг сўмда |
Дебет |
Кредит |
1 |
Зарар суммаси белгиланди |
5 000 |
5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» |
1010-«Хом ашё ва материаллар» |
2 |
Айбдор шахсдан ундириладиган сумма белгиланди |
2 000 |
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» |
5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» |
3 |
Зарарнинг бир қисми қопланди |
2 000 |
5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» |
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» |
4 |
Зарарнинг қопланмаган қисми зарарларга ҳисобдан чиқарилди |
3 000 |
9430-«Бошқа операцион харажатлар» |
5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» |
3 000 минг сўмлик зарар суммасини чегирилмайдиган бошқа операцион харажатларга киритамиз ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 120-сатрида акс эттирамиз.