• beta

Умумий овқатланиш корхоналарига жойларни бепул бериш харажатлари

03.12.2019

Ходимларингизнинг овқатланишини ташкил этиш масаласини шу тариқа ҳал этсангиз, шундай харажатлар юзага келиши мумкин.

Улар қуйидагилардан ташкил топиши мумкин:

  • мазкур жойларни сақлаш ва таъмирлаш;
  • уларни тозалаш ва қўриқлаш учун масъул бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш;
  • ушбу ходимларнинг МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов;
  • коммунал хизматлар ва электр энергияси ҳақини тўлаш;
  • бошқа харажатлар.

Уларни 9420-«Маъмурий харажатлар» счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг   .

Улар чегирилмайдиган харажатлардир  . Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 030-сатрида акс эттиринг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал