I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўловни нима қилиш мумкин

preview

Ҳажмлар қисқарганлиги туфайли II чоракда корхонада I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳаракат қилишнинг эҳтимолий вариантларини buxgalter.uz учун молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ махсус тушунтирди:

 

- Энг аввало, ортиқча тўлов бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналарда ҳосил бўлиши мумкин. Уларга, жумладан, қуйидагилар киради:

  • жами даромади 2019 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар;
  • 5 млрд сўм ҳажмга етмаган янгидан ташкил этилган корхоналар.

Агар II чоракда корхона харажатлар қилган бўлса, бироқ етарли даромадларга эга бўлмаган бўлса ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Натижада II чоракда I чорак якунлари бўйича тан олинган фойдани камайтирган зарар шаклланди. Жами I ярим йиллик якунлари бўйича солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда камроқ бўлади. Тегишинча, солиқ ҳам камаяди.

Мисол
I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғининг камайиши
I ярим йиллик учун корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:
Кўрсаткич

I чорак,

минг сўм

II чорак,

минг сўм

I ярим йиллик

минг сўм

Жами даромад 1 000 000 300 000 1 300 000
Чегириладиган харажатлар (800 000) (380 000) (1 180 000)
Солиқ солинадиган фойда (зарар) 200 000 (80 000) 120 000

Фойда солиғи (ставка – 15%)

30 000 - 18 000
Жадвалда кўрганимиздек, I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов II чоракда даромадлиликнинг қисқариши ҳисобига 12 000 минг сўмни (30 000 – 18 000) ташкил этди.

Шунингдек, ортиқча тўлов маълумотнома тақдим этмасдан, яъни СКда белгиланган тартибда бўнак тўловлари тўлайдиган корхоналарда ҳам ҳосил бўлиши мумкин.

Бу ҳолда II чоракда корхоналар жорий тўловларни I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан келиб чиқиб тўлашган.  II чоракда солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда қисқарган тақдирда ортиқча тўлов ҳосил бўлади.

Мисол
Бўнак тўловлари ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов
2019 йил учун корхонанинг жами даромади 5 млрд сўмдан ошди. Шу боис корхона 2020 йилда фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлайди. 2020 йилнинг II чорагида у бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тақдим этмади ва уларни ҳар ойда – I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1/3 бўйича тўлади.
I ярим йиллик учун фойда солиғи бўйича ҳисоблашлар ва тўловлар қуйидагиларни ташкил этди:
Давр Операция Тўловлар Ҳисоблашлар
2020 йил I чорак I  чорак учун фойда солиғи ҳисобланди ва тўланди 240 000 240 000
Апрель Бўнак тўлови (240 000 : 3) 80 000  
Май Бўнак тўлови 80 000  
Июнь Бўнак тўлови 80 000  
II чорак II чорак учун фойда солиғи ҳисобланди   60 000

Жами I ярим йиллик

480 000 300 000
Жадвалдан кўринадики, бўнак тўловлари ҳисобига фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов 180 000 минг сўмни (480 000 – 300 000) ташкил этди.

Ниҳоят, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотларни уларда оширилган солиқ солинадиган фойда ва солиқни акс эттирган ҳолда тақдим этган корхоналарда ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин.

Ортиқча тўлов билан қандай йўл тутиш мумкин

1-вариант. Келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш

Ортиқча тўланган солиқ суммаси корхонада солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда худди шу солиқ бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин. Бу айниқса бўнак тўловлари тўловчилари учун долзарб, сабаби 23 июлдан кечиктирмай навбатдаги бўнак тўловини амалга ошириш зарур.

Ортиқча тўланган солиқ фойда солиғи бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олингандан кейин ортиқча тўлов қолдиғи қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши мумкин :

1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;

2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;

3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.

Агар сиз ортиқча тўлов суммасини бошқа солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига ҳисобга олишга қарор қилган бўлсангиз, бу ҳақда ариза беринг. Солиқ органи ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномаси имзоланган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади .

Мисол
Ортиқча тўловни бўлғуси бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олиш
I ярим йиллик якунлари бўйича корхонада фойда солиғи бўйича 150 000 минг сўм миқдорида ортиқча тўлов ҳосил бўлди. Ортиқча тўлов суммасини III чорак бўнак тўловлари ҳисобига ҳисобга олиш учун қолдиришга қарор қилинди.
III чоракда корхона 300 000 минг сўм миқдорида (ҳар ойда 100 000 минг сўмдан) бўнак тўловлари (маълумотнома бўйича ёки II чорак маълумотларидан келиб чиқиб) тўлаши керак.
Мазкур вазиятда корхона:
  • июль ойида бўнак тўламайди;
  • 23 августдан кечиктирмай фақат 50 000 минг сўм тўлайди;
  • 23 сентябрдан кечиктирмай 100 000 минг сўм миқдорида бўнакнинг тўлиқ суммасини тўлайди.
Эътибор беринг
Агар сизда пеня, жарималар ёки бошқа солиқлар бўйича қарз мавжуд бўлса, солиқ органлари мустақил равишда ортиқча тўланган солиқ суммасини уларни қоплаш ҳисобига ҳисобга олишлари мумкин.

2-вариант. Ортиқча тўловни қайтариш

Сиз ортиқча тўлов суммасини корхонанинг ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман қайтаришга ҳақлисиз . Бу бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналар учун мақсадга мувофиқдир, сабаби фойда солиғи бўйича кейинги тўлов фақат октябрь ойида – 9 ой якунлари бўйича солиқ ҳисоблаш чоғида бўлади.

Агар сиз ортиқча тўлов суммасини қайтаришга қарор қилган бўлсангиз, солиқ органига тегишли ариза тақдим этинг. Солиқ органи қайтариш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномасини имзолаган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади. Қайтариш ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида амалга оширилади . Бунда сизда пеня, жарималар ва бошқа солиқлар бўйича қарз бўлмаслиги керак.

Агар ортиқча тўлов суммаси белгиланган муддат (15 кун) бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун корхонага - қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб фоизлар ҳисобланади.

Агар ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинса, солиқ органи бу ҳақда солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун ичида хабар қилиши шарт .

 

Эътибор беринг

Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.

 

Мисол
Ортиқча тўланган солиқни қайтариш
I ярим йиллик учун Фойда солиғи ҳисоб-китоби тақдим этиш натижалари бўйича корхонада 100 000 минг сўм миқдорида солиқ бўйича ортиқча тўлов мавжуд.
Корхона бўнак тўловлари тўламайди ва ортиқча тўлов суммасини қайтаришга қарор қилди.
21 июль куни 100 000 минг сўм миқдорида ортиқча тўланган солиқни корхона ҳисобварағига қайтариш тўғрисида ариза берилди.
Солиқ органи 10 иш куни мобайнида, яъни 3 августдан кечиктирмай қарор қабул қилиши керак. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ортиқча тўлов суммаси корхонанинг ҳисобварағига 10 августдан кечиктирмай қайтарилиши керак.