Вам могут понадобиться в апреле:
Имтиёзга эга бўлганлар мол-мулк ва ер солиқларини 1% миқдорида қандай тўлайди
СКнинг 483-моддаси ёки Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган юридик шахслар – мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилар мазкур солиқларни солиқлардан ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди .
Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти ходимлари – ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ва бош мутахассис Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтиришди:
- Ҳа, бундай юридик шахслар 2022 йил учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишлари керак:
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома;
- ер солиғи ҳисоб-китоби.
Бунда улар солиқларни 2022 йил августдан бошлаб ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайдилар (август – декабрь, яъни 5 ой учун).
Солиқ ҳисоботининг зарур сатрлари кадастр маълумотлари ва солиқ тўловчининг шахсий кабинетида солиқ тўловчи томонидан киритилган имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар бўйича автоматик тарзда тўлдирилади.
Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома ва ер солиғи ҳисоб-китобини 2022 йил 10 августга адар тақдим этинг.
Вазиятни СКнинг 483-моддаси асосида мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган корхона учун иккита шартли мисолда кўриб чиқамиз:
1. Корхона бинога эга.
2022 йил учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси - 6,5 млрд сўм.
Мол-мулк солиғи суммаси - 97,5 млн сўм (6,5 млрд х 1,5%).
2022 йилнинг 5 ойи учун мол-мулк солиғи ҳисобланади:
- 97 500 000 х 1% : 12 х 5 = 406 250 сўм.
Бўнак тўловининг ҳар ойлик суммаси (юридик шахс - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси):
- 406 250 : 5 = 81 250 сўм.
Бўнаклар августдан бошлаб ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тўланади .
Бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани тўлдириш намунасига қаранг.
2. Корхона қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига эга.
Участка майдони - Тошкент шаҳри Миробод тумани “Абдурауф Фитрат” МФЙда 5 гектар (3-зона).
1 гектар учун 2022 йил учун ер солиғи - 162 млн сўм (тузатиш коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда солиқ ставкаларига бу ерда қаранг).
Ер солиғи суммаси - 81 млн сўм (0,5 га х 162 млн сўм).
Корхона 2022 йилнинг 5 ойи учун ер солиғини тўлайди:
- 81 000 000 х 1% : 12 х 5 = 337 500 сўм.
Ер солиғининг ҳар ойлик суммаси (юридик шахс - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси):
- 337 500 : 5 = 67 500 сўм.
Солиқ суммаси августдан бошлаб ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тўланади .
Аниқлаштирилган Ҳисоб-китобни тўлдириш намунасига қаранг.