Корхона айланма маблағларини фоизли ва фоизсиз қарзлар олиш орқали қандай тўлдириш мумкин

01.05.2020

Корхона мураккаб вазиятда қолганда айланма маблағларни тўлдиришнинг кенг тарқалган шаклларидан бири қайтариш шарти билан маблағлар ёки қарз олишдир. Фоизли ва фоизсиз қарзлар қандай олиниши, қарз олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши, бундай операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилишини «Норма» эксперти Олег ЦОЙ мисолларда тушунтириб берди:

– Қарзлар фоизсиз (муайян вақт ўтгандан кейин қарз суммаси қайтарилади) ҳамда асосий қарзни сўндириш ва белгиланган ставка бўйича фоизларни тўлаш мажбурияти билан берилиши мумкин.

Улар ҳам пул шаклида, ҳам материаллар, тайёр маҳсулот ёки товар (товар қарзи) кўринишида тақдим этилиши мумкин.


Фоизсиз қарзлар

Фоизсиз қарз олиш учун қарз шартномасини тузинг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • қарз суммаси;
  • бериладиган муддат;
  • фоизларни тўлаш мажбуриятисиз қарз берилиши шартлари;
  • бошқа муҳим шартлар (тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби ва бошқалар).
Мисол
Фоизсиз қарз олишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
2020 йил 15 апрелда ҚҚС тўловчи корхона бошқа корхонадан 6 ойга 200 млн сўм миқдорида фоизсиз қарз олди. Шундан: 85 млн сўми – пул маблағлари ва 115 млн сўми ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда материаллар (товарлар) билан берилди.
Корхона товар қарзи бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин, сабаби ҳисобга олиш учун барча шартларга мос келади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Т/р Операция

Сумма,

(млн сўм)

Дебет Кредит
1

Ҳисоб-китоб

счётига пул

кўринишидаги қарз

келиб тушди

85

5110-«Ҳисоб-китоб

счёти»

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

2

Товар қарзи бўйича

олинган материаллар кирим

қилинди

100

1010-«Хом ашё ва

материаллар»

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

3

Олинган

материаллар бўйича

ҚҚС суммаси акс

эттирилди

15

4410-«Бюджетга

солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловлар

бўйича бўнак

тўловлари (турлари

бўйича)»

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

4

Пул кўринишидаги

қарз сўндирилди

85

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

5110-«Ҳисоб-китоб

счёти»

5

Товар қарзини

сўндириш учун

материаллар

берилди

115

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

9220-«Бошқа

активларнинг чиқиб

кетиши»

6

Берилган

ҳисобдан

чиқарилди

100

9220-«Бошқа

активларнинг чиқиб

кетиши»

1010-«Хом ашё ва

материаллар»

7

Бериладиган

материаллар

қийматига ҚҚС

ҳисобланди

15

9220-«Бошқа

активларнинг чиқиб

кетиши»

6410-«Бюджетга

тўловлар бўйича

қарз (турлари

бўйича)»

Фоизли қарзлар

Қарз олиш учун қарз шартномасини тузинг, унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • қарз суммаси;
  • бериладиган муддат;
  • фоиз ставкаси ва фоизларни ҳисоблаш тартиби;
  • бошқа муҳим шартлар.

2020 йил 15 октябрда қарз сўндирилди. Шартномага мувофиқ пул маблағлари ҳисоб-китоб счётига ва (ёки) ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар келиб тушган пайтдан бошлаб фоизлар ҳисобланади. Қарз қайтариладиган куни фоизлар ҳисобланиши тўхтатилади, ушбу кун учун фоизлар ҳисобланмайди. Жами фоиз суммаси қарз қайтариладиган кунда сўндирилади. Фоизлар қуйидагича ҳисобланди: 200 х 15% х 183 : 366 = 15 млн сўм, бунда 183 – қарздан фойдаланилган кунлар (ойлар бўйича: апрель – 16 кун, май – 31, июнь – 30, июль – 31, август – 31, сентябрь – 30, октябрь – 14 кун).

Ҳисобланган фоизлар тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинмасдан қарз берувчига ҳисоблаб ўтказилади, чунки фоизларни олувчида уларга солиқ солинади.
Бухгалтерия ҳисоби:

Мисол
Фоизли қарз олишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
2020 йил 15 апрелда ҚҚС тўловчи корхона тижорат ташкилотидан 6 ойга йиллик 15% билан 200 млн сўм миқдорида қарз олди. Шундан: 85 млн сўми – пул маблағлари ва 115 млн сўми ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда материаллар (товарлар) билан берилди.
Корхона товар қарзи бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин, сабаби ҳисобга олиш учун барча шартларга мос келади.
2020 йил 15 октябрда қарз сўндирилди. Шартномага мувофиқ пул маблағлари ҳисоб-китоб счётига ва (ёки) ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар келиб тушган пайтдан бошлаб фоизлар ҳисобланади. Қарз қайтариладиган куни фоизлар ҳисобланиши тўхтатилади, ушбу кун учун фоизлар ҳисобланмайди. Жами фоиз суммаси қарз қайтариладиган кунда сўндирилади. Фоизлар қуйидагича ҳисобланди: 200 х 15% х 183 : 366 = 15 млн сўм, бунда 183 – қарздан фойдаланилган кунлар (ойлар бўйича: апрель – 16 кун, май – 31, июнь – 30, июль – 31, август – 31, сентябрь – 30, октябрь – 14 кун).
Ҳисобланган фоизлар тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинмасдан қарз берувчига ҳисоблаб ўтказилади, чунки фоизларни олувчида уларга солиқ солинади.
Бухгалтерия ҳисоби:
Т/р Операция

Сумма,

(млн сўм)

Дебет Кредит
1

Пул кўринишидаги

қарз суммаси

ҳисоб-китоб

счётига келиб

тушди

85 5110-«Ҳисоб-китоб

счёти»

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

2

Товар қарзи

шартномаси бўйича

олинган

материаллар кирим

қилинди

100 1010-«Хом ашё ва

материаллар»

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

3

Олинган

материаллар бўйича

ҚҚС суммаси акс

эттирилди

15 4410-«Бюджетга

солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловлар

бўйича бўнак

тўловлари (турлари

бўйича)»

6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

4

Қарз бўйича

фоизлар

ҳисобланди (ҳар

бир ой ёки чорак

охирида

ҳисобланади,

октябрь ойи учун

фоизлар эса

15.10.2020 йилда

ҳисобланади)

15 9530 «Фоизлар

кўринишидаги

харажатлар»

6920-«Ҳисобланган

фоизлар

5

Пул кўринишидаги

қарз сўндирилди

85 6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

5110-«Ҳисоб-китоб

счёти»

6

Товар қарзини

сўндириш ҳисобига

материаллар

берилди

115 6820-«Қисқа

муддатли қарзлар»

9220-«Бошқа

активларнинг чиқиб

кетиши»

7

Берилган

материаллар

қиймати

100 9220-«Бошқа

активларнинг чиқиб

кетиши»

1010-«Хом ашё ва

материаллар»

8

Берилган

материаллар

қийматига ҚҚС

ҳисобланди

15 9220-«Бошқа

активларнинг чиқиб

кетиши»

6410-«Бюджетга

тўловлар бўйича

қарз (турлари

бўйича)»

9

Қарз бўйича

фоизлар тўланди

15 6920-«Ҳисобланган

фоизлар»

5110-«Ҳисоб-китоб

счёти»

Солиқ оқибатлари

Қарз шартномаси бўйича олинган маблағлар даромадлар сифатида ҳисобга олинмайди , уларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солинмайди .

ҚҚСни тўловчи бўлсангиз ва ҚҚС тўловчидан товар қарзи олсангиз, ҚҚСни ҳисобга олиш учун барча шартларга риоя қилган ҳолда қарз берувчининг ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишингиз мумкин .

Товар қарзи шартномаси бўйича мулк ҳуқуқининг берилиши товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланганлиги сабабли товар қарзини қайтаришда ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг .

ҚҚСни тўловчи бўлмасангиз қарз берувчининг ҳисобварақ-фактурасидаги ҚҚС суммасини ТМЗ таннархига киритинг.

Эътибор беринг

Фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий кўмак) олинганда, қарз олувчида қарз берувчидан олинган пул маблағларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромад юзага келади.

У МБ томонидан қарз олиш кунида белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Қайта молиялаштириш ставкаларидан кам бўлган фоиз ставкаларига нисбатан ҳам худди шундай тартиб қўлланилади .

Бироқ 2020 йил охиригача фоиз даромадларини тўлаш мажбуриятларисиз қарз (молиявий ёрдам) олинганда СК 299-моддаси бўйича фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ оқибатлари юзага келмайди .

Солиқ солишдан озод этиш тарзидаги имтиёз 2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача амал қилади (31 декабрь ҳам ҳисобга киритилади), шу жумладан – 2020 йил 1 апрелгача олинган қарз маблағларига нисбатан ҳам ушбу имтиёз қўлланилади .

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг юридик шахсларига фоизларни тўлашда тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмайди, балки ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади . Яъни фоизларни олувчида фоизлар тарзидаги даромадларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ солинади.

Мазкур норма Ўзбекистон резиденти ёки норезиденти бўлган нотижорат ва бюджет ташкилотларига , шунингдек жисмоний шахсларга фоизлар тўланганда татбиқ этилмайди . Мазкур ҳолатларда фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал