Маблағ оз бўлса, етказиб берувчи билан қандай ҳисоблашиш мумкин

20.08.2020

Корхонада ижрочининг бажарган ишлари ҳақини тўлаш учун маблағ бўлмай қолиши мумкин. Бироқ унда айни шу – харидорларнинг тўлов қобилияти пасайгани сабабли унча яхши сотилмаётган маҳсулот бор. Ушбу вазиятда кредитор бунга розилик билдирса, унга маҳсулот сотиб, муаммони ҳал қилса бўлади. Шундан сўнг муқобил талабларни ҳисобга олиш мумкин.

«Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра бундай операциянинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида гапириб берди:

Ҳужжатлар билан расмийлаштириш

– Бажарилган ишлар учун қарздорликнинг мавжудлиги корхона улар бажарилганини тасдиқлаганидан – бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурани имзолаганидан далолат беради.

Кредитор қарзи сўндирилиши учун маҳсулотингизни олишга розилик билдирса:

  • у билан харид қилинадиган маҳсулот ҳажми ва қийматини (у корхонангиз учун бажарилган ишлар қийматига яқин бўлиши кераклигини инобатга олган ҳолда) келишиб олинг. Бунда ҳисоб-китоб иккала тараф учун иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши керак.

Эҳтимол, кредиторингизга бажарилган ишлар қийматидан камроқ ёки кўпроқ ҳажм керакдир;

  • келишилган маҳсулот ҳажмини сотиш шартномасини расмийлаштиринг.

Диққат

2019 йил 1 январдан бошлаб давлат улуши 50%дан кам бўлган корхоналар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинган .

Корхонангиз давлат улушига эга бўлмаса ёки у 50%дан кам бўлса, шартномага олдиндан тўлов ҳақидаги шартни киритманг. Бу ҳолда у тўланмайди.

Диққат

Ўзбекистон доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида бартер асосидаги шартномаларни тузиш тақиқланган .

Ишлар бажарилгани учун етказиб бериш амалга оширилаётганини шартнома шартларига киритманг, акс ҳолда у бартер шартномаси ҳисобланади.

Маҳсулот етказиб бериш бўйича стандарт шартнома тайёрланг.

  • Зарур ҳужжатларни (харидор томонидан берилган ишончнома, ҳисобварақ-фактура) расмийлаштирган ҳолда кредиторга маҳсулот берилишини расмийлаштиринг.

Маҳсулот етказиб берилганидан ва у ҳисобда акс эттирилганидан кейин сизда дебиторлик қарзи юзага келади. Ушбу босқичда муқобил талаблар ҳисобга олинишини расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун тарафлардан бири ариза берса кифоя .

Талабномаларнинг суммаларини тасдиқлаш учун иккала шартнома бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини аризага илова қилинг.

Натижада:

  • ҳар бир тараф ўзи учун зарур нарсани олади;
  • ўзаро қарзлар сўндирилади.


Солиқ оқибатлари

Ҳар бир тараф одатдаги тартибда тўлайдиган солиқларни тўлайди.

Ишларни бажарувчи учун бажарилган ишлар ҳажми даромад бўлади. Маҳсулот етказиб берувчи учун – уни сотиш ҳажми.

ҚҚС тўловчилари ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан тақдим этадилар. Бошқа тараф, агар ҚҚС тўловчиси бўлса, ҳисобга олиш қоидаларига риоя этилганда олинган ҳисобварақ-фактурадаги солиқни ҳисобга олиши мумкин.

Диққат
Товарлар (хизматлар) харидори фақат электрон шаклда қабул қилинган ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга .

Корхоналар қиймати бир хил – 2 300 млн сўм бўлган товарларни (хизматларни) бир-бирларига берган вазиятдаги эҳтимолий вариантларни кўриб чиқамиз.

Кўрсаткич

А ва В корхоналари – айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар (4%лик ставкада)

А ва В корхоналари – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар

А корхонаси – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи (4%), В корхонаси – ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи

А

В

А

В

А

В

Ҳисобварақ-фактурада ҚҚС

2300 : 115 х 15 = 300

300

300

Ҳисобга олинадиган ҚҚС

300

300

Тўланадиган ҚҚС

0

0

300

Айланмадан олинадиган солиқ

2300 х 4% = 92

92

92

Даромад

2300

2300

2000

2000

2300

2000

Муқобил етказиб бериш бўйича харажатлар

2300

2300

2000

2000

2300

2300

Ҳисобга олингандан кейинги қарзлар

Тарафлар ҳар хил солиқ тўлаган вариант энг фойдасиз эканлиги жадвалдан кўриниб турибди. Бу ҳолда ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи В корхонасида ҚҚСни ҳисобга олиш имкони бўлмайди, натижада унинг харажатлари 300 млн сўмга ошади.


Бухгалтерия ҳисоби

Операция

Дебет

Кредит

Материаллар, товарларни олиш

1000, 2900

6010

Хизматларни олиш

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

6010

ҚҚСни ҳисобга олиш (тўловчилар учун)

4410

6010

Маҳсулотлар, товарлар, хизматларни реализация қилиш

4010

9010, 9020, 9030

Маҳсулотлар, товарлар, хизматлар таннархини ҳисобдан чиқариш

9110

9120

9130

2800

2900

2010

ҚҚСни ҳисоблаш (тўловчилар учун), ҚҚС ҳисобга олинишининг ҳисобини юритиш

4010

6410

6410

4410

Бир турдаги муқобил талабларни ҳисобга олиш

6010

4010

Олинган товарлар (хизматлар) қиймати берилганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўлаш

6010

 

5110

 

 

Берилган товарлар (хизматлар) қиймати олинганларининг қийматидан ошса, қўшимча тўловни олиш

5110

4010

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал