Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар фойда солиғининг қайси ставкасини қўллайди

28.04.2020

Солиқ кодекси солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига ноль даражали ставкани қўллаш ёки уни камайтириш ҳуқуқини тақдим этади. Улар жумласига ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган хўжалик юритувчи субъектлар киради. Бу ҳолда солиқ ставкаларини қўллаш жиҳатларини «Норма»нинг эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди.

 

Эътибор беринг
Материалга солиқ ставкасини камайтириш ҳисоб-китоби қисмида муаллифлик тузатишлари киритилди.

 

Ушбу тоифадаги солиқ тўловчи қуйидаги шартларда фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкин:

  • унинг ягона иштирокчиси - ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаси;
  • умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар -камида 50%;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси - камида 50% .

Агар корхона юқорида кўрсатилган шартларга тўғри келмаса, бироқ бунда ишга ногиронларни жалб этса, у фойда солиғи ставкасини камайтириши мумкин. Бунинг учун банд бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг сони ишловчиларнинг умумий ўртача йиллик сонининг 3%идан кўпроқ бўлиши керак.

3% нормадан ортиқча ишга жойлаштирилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар бир фоизига солиқ ставкасининг 1%и ҳисобидан камайтирилади .

Мисол учун, агар банд бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг сони ишловчиларнинг умумий ўртача йиллик сонининг 5%ини ташкил этса, фойда солиғини 2%га (5-3) камайтирилган ставка бўйича тўлаш, яъни 14,7% (15-15 х 2%) ставкани қўллаш мумкин. Тузатилган ставка Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 071-сатрида акс эттирилади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал