Норезидент даромадидан ушлаб қолинган фойда солиғи қандай қайтарилади

25.02.2020

Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- СКнинг 357-моддасида норезидент даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинган фойда солиғини қайтариш СКнинг 12-бобида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган. Мазкур бобда халқаро шартномага биноан норезидент даромадларидан олинган фойда солиғини қайтариш учун ҳужжатлар рўйхати мавжуд эмас. Бу ҳолда норезидент қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим?

-  Мазкур норма янги ҳисобланмайди ва 2020 йил 1 январгача амал қилган.

Солиқ агенти солиқ солишдан озод қилишни ёки пасайтирилган солиқ ставкасини, агар даромад олувчи норезидент Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси тузилган давлатнинг солиқ резиденти бўлса, мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга. Буни унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга ошириш мумкин .

Шу билан бирга, агар тўлов санасида норезидент унинг резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қила олмаган бўлса, у халқаро шартномалар нормалари, жумладан пасайтирилган ставка қўллашни инобатга олган ҳолда ундан ортиқча ушлаб қолинган солиқни қайтариш юзасидан мурожаат қилишга ҳақли.

Ортиқча ушлаб қолинган солиқ суммаси норезидентга солиқ органларига солиқ агенти орқали берадиган унинг ёзма аризасига кўра солиқ органи томонидан бундай ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида қайтарилади .

Бунда маблағлар солиқ ушлаб қолган солиқ агенти ҳисобварағига тушади. У эса ўз навбатида, уларни чет эл валютасига конвертация қилишни инобатга олган ҳолда норезидентга ўтказади. Бунда курсдаги салбий (ижобий) фарқ солиқ агентининг эмас, балки норезидентнинг зарари (даромади) ҳисобланади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал