Қандай қилиб Фойда солиғи ҳисоб-китобида ТМБ камайишини акс эттириш мумкин

preview

Ташиш, ишлов бериш ва сақлаш натижасида ТМБ камайиши ва бузилиши – фақат ишлаб чиқариш корхоналари учун одатий иш эмас. Қонун ҳужжатларида бундай камайишларнинг меъёри белгиланган. Фойда солиғи ҳисоб-китоби учун уларни қандай тўғри қўллашни «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ тушунтирди:

- Табиий камайиш – бу сақлаш ёки ташишда қуриши, тўкилиши, чиқиндиси (термо ишлов беришда вазнининг камайиши), сизиб чиқиши ва бошқа шу каби омиллар натижасида ТМБнинг массаси ёки ҳажмининг камайишидир.

Табиий камайиш меъёрлари тармоқ идоралари томонидан тасдиқланиши мумкин. Масалан, қуйидаги нормативлар тасдиқланган:

  • дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари учун ;
  • ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум учун ;
  • АЁҚШда газ ва нефть маҳсулотлари учун .

Агар сизнинг ТМБ учун камайиш меъёрлари тасдиқланмаган бўлса, сиз уларни мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга ҳақлисиз.

Камайиш меъёрларини мустақил равишда аниқлаш учун қуйидаги бойликларнинг массаси (ёки ҳажмини) таққосланг:

  • етказиб берувчининг ҳужжатларида кўрсатилганларни ҳақиқатда қабул қилинганлар билан;
  • сақлашга қабул қилинганларни ва уларни сақлаш тугагандан кейин.

Олинган тафовутларни тизимлаштиринг ва табиий камайиш меъёрлари сифатида буйруқ билан тасдиқланг.

Агар сиз идоравий ёки ўзингизнинг  табиий камайиш меъёрларидан фойдалансангиз, буни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Эътибор беринг

Қуйидагилар табиий камайишга кирмайди:

  • технологик камайиш ёки нуқсон сабабли камайиш;
  • стандартлар, техник ва технологик шартлар, техник фойдаланиш қоидалари талаблари бузилиши, идишнинг шикастланиши, товарларни камайиш ва қўлланиладиган технологик ускуна ҳолатидан ҳимоя қилиш воситаларининг такомиллашмаганлиги боис камайишлар;
  • сақлаш ва ташиш учун қўлланиладиган технологик ускунани таъмирлаш ва профилактикасида, омбор ичидаги амалиётларда камайишлар, шунингдек авариявий камайишнинг барча турлари.

Тасдиқланган табиий камайиш меъёрлари доирасидаги камайишлар – бу чегириладиган харажатлар.

Меъёрдан ортиқчасини чегирилмайдиган харажатларга киритинг ва хом ашё ва материаллар турига боғлиқ ҳолда  – Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0101-0104-сатрларида 4-графада акс эттиринг .

Эътибор беринг
Агар сизда тасдиқланган нормативлар бўлмаса, сақлаш ва ташишдаги табиий камайиш билан боғлиқ барча камайиш ва бузилишларни чегирилмайдиган харажатларга киритинг.

 

Мисол
Ҳисоботда чегирилмайдиган моддий харажатлар суммасини акс эттириш
Корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланади. Асосий хом ашё – янги узилган сабзавотлар ва мевалар. Белгиланган табиий камайиш меъёри – истеъмол қилинадиган хом ашёнинг 5%и.
Ҳисобот даврида маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун табиий камайишни инобатга олган ҳолда 8 900 кг миқдордаги меъёрда 18 000 минг сўм миқдоридаги 9 000 кг мевалар ишлатилди. Табиий камайиш меъёридан ортиқча камайиш 100 кгни ташкил этди, бу:
18 000 : 9 000 х 100 = 200 минг сўмни ташкил этади.
Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0101-сатрида қуйидагини акс эттирамиз:
  • 3-графада – 18 000 минг сўм.
  • 4-графада – 200 минг сўм.
Шунингдек, мазкур мавзу бўйича “Техник чиқиндилар ҳисоби қандай юритилади” материалини ҳам кўришни тавсия қиламиз.