Қарз берувчидаги фоизли даромадни қандай аниқлаш мумкин

18.07.2020

Қарз олди-берди операциялари кўп амалга оширилади: корхоналар ва жисмоний шахслар бир-бирларига маблағ билан ёрдам беришга уринмоқдалар. «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА  buxgalter.uz учун махсус  бундай операциялар бўйича фоизли даромадларни аниқлаш тартибини тушунтириб берди:


– Тижорат корхонаси – Ўзбекистон резиденти мисолида қарз бериш билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқамиз. Қулай бўлиши учун жадвал шаклида келтирамиз, унда фоизли даромадни аниқлаш ва унга солиқ солиш тартибини акс эттирамиз:

Кўрсаткич

Фоизсиз қарз

Фоизли қарз

Қарз берувчида даромад

Юзага келмайди

Юзага келади

Қарз берувчидаги даромад суммаси қандай аниқланади

Аниқланмайди

Шартномада назарда тутилган ставкада

Қарз берувчида солиқ солиш (фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ)

Солинмайди

Фоизлар қарз берувчининг жами даромадига киритилади .

Қуйидагилар солинади:

  • фойда солиғи – корхонада қўлланиладиган ставкада ;
  • айланмадан олинадиган солиқ – асосий фаолият тури ставкасида. Фаолият юритилмаса – 4%лик ставкада

Корхонанинг солиқ ҳисоботида акс эттириш

Акс эттирилмайди

  • Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобда – 1-илованинг 120-сатрида.
  • Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида – 1-илованинг 0316-сатрида

Солиқни тўлаш

Тўланмайди

Фойда солиғини / айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатларида

Фоизларнинг бухгалтерия ҳисоби

Юритилмайди

  • Фоизларни ҳисоблаш:

Дт 4830 – Кт 9530.

  • Фоизларни олиш:

Дт 5110 – Кт 4830.

Молиявий ҳисоботда акс эттириш

Акс эттирилмайди

Ҳисобот санасида фоизлар бўйича дебиторлик қарзи мавжуд бўлганда балансда – 310-сатрда.

МНҲда – 130-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» сатрида

Фоизли даромадлар ҳисобини ҳисоблаб ёзиш усули бўйича юритинг. Маблағлар келиб тушган вақтдан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида уларни акс эттиринг . Солиқ солиш мақсадида ҳам худди шундай ёндашув назарда тутилган .

Жорий ойда қарздан фойдаланилган кунлар сонидан келиб чиқиб ҳар ойда фоизларни ҳисобланг.

Мисол
Фоизли даромадни ҳисоблаш
Корхона 15 июнда йиллик 14%лик ставкада фоизларни тўлаш шарти билан 10 000 000 сўм миқдорида қарз берган. Қарз муддати – 7 ой.
Фоизлар қарз берилган кундан, яъни 15 июндан бошлаб ҳисобланади. Июнда 16 кун учун (15 июндан 30 июнгача) фоизларни ҳисоблаймиз.
Июнь ойи учун фоизли даромад:
10 000 000 х 14% : 365 х 16 кун = 61 369,86 сўм.
Июль ойи учун фоизли даромад қуйидаги суммани ташкил этади:
10 000 000 х 14% : 365 х 31 кун = 118 904,11 сўм.
Кейинги ойлар учун даромад худди шундай тартибда аниқланади.
Фоизлар қачон олинишидан қатъи назар, корхона фойда солиғини ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш чоғида ҳисобланган фоизларни жами даромад таркибига киритади:
  • июнь ойи учун – I ярим йиллик учун ҳисоботда;
  • июль ойи учун – 9 ой учун ҳисоботда ва ҳ.к.

Кабиса йилида фоизлар қандай ҳисобланади

Ўзбекистон тижорат банклари томонидан кредитлар, депозитлар ва қарз маблағлари, қарз қимматли қоғозлари бўйича, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаш махсус Низом билан тартибга солинади . Унга мувофиқ, кредит бўйича фоизлар одатда йиллик базавий давр – 365 кундан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб ёзилади .

Бироқ ушбу Низом тижорат банклари учун ишлаб чиқилган. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ушбу нормага амал қилишга ҳақли, бироқ мажбур эмас. Фоизларни ҳисоблаш учун кабиса йилида қанча кунлар сонидан – 365 ёки 366 – фойдаланишни ўзингиз ҳал қилинг.

Фоизли даромадни ҳисоблаб чиқаришнинг танланган тартибини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.


Фоизли даромадни қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб аниқлаш керакми
?

Йўқ, керак эмас. Фоизли даромад шартномада назарда тутилган ставкадан келиб чиқиб аниқланади.

Гарчи қайта молиялаштириш ставкаси 15% бўлса ҳам, юқорида келтирилган мисолда шартномадаги 14%лик ставкадан фойдаланилган.

Қарз олувчи корхоналарда даромадни аниқлаш чоғида қайта молиялаштириш ставкаси қўлланилади.


Фоизларга ҚҚС солинадими
?

Йўқ, қарзлар бўйича фоизларга ҚҚС солинмайди .

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал