Қайта баҳолашни бекор қилиш фойда солиғи бўйича бўнак тўловларига қандай таъсир кўрсатади
Агар сизнинг корхонангиз фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари тўласа ва сиз бўнак маълумотномасини тақдим этишга қарор қилган бўлсангиз, мўлжалланаётган солиқ солинадиган фойдани аниқлашда асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини инобатга олинг
.
Buxgalter.uz илтимосига биноан мазкур масалани Молия вазирлиги Бевосита солиқлар бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
– Фойда солиғи бўйича солиқ базасига таъсир кўрсатувчи харажатлар моддаларидан бири - амортизация. Бу йилдан бошлаб амортизация харажатлари 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича қийматдан аниқланди. Солиқ солиш мақсадларида АВни кейинчалик қайта баҳолашлар амортизация харажатларини эътироф этишда ҳисобга олинмайди .
Яъни, мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганига қарамай, агар бу уларнинг 2021 йил учун ҳисоб сиёсатида белгиланган танланган ҳисоб модели талаб қилса, корхоналар узоқ муддатли активларни қайта баҳолашга ҳақлидир.
Агар сиз қайта баҳолашни амалга оширсангиз, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда амортизация 2021 йил давомида амалга оширилган қайта баҳолашни ҳисобга олмасдан, яъни - 2021 йил 1 январь ҳолати бўйича қийматдан аниқланади.
2021 йил 1 январь ҳолати бўйича корхонанинг асосий воситалари қиймати 500 млн сўмни ташкил этган. Январда корхона уларни ҳисоб сиёсатига мувофиқ қайта баҳолади. Натижада АВнинг қиймати 530 млн сўмни ташкил этди.
Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини аниқлашда корхона харажатларда йил боши ҳолати бўйича қийматдан - 500 млн сўмдан келиб чиқиб амортизацияни ҳисобга олиши керак.
- Асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари қандай ҳисоблаб чиқарилади
- 2021 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади (қадамма-қадам йўриқнома)
- Карантин шароитида фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади
- III чорак учун бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани кимлар тақдим этмайди
- Қайта баҳолаш ва амортизация - 2021 йилдаги ўзгартиришлар