Солиқ солиш мақсадларида ҳисобланган дивидендлар қандай инобатга олинади

preview

Buxgalter.uz ўқувчилари саволларига Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беради.

- СКнинг 317-моддаси 24-бандида солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммаси солиқ базасини аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга кириши айтилган. Бу ҳисобланган дивидендларга фойда солиғи солиш лозимлигини билдирадими?

- Харажатларга эмас, балки фойдани олиш билан боғлиқ харажатларни жами даромаддан чегириш йўли билан олинган фойдага солиқ солинади.

Дивидендлар фойда солиғи тўлангандан кейин қолган корхона фойдаси ҳисобидан ҳисобланади ва тўланади.

Солиқ ҳисоби нуқтаи назаридан 2020 йилга қадар дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар сифатида ҳисобланмаган. Янги СКда улар солиқ базасини аниқлаш чоғида чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига киритилган. Бунда, 2020 йилга қадар шу йилдаги каби ҳисобланган дивидендлар солиқ базаси суммасига таъсир кўрсатмайди.

Мисол
2019 ва 2020 йилларда дивидендлар ҳисоблаш
Ушбу даврларда дивидендлар ҳисобланган ҳолда 2019 ва 2020 йилларда солиқ базасини аниқлашни солиштирамиз.
Номи

2019 йил

Сумма, минг сўм

1 Жами даромад 100 000
2 Харажатлар 80 000
3 Фойда солиқ тўлангунга қадар ( МНТФнинг 240-сатри) 20 000
4 Чегирилмайдиган харажатлар 0
5 Солиқ солиш базаси (3-сатр+4-сатр) 20 000 
6 Солиқ ставкаси 12%
7 Фойда солиғи 2400
8 Соф фойда 17 600
9 Дивидендлар 7 000
2019 йилда солиқ солиш мақсадларида дивидендлар харажатлар таркибига киритилмаган.
Номи

2020 йил

Сумма, минг сўм

1 Жами даромад 100 000
2 Харажатлар (шу жумладан дивидендлар 7 000 минг сўм) 87 000
3 Фойда солиқ тўлангунга қадар 13 000
4 Чегирилмайдиган харажатлар (дивидендлар) 7 000
5 Солиқ базаси (3-сатр+4-сатр) 20 000 
6 Солиқ ставкаси 15%
7 Фойда солиғи 3 000
8 Соф фойда 17 000
2020 йилда дивидендлар солиқ солиш мақсадларида харажатлар таркибига киритилади, бунда солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди. Мисолдан кўринадики, солиқ базаси иккала ҳолатда ҳам 20 000 минг сўмни ташкил этди, дивидендлар ҳисоблаш унга таъсир кўрсатмаган.
Эътибор беринг
Дивидендларнинг бухгалтерия ҳисоби ўзгармади. Бироқ, агар бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ харажатларни тан олиш СКга мувофиқ харажатларни тан олишни белгилаш ва тан олиш тартибидан фарқ қилса, солиқ солиш мақсадлари учун харажат кодексда белгиланган тартибда инобатга олинади .