Такси харажатларини солиқ базасидан чегириш мумкин

14.05.2020

Эътибор беринг
Мазкур материалга эълон қилингандан кейин охирги хатбоши қўшилган.

“Карантин шароитида корхонада ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб қайтиш, шунингдек  - ишга доир масалалар бўйича у ёки бошқа жойга ташиш зарурати юзага келди. Такси билан шартнома тузилди. Корхонанинг таксига харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланадими”?

Вазиятни buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА, «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтиришди:

- Корхонанинг ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб қайтиш бўйича харажатларига ходимларнинг даромади сифатида қаралмайди . СКда қандай транспорт билан ходимларни ташиш амалга оширилиши кераклиги юзасидан кўрсатмалар мавжуд эмас. Бу ҳам шахсий автотранспорт, ҳам ижарага олинган автотранспорт, ҳам транспорт ташкилотлари (шу жумладан – такси) билан тузилган шартномаларга асосан ташиш бўлиши мумкин.

Одатдаги вақтда жамоат транспортида амалга ошириладиган хизмат юзасидан бориб келишлар, карантин шароитида таксида амалга оширилиши мумкин. Улар ходимнинг эмас, балки корхонанинг манфаатларида амалга оширилади.  Яъни улар ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадларига киритилиши мумкин эмас, балки корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш учун ёки МБХнинг хизмат юзасидан бориб келишлари харажатлари ҳисобланади.

Карантин шароитида жамоат транспорти бўлмаганда корхона такси харажатларини тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш учун зарур харажатлар деб эътироф этиши мумкин. Тегишинча, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади деб тан олиш мумкин . Бундай харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганлигини асослаш учун , мисол учун, ходимларнинг яшаш жойини инобатга олган ҳолда такси ва автобусни ижарага олиш харажатларини солиштириш мақсадга мувофиқ. Бу раҳбариятга транспорт харажатлари бўйича иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

Бунда ишлаб чиқариш цехлари ходимларини ташиш бўйича харажатлар товарлар (хизматлар) таннархига киритилади . Қолган ҳолларда улар давр харажатларига киритилиши даркор .

Карантин шароитида такси хизматларидан фойдаланиш – бу вақтинча чора. Афтидан, бундай харажат корхонанинг солиқ солиш мақсадларида корхона ҳисоб сиёсатида (ССКС) акс эттирилмаган. Ушбу қарорни раҳбарнинг буйруғи (фармойиши) билан расмийлаштиришни ва ССКСга тегишли қўшимча тарзида тасдиқлашни тавсия қиламиз .

Эътибор беринг
Такси хизматларидан фойдаланишда солиқ текшируви чоғида ушбу харажатлар моддий наф тарзидаги даромад сифатида жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларига киритилиши ва бунинг аксини исботлашга тўғри келиши хатари мавжуд. Шу боис сиз юқорида кўрсатилган ҳужжатларни расмийлаштиришга алоҳида эътибор билан ёндашишингиз лозим бўлади.

Корхона ташишни таъминлаши муҳим. Агар ходимлар таксида келишса, тўловни корхона транспорт ташкилоти билан тузилган шартномага асосан амалга ошириши керак. Агарда такси учун тўлов корхона билан транспорт ташкилоти ўртасидаги шартномага асосан эмас, балки жисмоний шахсларга компенсация тарзида амалга оширилса, ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад оладилар . Ушбу даромадга ҳам ЖШДС, ҳам ижтимоий солиқ солинади.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал