Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди

preview

Вазият. Корхона ДСИдан тўланган пеня суммасига фойда солиғини қўшимча ҳисоблаш тўғрисида талабнома олди. Уни чегирилмайдиган харажатлар таркибида акс эттирмадилар. Тўланган пеня суммаси тўғрисидаги ахборот солиқ тўловчининг ШҲКдан олинди.

Корхонанинг хатоси:

  • 546 минг сўм миқдоридаги тан олинган ва тўланган пеня чегирилмайдиган харажатларга киритилмаган;
  • пеня суммаси Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилмаган;
  • солиқ солинадиган база камайтириб кўрсатилган.

Шу боис фойда солиғи қўшимча ҳисобланган – 65,52 минг сўм.

Бухгалтерга қандай маслаҳат бериш мумкин

Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга қонун ҳужжатларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган пенялар киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси 13-банди).

Корхона ҳақиқатда солиқлар бўйича пеняларни  тан олган ва харажатлар суммасида акс эттирган тақдирда уларни чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритиши лозим эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 13-банди).

Солиқни қўшимча ҳисоблаш ва тегишли давр учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини қайта топшириш зарур. Ҳисоб-китобда пеня суммаси 2-илованинг 140-сатрида кўрсатилади.

Бундай вазият бўлмаслиги учун корхонанинг бухгалтерия хизматига қуйидагилар тавсия этилади:

1) Солиқ кодексининг 142-147-моддаларини қўллаган ҳолда корхона харажатларини чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга киритилишининг тўғрилигини текшириш;

2) чегирилмайдиган харажатларни Ҳисоб-китобнинг иловасига киритиш;

3) агар ҳисобот чораги мобайнида корхона режалаштирилмаган фойда олса, фойда солиғи бўйича жорий (аванс) тўловлари сифатида ушбу фойда суммасидан солиқни ўтказиш. Бу пеня ҳисобланишини олдини олади;

4) қўшимча ҳисоблашлар, пеня ва жарималарнинг олдини олган ҳолда  бошқа солиқлар бўйича ҳисобот ва тўлов муддатларини ўрганиш.

 

Лымарева Татьяна.