Тўланган пеняни унутдингизми - қўшимча фойда солиғини ҳисобланг

preview

Ҳисобот даврида корхоналарда бухгалтерия хизмати лозим даражада эътибор бермаган харажатлар бўлади. Шунчаки - улар жорий давр харажатларига ҳисобдан чиқарилади. Агар уларнинг жумласига контрагентлар билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган ёки солиқ органлари томонидан қўйилган, корхона томонидан тан олинган пеня ва жарималар кирса, бу солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин.

Нима учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришда пеня ва жарималарни унутмаслик зарурлигини buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: 


– Вазиятни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, корхонада: 

  • 2020 йил январь–декабрь учун тан олинган ва бюджетга тўланган пеня ва жарималар 1 948 минг сўмни ташкил этди;
  • ДСИга топширилган солиқ ҳисоботида мазкур сумма чегирилмайдиган харажатларга киритилмаган ва тегишинча, Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада бундай харажатлар таркибида акс эттирилмаган.

Натижада фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база камайтирилган.

Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга қонунчиликни бузганлик учун тўланган ёки тан олинган пенялар киради .

Агар корхона тан олган ва харажатлар суммасида солиқлар бўйича пеняларни акс эттирган бўлса, бироқ уларни чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритмаган бўлса, буни амалга ошириш зарур. Шунингдек - қўшимча фойда солиғи ҳисоблаши ва тегишли давр учун солиқ Ҳисоб-китобини қайта топшириши зарур.

Ҳисоб-китобда пеня суммаси Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0128-сатри 4-устунида акс эттирилади.

Бундай вазиятни олдини олиш учун корхонанинг бухгалтерия хизматига қуйидагилар тавсия қилинади:

1) корхонанинг харажатлари СКнинг 305-317-моддаларини қўллаган ҳолда чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга тўғри киритилганлигини текшириш;

2) чегирилмайдиган харажатларни Ҳисоб-китобга 2-иловага киритиш;

3) агар ҳисобот чораги мобайнида корхона режалаштирилмаган фойда олса, фойда солиғи бўйича жорий (бўнак) тўловлар сифатида ушбу фойда суммасидан солиқни ўтказади. Бу пеня ҳисобланишини олдини олишга ёрдам беради;

4) бошқа солиқлар бўйича ҳисобот ва тўлов муддатларини ўрганиш ва қўшимча солиқ ҳисоблаш, пенялар ва жарималарни олдини олган ҳолда уларни ўз вақтида тўлаш.

Эътибор беринг!
Чегирилмайдиган харажатларнинг барча турларини қандай аниқлаш ҳақида Молия вазирлиги ва “Норма” мутахассисларининг батафсил тушунтиришларида ўқинг.