Валютадаги заёмларнинг ҳисобини юритиш ва уларга солиқ солиш

preview

Айланма маблағларни жалб этиш вариантларидан бири – чет эл валютасида заём олиш. «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА buxgalter.uz илтимосига кўра уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга солиқ солиш тартибини тушунтириб берди:


– Аввало Ўзбекистон ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар, айрим ҳолларни истисно қилганда, Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилишини назарда тутиш лозим .

Валютадаги заёмларни олиш ва бериш халқаро валюта операциялари рўйхатига киради .

Резидент юридик шахсларнинг валютадаги счётларига чет элда олинган заёмлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тўловлар бўйича чет эл валютасидаги суммалар қайд этилиши мумкин .

Валютадан заёмларни, фоизларни ва бошқа даромадларни қоплаш ҳисобига тўлаш учун фойдаланиш мумкин .

Банклар резидент томонидан қарз шартномалари бўйича норезидент фойдасига амалга оширилган тўловлар билан боғлиқ валюта операциялари ҳақида солиқ органларини ҳар ойда хабардор қиладилар .

Валютадаги заёмнинг ҳисобини юритиш ва унга солиқ солишни шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.


Валютадаги заёмнинг бухгалтерия ҳисоби

Айтайлик, Ўзбекистон резиденти бўлган корхона 2020 йил 15 мартда 12%лик ставкада фоизларни тўлаш шарти билан 100 000 АҚШ доллари миқдорида 2 ойга норезидентдан заём олган. 2020 йил 16 майда заём қайтарилган ва фоизлар тўланган.

Бухгалтерия ҳисоби:

Сана, МБ курси

Операция

Сумма, АҚШ долларида

Сумма, сўмда

Дебет

Кредит

15.03.2020 й.

9 500,54

Чет эл валютасида заём олинди

100 000

950 054 000

5210

6820

31.03.2020 й.

9 554,22

Заём бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(9 554,22 – 9 500,54) х 100 000 = 5 368 000

9620

6820

31.03.2020 й.

9 554,22

 

Март (15–31 март) ойи учун заём бўйича фоизлар ҳисобланди

100 000 х 12% : 365 х 17 кун = 558,905

5 339 901,33

9610

6920

30.04.2020 й.

10 130

 

Заём бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 130 – 9 554,22) х 100 000 = 57 578 000

9620

6820

30.04.2020 й.

10 130

 

Фоизлар бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 130 – 9 554,22) х 558,905 = 321 806,32

9620

6920

30.04.2020 й.

10 130

Апрель ойи учун заём бўйича фоизлар ҳисобланди

100 000 х 12% : 365 х 30 = 986,302

9 991 239,26

9610

6920

16.05.2020 й.

10 137,2

Заём бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 137,2 – 10 130) х 100 000 = 720 000

9620

6820

16.05.2020 й.

10 137,2

Фоизлар бўйича қарздорликни қайта баҳолаш

 

(10 137,2 – 10 130) х (558,905 + 986,302) = 11 125,49

9620

6920

16.05.2020 й.

10 137,2

Май (1–15 май) ойи учун заём бўйича фоизлар ҳисобланди

100 000 х 12% : 365 х 15 кун = 493,151

4 999 170,32

9610

6920

16.05.2020 й.

10 137,2

Фоизлардан солиқ ушлаб қолиш

(558,905 + 986,302 + 493,151) х 10% = 203,836

2 066 326,30

6920

6410

16.05.2020 й.

10 137,2

Заёмни қоплаш

100 000

1 013 720 000

6820

5210

16.05.2020 й.

10 137,2

Фоизларни тўлаш (солиқни чегирган ҳолда)

(558,905 + 986,302 + 493,151) – 203,836 = 1 834,522

18 596 916,42

6920

5210

16.05.2020 й.

10 137,2

Бюджетга солиқ тўлаш

 

2 066 326,30

6410

5110


Курсдаги фарқлар тўғрисида

Баланснинг валюта моддаларини ҳисобот ойининг охирги кунига ва МБ курси бўйича хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳоланг .

Заём чет эл валютасида берилгани боис, у ва ҳисобланган фоизлар бўйича қарздорлик – қайта баҳоланиши лозим бўлган валюта моддалари .

Қарз шартномаси амал қилган давр мобайнида доллар курси ошган бўлса, бу 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётининг дебетида акс эттириладиган заём ва фоизлар бўйича мажбуриятларни қайта баҳолаш чоғида салбий курс фарқлари юзага келишига олиб келади.

Валюталар курслари фарқидан зарарлар – фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар .

Валюта счётидаги маблағлар ҳам ҳисобот ойининг охирги кунига ва хўжалик операцияларини содир этиш санасига қайта баҳоланиши лозим. У баланснинг актив моддаси бўлгани сабабли, доллар курси ошганда сизда 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счётининг кредитида акс эттириладиган ижобий курс фарқи юзага келади.

Валюталар курслари фарқидан даромадлар фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади .

Нотижорат ташкилотларида ижобий курс фарқи суммасининг салбий курс фарқи суммасидан ошган қисмига солиқ солинмайди .

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобийсидан ошган тақдирда ошган сумма айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базасини камайтирмайди .

 
Шартномадаги фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлса, қарз олувчининг даромадини аниқлаш керакми

Йўқ, керак эмас. Қарз олувчининг даромади қайта молиялаштириш ставкаси билан шартномадаги фоиз ставкаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланишини назарда тутувчи норма норезидентлар томонидан берилган заёмларга нисбатан татбиқ этилмайди .

 
Фоизларга солиқ солиш

Фоизлар – фойда солиғини ҳисоблаш чоғида чегириладиган харажат, қуйидаги фоизлар бундан мустасно:

  • шартномада назарда тутилган ставкалардан юқори бўлган, тўлаш муддати ўтган ва кечиктирилган заёмлар бўйича ;
  • назорат қилинадиган заёмлар бўйича чегириладиган харажатлар деб тан олинадиган суммалардан ортиқча ҳисобланган .

Норезидентларга фоизларни тўлаш чоғида халқаро шартномалар шартларини ҳисобга олган ҳолда 10%лик ставкада солиқ ушлаб қолинади .

Норезидентга даромадни тўлаш чоғида солиқ базасини солиқ агенти аниқлайди.

Бизнинг мисолда норезидентга фоизлар 2020 йил 16 майда тўланган. Фоизлар ҳар ой ҳисобланганига қарамай, солиқ суммаси ҳам ушбу санадаги курсга қараб аниқланади.

Солиқ фоизлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади .

Халқаро шартнома шартларига кўра фоизларга солиқ солишнинг Солиқ кодексида белгиланганидан фарқланувчи тартиби назарда тутилиши мумкин. Норезидент бундай халқаро шартномага аъзо давлатнинг резиденти эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этса, ушбу тартибни ҳисобга олишингиз керак бўлади .

Фоизларни қарз олувчининг ҳисоботида акс эттириш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /publish/doc/text161311_valyutadagi_zaemlarning_hisobini_yuritish_va_ularga_soliq_solish