Янги йилга мукофот олинг
Кўп корхоналар Янги йилга ўз ходимларига мукофот тўлайди. Унга ЖШДС, ижтимоий солиқ ва фойда солиғи солинадими? Уни тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига бошқалар қаторида рағбатлантириш хусусиятига эга қуйидаги тўловлар ҳам киради
:
- йиллик иш якунлари бўйича пул мукофоти;
- юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги низомида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;
- кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;
- рационализаторлик таклифи учун тўлов;
- меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.
Байрамга мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад сифатида ходимларнинг жами даромадига киритилади ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади . Мукофотлар учун ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган
.
2. ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботида ҳисобланган ва тўланган мукофот суммаси ҳисобланган қолган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар билан бирга Ҳисоб-китобнинг 011-сатри ва Ҳисоб-китобга 5-иловада - ходимлар бўйича ажратилган тарзда акс эттирилади.
3. Бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган ва тўланган мукофот суммасини бундай акс эттиринг:
Сана |
Хўжалик муомаласининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
28.12.2020 й. |
Раҳбарнинг 25.12.2019 йилдаги буйруғи асосида Янги йилга мукофот ҳисобланди |
Харажатлар ҳисоби счётлари (2000, 2500, 9400, мукофот суммасига 9430) |
|
28.12.2020 й. |
Бўнак ва мукофот суммаси (раҳбарнинг буйруғига асосан) қисман корхона кассасига олинди (банк чекига асосан) |
||
28.12.2020 й. |
Бўнак ва мукофотнинг қолган қисми ҳисобварақдан транзит ҳисобвараққа ўтказилди |
||
28.12.2020 й. |
Бўнак ва мукофотни ходимларнинг пластик карталарига ўтказиш акс эттирилди |
||
28.12.2020 й. |
Бўнак ва мукофот нақд пул маблағлари билан берилди |
||
28.12.2020 й. |
Мукофот суммасига ЖШДС* ҳисобланди ва тўланди |
||
28.12.2020 й. |
Мукофот суммасига ижтимоий солиқ ҳисобланди ва тўланди |
Харажатлар ҳисоби счётлари (2000, 2500, 9400, мукофот суммасига 9430) |
* ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи бўйича бўнак олиш учун ҳужжатларни тақдим этишда солиқни тўлаш зарур эмас .
Татьяна ЛИМАРЕВА