ЯСТдан «умумий солиқлар»ни тўлашга ўтган корхона 2019 йил учун солиқ ҳисоботини қандай тўлдиради

30.01.2020

Бухгалтерлар 2019 йил учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузишга киришдилар, чунки 15 февралгача оз вақт қолди, айрим корхоналар эса – 25 мартгача топширадилар . 2019 йил мобайнида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар ҳамда 1.10.2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига (фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашга) ўтган импорт қилувчи корхоналар Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириши керак?

Бундай вазиятларни батафсил кўриб чиқамиз.

Вазият
Корхона 2019 йил III чоракда умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтган.
Масалан, ЯСТ тўловчи корхона 2019 йил июлда умумбелгиланган солиқ солишга ўтиши тўғрисида ёзма билдиришномани тақдим этган ва августдан фойда солиғи тўловчиси ҳисобланган.
2019 йил III чорак якунлари бўйича солиқ тўловчи қуйидагиларни тақдим этган:
  • 2019 йил январь–июль ойлари учун ЯСТ ҳисоб-китоби;
  • 2019 йил август–сентябрь ойлари учун ортиб борувчи якун билан фойда солиғи ҳисоб-китоби.
Бундай корхона IV чорак якунларига кўра фақат фойда солиғи бўйича ҳисобот топшириши лозим.

 

Вазият
Корхона 2019 йил 1 октябрдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтган.
Масалан, ЯСТ тўловчи корхона импорт қилувчи ҳисобланган ва 2019 йил 1 октябрдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтган. Бундай корхона 25 октябргача 2019 йил III чорак якунлари бўйича ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этган.
IV чоракда унда ЯСТ бўйича мажбурият юзага келмаганлиги сабабли IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этмайди. Бунда корхона 2019 йил октябрь–декабрь ойлари учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши лозим.

 

Вазият
Корхона 2019 йил IV чоракда умумбелгиланган солиқ солиш тизимига ўтган.
ЯСТ тўловчи корхона 2019 йил октябрда импорт шартномасини тузган ва 2019 йил 1 ноябрдан умумбелгиланган солиқ солишга ўтиши тўғрисида ёзма билдиришномани тақдим этган. 2019 йил IV чорак якунлари бўйича солиқ тўловчи қуйидагиларни тақдим этган:
• 2019 йил январь–октябрь ойлари учун ЯСТ ҳисоб-китоби;
• 2019 йил ноябрь–декабрь ойлари учун ортиб борувчи якун билан фойда солиғи ҳисоб-китоб.

Эътибор беринг

Қуйидагиларни тақдим этишнинг сўнгги куни:

  • 2019 йил ЯСТ ҳисоб-китоби – 2020 йил 17 февраль, чунки 15 ва 16 февраль – ишланмайдиган, дам олиш кунлари;
  • 2019 йил фойда солиғи ҳисоб-китоби – 2020 йил 2 март, чунки 1 март – ишланмайдиган, дам олиш куни.

Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади . Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади .

Эътибор беринг
Юқорида келтирилган учала вазиятда ҳам ЯСТ ҳисоб-китоби 010-сатри ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-илованинг 010-сатри қийматларининг умумий суммаси маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар)ни реализация қилишдан олинган соф тушум суммаси – Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатри қийматига мос келиши лозим.

Ҳисобот даври мобайнида ЯСТдан фойда солиғини тўлашга ўтишда фойда солиғи қандай ҳисоб-китоб қилинишини мисолларда кўриб чиқамиз.

Транзит счётлар. Айланма-сальдо қайдномаси

2019 йил январь-сентябрь ойлари учун

Счёт 

Давр учун айланмалар 

Давр охирига сальдо 

Счёт коди 

Номи 

Дебет 

Кредит 

Дебет 

Кредит 

9000

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

400 000 000

400 000 000

 

 

9100

Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи

230 000 000

230 000 000

 

 

9300

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

8 000 000

8 000 000

 

 

9400

Давр харажатлари

50 000 000

50 000 000

 

 

9500

Молиявий фаолиятдан даромадлар (курс фарқлари)

30 000 000

30 000 000

 

 

9600

    Молиявий фаолиятдан харажатлар (курс фарқлари)

25 000 000

25 000 000

 

 

9820

Ягона солиқ тўлови

16 520 000

16 520 000

 

 

9900

Якуний молиявий натижа

321 520 000

438 000 000

 

116 480 000 (9 ой якунлари бўйича соф фойда суммаси) 

 

ЯСТ ҳисоб-китоби:

Сумма

ССБ (счёт)

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

400 000 000

9000

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

8 000 000

9300

Ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

5 000 000

9500 айирув 9600

ЯСТ ҳисобланди (4%)

16 520 000 [(400 000 000 + 8 000 000 + 5 000 000) х 4%]  

9820

Транзит счётлар. Айланма-сальдо қайдномаси

2019 йил октябрь-декабрь ойлари учун

Счёт 

Давр учун айланмалар

Давр охирига сальдо 

Счёт коди 

Номи 

Дебет 

Кредит 

Дебет 

Кредит 

9000

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

100 000 000

100 000 000

 

 

9100

Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи

40 000 000

40 000 000

 

 

9300

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

1 000 000

1 000 000

 

 

9400

Давр харажатлари

12 000 000

12 000 000

 

 

9500

Молиявий фаолиятдан даромадлар (курс фарқлари)

11 000 000

11 000 000

 

 

9600

Молиявий фаолиятдан харажатлар (курс фарқлари)

10 000 000

10 000 000

 

 

9810

Фойда солиғи

6 000 000

6 000 000

 

 

9900

Якуний молиявий натижа

68 000 000

112 000 000

 

44 000 000 (IV чорак учун соф фойда суммаси) 

 

ССБ = Солиқ тўлангунгача фойда +/– фойдага киритилган тузатиш + чегирилмайдиган харажатлар – дивидендлар ва фоизлар – имтиёзлар – ўтган йиллардаги зарарлар

Сумма

ССБ (счёт)

50 000 000 (100 000 000 – 40 000 000 + 1 000 000 – 12 000 000 + 11 000 000 – 10 000 000)

9000+9300+9500-9100-9400-9600 +/-тузатишлар улар мавжуд бўлганда

6 000 000 (50 000 000 х 12%)

9810

 Транзит счётлар. Айланма-сальдо қайдномаси

                                                                      2019 йил учун

Счёт

Давр учун айланмалар

Давр охирига сальдо

Коди

Номи

Дебет

Кредит

Дебет

Кредит

9000

Асосий фаолиятдан олинган даромадлар

500 000 000,00

 

500 000 000,00

 

 

9100

Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи

270 000 000,00

270 000 000,00

 

 

9300

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар

9 000 000,00

9 000 000,00

 

 

9400

Давр харажатлари

62 000 000,00

62 000 000,00

 

 

9500

Молиявий фаолиятдан даромадлар (курс фарқлари)

41 000 000,00

41 000 000,00

 

 

9600

Молиявий фаолиятдан харажатлар (курс фарқлари)

35 000 000,00

35 000 000,00

 

 

9810

Фойда солиғи

6 000 000,00

6 000 000,00

 

 

9820

Ягона солиқ тўлови

16 520 000,00

16 520 000,00

 

 

9900

Якуний молиявий натижа

389 520 000,00

550 000 000,00

 

160 480 000








Эътибор беринг
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва фойда солиғи ҳисоб-китоби йил бошидан ортиб борувчи якун билан шакллантирилади. Шу боис кўриб чиқилаётган вазиятларга эътибор қаратинг ҳамда фойда ва фойда солиғини камайтириб кўрсатмаслик учун уларни тўғри ҳисобланг.

Кўриниб турибдики, бундай вазиятларда Айланма-сальдо қайдномасини шакллантиришда бухгалтерия дастурида 9 ой якунлари ва 2019 йил якунлари бўйича ҳосил бўлган соф фойда сиз 2019 йил IV чораги учун ҳисоблаган фойда ва фойда солиғи ҳисоб-китобингиздан фарқ қилади, чунки умумбелгиланган тизимга ўтилгунига қадар 2019 йилнинг муайян даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби кўрсаткичи мавжуд. Шу боис қуйидагиларни амалга оширишингиз лозим:

  • корхонангиз умумбелгиланган солиқларни тўлагунига қадар бўлган давр учун фойдани ҳисобланг;
  • кейин бу ҳисоб-китоб мисолларида кўрсатилганидек фойда солиғини ҳисобланг;
  • сўнгра 2019 йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантиринг.

Ҳурматли бухгалтерларга йиллик ҳисоботни топширишда муваффақиятлар тилаймиз!

 

Светлана ЗАМИЛЬЕВА,
«Profi Training» НТМ бизнес-тренери,
«SVANTA» МЧЖ СМТ бош бухгалтери.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал