Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

15.03.2021
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

Молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

"Норма" эксперти

Тавсияда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган:

– Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилиши;
– дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолиниши;
– фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолиниши;
– дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилиши. 

Кимлар дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этади?

Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:

  • солиқ агенти ҳисобланади;
  • зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС, ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.

Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган. Ҳисоб-китоб  ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисоблаган бўлса тақдим этилади: :

  • жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;
  • норезидент жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар .

Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади

Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Эътибор беринг!
Солиқ суммаси тўлов манбаида ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти солиқнинг ушлаб қолинмаган суммасини ва у билан боғлиқ пеня суммасини қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга киритиши шарт .

Дивидендлар кўришидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади?

Солиқ солиш мақсадларида қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади :

  • корхонанинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) унинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад;
  • тугатиш чоғида корхонанинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу корхонанинг устав фондидаги улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар;
  • чиқиб кетаётган иштирокчига улуши қисмининг ҳақиқий қийматини ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу корхонанинг устав фондидаги улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича тўлов;
  • ушбу корхонанинг ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди ошган тақдирда корхона акциядорининг (иштирокчисининг) қўшимча акциялар қиймати (улуш номинал қийматининг ошиши) тарзида олинган даромадлари.

Дивидендлар тўлашда қуйидаги ставкалар бўйича солиқни ушлаб қолинг:

  • 5% – муассис-резидентлар учун  ;
  • 10% – муассис-норезидентлар учун  .  Ўзбекистоннинг икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда.
Эътибор беринг!
Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади . Шу боис бундай корхоналарда соф фойдани тақсимлашни дивидендлар бўйича ҳисоботда акс эттиринг.

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ суммасини қуйидагича ҳисобланг : 

  • ҳисобланган жами дивидендлар суммасини корхона томонидан олдинги ва жорий ҳисобот (солиқ) даврларида олинган дивидендлар суммасига камайтиринг;
  • олинган суммани улушларга мутаносиб равишда тақсимланг, шу орқали ҳар бир олувчи бўйича солиқ базасини аниқланг;
  • солиқ базаси ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир олувчи бўйича солиқ суммасини ҳисобланг.

Олинган дивидендлар суммасига солиқ базасини камайтириш икки ёқлама солиқ солинишини истисно этади.

Олинган дивидендлар:

  • улар тўланадиган тўлов манбаида солиққа тортилади;
  • корхона даромадига киритилади ва бунинг эвазига корхонада молиявий натижа ошади.

Дивидендларни ҳисоблашда унинг таркибида корхона илгари олган дивидендлар ҳам бўлган тақсимланмаган фойда тақсимланади. Олинган дивидендлар суммасига иккинчи марта солиқ солинмаслиги учун улар солиқ базасидан чегириб ташланади. 

Эътибор беринг!
Корхона томонидан олинган дивидендларни бир марта чегириб ташланг. Яъни солиқ базасини фақат олдинги даврларда ҳисобга олишда иштирок этмаган дивидендлар суммасига камайтиринг .
Эътибор беринг!
Дивидендларни чегириб ташлаш фақат Ўзбекистоннинг солиқ резидентларига дивидендлар тақсимланганда назарда тутилган. Норезидентларга ушбу механизм татбиқ этилмайди.
Мисол
Ҳисобланган дивидендларга олинган дивидендларни ҳисобга олган ҳолда солиқ солиш

 

Жорий йилда дивидендлар 100 000 минг сўмлик иштирок улушидан келиб чиққан ҳолда тақсимланган:
Ўзбекистон резидентига – 70% ёки 70 000 минг сўм;
Ўзбекистон норезидентига – 30% ёки 30 000 минг сўм.
Ўтган йилда корхона олган дивидендлар – 80 000 минг сўм.

Улар олинган пайтдан буён ҳисобга киритилмаган.

Резидент учун солиқ базасини аниқлаймиз:
(100 000 – 80 000) х 70% = 14 000 минг сўм.
Норезидент учун солиқ базаси камайтирилмайди ва у 30 000 минг сўмни ташкил этади.

 
Тўланадиган дивидендларни аниқлаймиз:

Муассис

Ҳисобланган дивидендлар,
минг сўм

Солиқ базаси,
минг сўм

Солиқ ставкаси, %

Солиқ суммаси,
минг сўм

Тўланадиган дивидендлар,
минг сўм

Резидент

70 000

14 000

5

700

69 300

Норезидент

30 000

30 000

10

3 000

27 000

 

Фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади?

Илгари билдирилган (белгиланган) ҳар қандай даромад, шу жумладан ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятлари бўйича дисконт тарзида олинган даромад (уни расмийлаштириш усулидан қатъи назар), шу жумладан пул омонатлари бўйича олинган даромад солиқ солиш мақсадларида фоизлар деб эътироф этилади .

Бундай даромадларнинг энг кенг тарқалган тури кредитлар ва қарзлар бўйича олинадиган фоизлар ҳисобланади.

Эътибор беринг!
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг юридик шахсларига фоизлар тўланганда тўлов манбаида фойда солиғи ушланмайди, ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади . Яъни фоизлар тарзидаги даромадга фоизларни олувчида фойда солиғи солинади. Мазкур норма маблағлар депозитга жойлаштирилишидан фоизларни тўлашда Ўзбекистон резидентлари бўлган нотижорат ва бюджет ташкилотларига, Ўзбекистон норезидентларига, шунингдек жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. Уларга тўлов манбаида солиқ солинади.

Фоизларга солиқ солишнинг икки усулининг солиштирма жадвали

Кўрсаткич

Фоизларни олувчида солиқлар ушлаб қолиниши

Фоизларни тўлаш манбаида солиқлар ушлаб қолиниши

Кимларга фоизлар тўланади

Юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлар (нотижорат ва бюджет ташкилотларининг депозитларига маблағларни жойлаштиришдан олинган фоизлардан ташқари)

  • нотижорат ва бюджет ташкилотлари маблағларни депозитга жойлаштиришдан олинган фоизлар бўйича;
  • Ўзбекистон норезидентлари;
  • жисмоний шахслар

Кимлар солиқни ушлаб қолади

Юридик шахс – фоизларни олувчи

Юридик шахс – фоизларни тўлаш манбаи

Нимадан солиқ ушлаб қолинади

Ҳисобланган фоизлардан тўланадиган вақтидан қатъи назар (ҳисоблаш усули)

Тўланган фоизлардан (касса усули)

Қачон солиқ ушлаб қолинади

Фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш чоғида

Фоизлар тўланган пайтда

Қачон солиқ бюджетга ўтказилади

Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш муддатларида

Фоизларни тўлашдан кечиктирмай, юридик шахслар – Ўзбекистон норезидентлари бўйича эса – норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай

Ҳисобот

Юридик шахс – фоизларни олувчи фоизларни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботга жами даромад таркибига киритади.
Фоизлар бўйича алоҳида ҳисобот тақдим этилмайди

Юридик шахс – фоизларни тўлаш манбаи фоизлар бўйича ҳисобот тақдим этади

Қачон ҳисобот топширилади

Фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этиладиган муддатларда

Фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай

Фоизларни тўлашда қуйидаги ставкалар бўйича солиқни ушлаб қолинг:

  • 5% – Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар учун ;
  • 10% – норезидентлар (жисмоний ва юридик шахслар) учун Ўзбекистоннинг икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидаларини ҳисобга олган ҳолда  ;
  • 15% – депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинган фоизлар бўйича нотижорат ва бюджет ташкилотлари учун .

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади?

Солиқ ҳисоботи Ҳисоб-китоб ва учта иловадан иборат:

  • 1-илова. Солиқ агенти томонидан юридик шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот;
  • 2-илова. Солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот;
  • 3-илова. Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган дивидендлар тўғрисида маълумот.
Эътибор беринг!
Сизда қайси илова учун маълумотлар мавжуд бўлса, фақат шу иловаларни тўлдиринг.

Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар қандай тўлдирилади?

Иловаларда қуйидаги учта сатр назарда тутилган:

  • «олдинги ҳисобот даври (даврлари) учун, жами». Жорий йилда биринчи марта иловаларни тўлдиришда ушбу сатрда 0 қиймати кўрсатилади;
  • «жорий ҳисобот ойи учун, жами»;
  • «йил бошидан, жами». Сатр биринчи ва иккинчи сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда тўлдирилади.

Жорий ҳисобот ойи учун солиштирма маълумотларни шакллантириш учун (2-сатр) файл-шаблонни юклаб олинг ва уни даромад олувчи шахслар кесимида тўлдиринг.

Расшифровкада қуйидагиларни кўрсатинг:

  • 1-устунда – тартиб рақами;
  • 2-устунда – даромад олувчи юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг ФИО). Даромад олувчи норезидент бўлса, вергулдан кейин буни қайд этинг;
  • 3-устунда – даромад олувчи Ўзбекистон резидентининг СТИРи. Норезидентлар бўйича ушбу устун тўлдирилмайди;
  • 4-устунда – дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган сана «кк.оо.йй» форматида;
  • 5-устунда – дивидендлар ва фоизлар тўланган сана «кк.оо.йй» форматида;
  • 6-устунда – даромад тури (дивиденд ёки фоиз);
  • 7-устунда – ҳисобланган даромад суммаси;
  • 8-устунда – тўланган даромад суммаси;
Эътибор беринг!
Ҳисобланган ва тўланган даромадлар суммаларини ушлаб қолинган солиқни ҳисобга олган ҳолда кўрсатинг.
  • 9-устунда – солиқ базасини. Дивидендлар бўйича солиқ базасини аниқлаш учун тўланган дивидендлар суммасидан ҳисобга киритилиши лозим бўлган олинган дивидендлар ва имтиёзлар суммаларини айиринг. Фоизлар бўйича солиқ базасини аниқлаш учун тўланган фоизлар суммасидан имтиёзлар суммасини чегириб ташланг;
  • 10-устунда – ушлаб қолинган солиқ суммаси. Солиқ суммасини солиқ базасини солиқ ставкасига кўпайтириб аниқланг.
  • 11-устунда – солиқ солинмайдиган даромад суммасини, агар сизда имтиёзлар мавжуд бўлса;
  • 12-устунда – имтиёзларни қўллаш учун асос (тури, ҳужжат рақами ва санаси).

7–11-устунларда жорий ой учун суммаларни ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатинг.

Ҳисоб-китобга 3-илова қандай тўлдирилади?

Корхонангиз уларни тўлашда солиқ ушлаб қолинган дивидендлар олган бўлса, 3-иловани тўлдиринг. Муассисларингизга тўланадиган дивидендлар бўйича солиқ базасини аниқлашда улар чегириб ташланади.

Иловаларда қуйидаги учта сатр назарда тутилган:

  • «олдинги ҳисобот даври (даврлари) учун, жами». Жорий йилда биринчи марта иловаларни тўлдиришда ушбу сатрда 0 қиймати кўрсатилади;
  • «жорий ҳисобот ойи учун, жами»;
  • «йил бошидан, жами». Сатр биринчи ва иккинчи сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда тўлдирилади.

Жорий ҳисобот ойи учун йиғма маълумотларни шакллантириш учун (2-сатр) сизга дивидендлар тўлаган корхоналар кесимида файл-шаблонни тўлдиринг.

Расшифровкада қуйидагиларни кўрсатинг:

  • 1-устунда – дивидендларни тўлаган юридик шахснинг тартиб рақами;
  • 2-устунда – дивидендларни тўлаган юридик шахснинг номи;
  • 3-устунда – дивидендларни тўлаган юридик шахс – Ўзбекистон резидентининг СТИРи;
  • 4-устунда – дивидендлар ҳисобланган сана «кк.оо.йй» форматида;
  • 5-устунда – дивидендлар олинган сана «кк.оо.йй» форматида;
  • 6-устунда – ҳисобот (солиқ) даври бошида олинган ва солиқ базасидан чегириб ташланмаган дивидендлар суммаси;
  • 7-устунда – ҳисобга олинган дивидендлар суммаси. Мазкур дивидендлар корхона томонидан ҳисобот ва олдинги ойларда олинган (6-устун қийматини ҳисобга олган ҳолда). Дивидендлар корхонангиз ўз муассисларига тўлаган дивидендлар суммасидан ошиб келмаслиги лозим.
  • 8-устунда – солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси;
  • 9-устунда – ҳисобот (солиқ) даври охирида солиқ базасини камайтириш (ҳисоблаш) учун тан олинмаган дивидендлар суммаси. Ушбу сатрда олинган дивидендлар суммасининг тўланган дивидендлар суммасидан ошиб кетганлиги кўрсатилади. Ҳисобга қабул қилинмаган дивидендларни кейинги даврларда дивидендлар тўлашда чегириб ташлаш мумкин бўлади. 

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади?

Ҳисоб-китоб ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади. 

У 2 та бўлимдан иборат. 3-устунда дивидендлар бўйича, 4-устунда фоизлар бўйича маълумотлар келтирилади.

I бўлим. «Юридик шахсларнинг дивиденд ва фоиз тарзидаги даромадлари» қуйидаги кетма-кетликда (сатрлар бўйича) тўлдирилади:

  • 010 – Ҳисобот (солиқ) даврида акциядорларга (иштирокчиларга) ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар – жами.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 7-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 4-устуни

  • 021 – ҳисобот (солиқ) даврида Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар;
  • 022 – ҳисобот (солиқ) даврида Ўзбекистон норезидентлари бўлган юридик шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар;
  • 020 – юридик шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизларнинг умумий суммаси 021 ва 022-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда ҳисобланади.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 8-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри 4-устуни

  • 030 – фақат 3-устунда – олинган дивидендларнинг ҳисобга олинадиган суммаси .

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

3-илованинг 7-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 100-сатри 3-устуни

  • 041 – фақат 4-устунда – давлат облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадларга, шунингдек Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар;
  • 042–045 – имтиёзлар. Имтиёз учун асосни танланг ҳамда 3 ва 4-устунларда имтиёз суммасини кўрсатинг;
  • 040 – имтиёзлар суммаси 041-045-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик ҳисобланади.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 11-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри 4-устуни

  • 051 – Ўзбекистон резидентлари бўйича солиқ базаси;
  • 052 – Ўзбекистон норезидентлари бўйича солиқ базаси.

Солиқ базасини 051 ва 052-сатрларда имтиёзларни ва олинган дивидендларнинг ҳисобга олинган суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланг;

  • 050 – умумий солиқ базаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади: 020-сатр – 030-сатр – 040-сатр ёки 051-сатр + 052-сатр.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 9-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри 4-устуни

  • 061 – Ўзбекистон резидентлари даромадлари бўйича солиқ ставкаси;
  • 062 – Ўзбекистон норезидентлари даромадлари бўйича солиқ ставкаси;
  • 070 – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади: 051-сатр х 061-сатр + 052-сатр х 062-сатр.

Олинган маълумотларни қуйидагича текширинг:

1-илованинг 10-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 070-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 070-сатри 4-устуни

Юридик шахслардан олинадиган солиқ тўланганда «35» солиқ кодини танланг.

II бўлим. «Жисмоний шахсларнинг дивиденд ва фоиз тарзидаги даромадлари» қуйидаги кетма-кетликда (сатрлар бўйича) тўлдирилади:

  • 080 – Ҳисобот (солиқ) даврида акциядорларга (иштирокчиларга) ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар – жами.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 7-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 080-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 080-сатри 4-устуни

  • 091 – ҳисобот (солиқ) даврида Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар;
  • 092 – ҳисобот (солиқ) даврида Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизлар;
  • 090 – жисмоний шахсларга тўланган дивидендлар ва фоизларнинг умумий суммаси 091 ва 092-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик тарзда ҳисобланади.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 8-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 4-устуни

  • 100 – олинган дивидендларнинг ҳисобга олинадиган суммаси .

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

3-илованинг 7-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 100-сатри 3-устуни

  • 111–115 – имтиёзлар. Имтиёз учун асосни танланг ҳамда 3 ва 4-устунларда имтиёз суммасини кўрсатинг;
  • 110 – имтиёзлар суммаси 111-115-сатрлар йиғиндиси сифатида автоматик ҳисобланади.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 11-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 110-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 110-сатри 4-устуни

  • 121 – Ўзбекистон резидентлари бўйича солиқ базаси;
  • 122 – Ўзбекистон норезидентлари бўйича солиқ базаси.

Солиқ базасини 121 ва 122-сатрларда имтиёзларни ва олинган дивидендларнинг ҳисобга олинган суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланг;

  • 120 – умумий солиқ базаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади: 090-сатр – 100-сатр – 110-сатр ёки 121-сатр + 122-сатр.

Киритилган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 9-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 120-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 120-сатри 4-устуни

  • 131 – Ўзбекистон резидентлари даромадлари бўйича солиқ ставкаси;
  • 132 – Ўзбекистон норезидентлари даромадлари бўйича солиқ ставкаси;
  • 140 – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда ҳисобланади: 121-сатр х 131-сатр + 122-сатр х 132-сатр.

Олинган маълумотларни қуйидагича текширинг:

2-илованинг 10-устуни бўйича ўсиб борадиган якун

=

Ҳисоб-китобнинг 140-сатри 3-устуни

+

Ҳисоб-китобнинг 140-сатри 4-устуни

Жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўланганда «138» солиқ кодини танланг.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь