Адлия вазирлиги иш ҳақи тўланишини назорат қилади: жаримага тортилмаслик учун нима қилиш керак

preview

Адлия вазирлиги февраль ойида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи тўланиши кечиктирилганлиги, тўлиқ тўланмаганлиги ва уларнинг розилигисиз ушланмалар олинганлиги юзасидан онлайн-шикоятларини қабул қилишни бошлайди. Мазкур ҳолатда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозим?

Бундай вазиятларда ходимлар қуйидаги ҳаволадан ўтиб, фамилияси, исми, яшаш манзили ва телефонини кўрсатган ҳолда иш берувчи устидан шикоят қилиши мумкин бўлади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, бироқ белгиланган МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Иш ҳақи ҳар ярим ойда берилади (аниқ муддатлар жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатларда кўрсатилади). Иш ҳақидан ушлаб қолишлар ходимнинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарори билан амалга оширилади, МКнинг 164-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Иш ҳақини ҳисоблаш, тўлаш ва ундан ушлаб қолишларга оид саволларга жавобларни ва экспертларнинг тушунтиришларини қуйидаги тарзда олишингиз мумкин: