Таътилларнинг энг яхши графиги: қандай қилиб кўпроқ таътил пули олиш ва узоқроқ дам олиш мумкин

preview

Таътилларнинг энг яхши графиги: қандай қилиб кўпроқ таътил пули олиш ва узоқроқ дам олиш мумкин

Меҳнат таътили – ҳақ тўланадиган таътил вақти. Ва албатта, ҳеч ким кўпроқ таътил пули олиш ва кўпроқ кун дам олишни рад этмайди! Корхона учун ходимлар ўз таътилларидан максимум фойда оладиган бундай вазият унча фойдали бўлмасада, сиз 2020 йил учун таътиллар жадвалини тузаётганда ушбу   «лайфхак»ларни бутунлай қонуний асосларда инобатга олишингиз мумкин.

I. Таътилда қандай кўпроқ қўшимча ҳақ олиш мумкин

Таътил пули ҳисоб-китоби қоидасини билган ҳолда, сиз таътил ойида кўпроқ сумма олишингиз мумкин.

1. Таътил учун иш ҳақи оширилган ойни ёки кейинги ойларни танланг 

Таътил даврида маошлар, тариф ставкалари ошганда таътил пули янги миқдорлардан келиб чиқиб қайта ҳисобланади.

Мисол
Иш ҳақи ошганда таътил
Биринчи ходимнинг маоши – 2 000 минг сўм. Иккинчи ходимнинг ишбай тарифи – 1 та деталь учун 100 минг сўм. Бир ой учун ўртача ишлаб чиқариш: 25 та деталь. Иш ҳақи: 25 х 100 минг сўм – 2 500 минг сўм. 1 августдан бошлаб МҲЭКМ 10%га ошганда корхонада иш ҳақи оширилади. Шу боис 1 августдан бошлаб биринчи ходимнинг иш ҳақи 2 200 минг сўмни, иккинчи ходимники: 25 х 110 = 2 750 минг сўмни ташкил этади.Тегишинча, агар ходимлар август ойида ёки кейинроқ таътилга чиқишса, таътил пули оширилган маош ва тарифдан келиб чиқиб ҳисобланади.

2. Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда таътил ойидан олдинги ойда ишлаб чиқариш ҳажмини оширинг

Бундай меҳнатга ҳақ тўлашда таътил пули таътилга чиқишдан олдинги ой учун ходимнинг ишбай иш ҳақи қийматига тўғридан-тўғри боғлиқ.

Мисол
Таътилдан олдин яхши кўрсаткичларда маҳсулот ишлаб чиқариш
Ходим август ойида таътилга чиқишга ҳозирланмоқда.
Бир ойда унинг ўртача маҳсулот ишлаб чиқариши: 25 та деталь.
Бир ойда иш ҳақи: 25 х 100 минг сўм = 2 500 минг сўм.
Таътил пулини ҳисоблаш қоидасини билган ҳолда, у июль ойида маҳсулот ишлаб чиқаришни оширишга ҳаракат қилди ва 30 та деталь тайёрлади.
Таътил пули ушбу суммадан келиб чиқиб ҳисобланади.
Бундан ташқари, агар август ойида тариф, масалан 10%га ошириладиган бўлса, таътил пулини янги тариф: 30 х 110 = 3 300 минг сўмдан келиб чиқиб қайта ҳисобланади.

3. Катта рағбатлантирувчи тўловлар ёки яхши ишбай қўшимча ҳақ ҳисоблангандан кейин таътил олинг

Мукофотлар, ишбай қўшимча ҳақ ва бошқа ЯИТ солинадиган тўловлар таътил пулини ҳисоблашда иштирок этади. Ўртача иш ҳақини аниқлашда уларнинг ҳисоб-китоб даври учун суммаси ишланган ойлар сонига бўлинади ва асосий иш ҳақига қўшилади. Қўшимча тўловларнинг жами суммаси қанчалик катта бўлса, таътил пулининг суммаси шунчалик катта бўлади.

Агар корхонада мукофотлаш, масалан, чорак, йил якунлари бўйича ёки таваллуд кунига мукофотлаш тизими назарда тутилган бўлса, сиз таътилни шундай режалаштиришингиз мумкинки, унда ушбу суммаларни ҳисоблаш ойлари ҳисоб-китоб даврига тушсин ва тўловларнинг тарифга қўшимча қисмларини аниқлашда инобатга олинсин.

Эътибор беринг
Таътил пули суммасини аниқлаш учун ҳисоб-китоб даври – бу таътилга чиқишдан олдинги 12 (ёки 6, 7, 8, 9, 10, 11 – тўлиқ йил ишламаганлар учун) тўлиқ ой, таътил бериладиган иш даври эмас.
Мисол
Йил учун иш якунлари бўйича мукофот ҳисоб-китоб даврига киради.
Март ойида ходимга йил учун иш якунлари бўйича 3 000 минг сўм ҳисобланди.
Охирги 12 ой учун бошқа қўшимча тўловлар бўлмаган. Унинг маоши – 2 000 минг сўм.
Агар ходим март ойида таътилга чиқса, бу сумма таътил пулини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Таътил пулини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи бу ҳолатда 2 000 минг сўмни ташкил этади.
Агар таътил апрель ойида олинса, мукофот тўловларнинг тарифга қўшимча қисмларини аниқлашда инобатга олинади.
Таътил пулини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 2 000 + 3 000 : 12 = 2 250 минг сўмни ташкил қилади.

4. Таътилнинг энг оз муддатидан ортиқча қисми учун компенсация олинг

Таътилнинг энг оз муддати – 15 кун. Яъни – бу мажбурий дам олиш учун кунлар сони, уларни пуллик компенсация билан алмаштириш мумкин эмас. Ундан ортиқчаси эса - мумкин. Агар қўшимча пуллар жуда зарур бўлса, сиз 15 кун дам олиб, ишга чиқишингиз ва кейинги кунлар учун иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация олишингиз мумкин.

Мисол
Фойдаланилмаган кунлар учун пуллик компенсация билан таътил
Корхонада 5-кунлик иш ҳафтаси. Меҳнат шартномасига кўра ходимнинг таътили 24 иш кунини ташкил этади.
Ходимнинг маоши – 2 000 минг сўм. Тўловларнинг тарифга қўшимча қисмлари бўлмаган.
I вариант. Ходим апрель ойида 1 дан 28 апрелгача 24 кунга таътилга чиқмоқда (таътилнинг муддати шанбаларни инобатга олган ҳолда аниқланади).
Таътил пули: 2 000 : 25,4 х 24 = 1 889,8 мин сўм. 29-30 апрель учун иш ҳақи: 2 000 : 22 х 2= 181,8 минг сўм.
Ходим апрель ойи учун жами: 1889,8 + 181,8 = 2071,6 минг сўм олади.
II вариант. Ходим апрель ойида 1 дан 17 апрелгача 15 кунга таътилга чиқмоқда.
Қолган 9 кун учун у компенсация олади.
Таътил пули: 2 000 : 25,4 х 15 = 1181,1 минг сўм.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация: 2 000 : 25,4 х 9 = 708,7 минг сўм.
20 дан 30 апрелгача бўлган давр учун иш ҳақи: 2 000 : 22 х 9= 818,2 минг сўм.
Ходим апрель учун жами: 1181,1 + 708,7 + 818,2 = 2 708 минг сўм олади.

5. Катта қиймат билан кунлар сонини оширинг

Бунинг учун таътил пули ва иш кунини солиштиринг. Таътилни шундай режалаштирингки, ойда катта қийматли кунлар сони кўп бўлсин.

Иш куни қиймати ой учун иш ҳақини ойдаги иш кунлари сонига бўлиш билан аниқланади.

Таътил пули қиймати ўртача иш ҳақини 6-кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб, иш кунлари сонига бўлиш билан аниқланади.

Вазият 1
Иш куни қиймати таътил куни қийматидан катта
Корхонада 5-кунлик иш ҳафтаси. Ходимнинг маоши – 2 000 минг сўм. Ўртача ойлик иш ҳақи – худди шундай. Ойда иш кунлари сони – 20 кун. Иш куни қиймати: 2 000 : 20 = 100 минг сўм. Таътил пули қиймати: 2 000 : 25.4 = 78,7 минг сўм.

Хулоса:

Мазкур вазиятда иш кунлари кўпроқ бўлгани фойдалироқ.

Ҳал қилиш вариантлари:

  • Таътилни таътил куни қиймати иш куни қийматидан катта бўладиган ойга қолдиринг;
  • Таътилнинг бўлинмайдиган қисмидан (12 кун) ортиқча таътил қисмини бошқа кунга қолдиринг.

Ушбу вариантларни юқорида келтирилган  маълумотларда кўриб чиқамиз. Ҳисоб-китоб учун 2020 йилнинг февраль ойини оламиз, таътил муддати – 18 иш куни.

Мисол
Таътилни режалаштиришнинг турли вариантларида ой учун тўловларни солиштирамиз

Кўрсаткич

I вариант –
бутун ой иш куни

II вариант –
таътил 3 февралдан бошлаб 12 кун

III вариант -  таътил 3 февралдан бошлаб 18 кун

1

Иш кунлари сони

20

10

5

2

Иш кунлари қиймати

20 х 100 000 = 2 000 000

10 х 100 000 = 1 000 000

5 х 100 000 = 500 000

3

Таътил кунлари сони

0

12

18

4

Таътил кунлари қиймати

0

12 х 78 700 =  944 400

18 х 78 700 = 1 416 600

 

Ой учун жами

2 000 000

1 944 400

1 916 600

 Жадвалдан кўринадики, таътил куни қийматидан ошган иш куни қийматида, энг фойдалиси - I вариант: бу ойда ишлаш, таътилни эса бошқа ойга қолдириш.
Вазият 2
Иш куни қиймати таътил куни қийматидан кам
Корхонада 5-кунлик иш ҳафтаси.
Ходимнинг маоши – 2 000 минг сўм.
Таътил ойидан олдинги 12 ой учун қўшимча тўловлар – 7 200 минг сўм.
Таътил пулини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи: 2 000 + 7 200 : 12 = 2 600 минг сўм.
Ойда иш кунлари сони – 20 кун. Иш куни қиймати: 2 000 : 20 = 100 минг сўм.
Таътил пули қиймати: 2 600 : 25.4 = 102,4 минг сўм.

Хулоса:

Мазкур вазиятда таътил кунлари кўпроқ бўлгани фойдалироқ.

Ҳал қилиш варианти:

  • Бутун таътилни шу ойда олиш

Юқорида келтирилган вазият маълумотларида мисолни кўриб чиқамиз. Ҳисоб-китоб учун 2020 йилнинг февраль ойини оламиз, таътил муддати 18 иш куни.

Мисол
Таътилни режалаштиришнинг турли вариантларида ой учун тўловларни солиштирамиз

Кўрсаткич

I вариант –
бутун ой иш куни

II вариант –
таътил 3 февралдан бошлаб 12 кун

III вариант -  таътил 3 февралдан бошлаб 18 кун

1

Иш кунлари сони

20

10

5

2

Иш кунлари қиймати

20 х 100 000 = 2 000 000

10 х 100 000 = 1 000 000

5 х 100 000 = 500 000

3

Таътил кунлари сони

0

12

18

4

Таътил кунлари қиймати

0

12 х 102 400 =  1 228 800

18 х 102 400 = 1 843 200

 

Ой учун жами

2 000 000

2 228 800

2 343 200

Жадвалдан кўринадики, иш куни қийматидан ошган таътил куни қийматида, энг фойдалиси - III вариант – таътилни тўлиқ олиш.

II. Дам олиш муддатини қандай ошириш мумкин

1. Таътилни байрам кунларигача ёки улардан кейин олинг

Бу туфайли дам олишнинг умумий муддати ўзгармайди, бироқ узлуксиз дам олиш даври кўпроқ бўлади.

2. Шанбалар ҳисобига дам олиш муддатини оширинг

12 иш кунидан ошган таътилнинг бир қисмини шундай тақсимлангки, агар сизнинг корхонангизда 5-кунлик иш ҳафтаси бўлса,  ушбу кунларга шанбалар тўғри келмасин.

Мисол
Шанбалар ҳисобига дам олиш муддатини ошириш
Корхонада 5-кунлик иш ҳафтаси. Меҳнат шартномасига кўра ходимнинг таътили 21 иш кунини ташкил этади.
I вариант.
Ходим 2020 йилнинг 1 дан 24 апрелигача 21 кун (шанбаларни инобатга олган ҳолда) таътил олишни режалаштирмоқда. Апрель ойида жами дам олиш кунлари:
21 кун таътил + 5 дам олиш куни = 26 дам олиш куни.
II вариант.
Ходим 2020 йилнинг 1 дан 14 апрелигача 12 кун (шанбаларни инобатга олган ҳолда) таътил олишни режалаштирмоқда, 5 кун – 20 дан 24 апрелгача ва 4 кун – 27 дан 30 апрелгача. Апрель ойида жами дам олиш кунлари:
21 кун таътил + 6 дам олиш куни = 27 дам олиш куни.

Бу – алоҳида тавсиялар, уларни бирга амалга ошириш узоқ ва яхши ҳақ тўланадиган таътилнинг энг мақбул вариантини бериши мумкин!

Эътибор беринг
Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Шу боис ҳозирнинг ўзида янги 2020 йил учун таътил вақтини ўйланг ва уни корхона раҳбарияти билан келишинг!

Наталья МЕМЕТОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти