Ўриндош учун фойдаланилмаган таътил учун компенсация бериш керакми?

09.06.2020

Агар ходим-ўриндош ишдан бўшатилса, унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаш лозимми? Бу ҳолда у қандай тўғри ҳисобланади? Фойдаланилмаган меҳнат таътиллари бўйича даъво бериш муддатлари ўрнатилганми? Buxgalter.uz ушбу масалани тушунишга ёрдам беради.

Ҳар бир ходим йиллик ҳақ тўланадиган таътил ҳуқуқига эга . Бу ўриндошлик асосида ишловчиларга ҳам тегишли .

Ҳар қандай ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши керак . Акс ҳолда ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой муддатда судга мурожаат қилишга тўлиқ ҳуқуқга эга . Бу ҳолда, иш берувчининг ғайриқонуний ҳаракатлари тасдиқланган тақдирда ходимнинг фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш тўғрисидаги талаби тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади .

Ҳатто иш ҳақини ундириш тўғрисида низо келиб чиққан тақдирда ҳам, ходимнинг фойдаланилмаган таътил учун ходимга тегишли бўлган компенсацияни тўлаш тўғрисидаги пуллик талаблари тўлиқ ҳажмда қаноатлантирилади .

Қандай ҳисобланади

Мисол учун, ходим корхонада (бюджетдан ташқари ташкилот) 04.04.2017 йилдан 29.06.2020 йилга қадар ишлаган. Ҳеч қачон таътилда бўлмаган. Ишдан бўшатилишидан олдин маоши 1 500 000 сўмни ташкил этган. Январь ойида ходим мукофот олган – 450 000 сўм. Ишдан бўшатилишидан олдинги 12 ой учун иш ҳақидан ташқари бошқа тўловлар бўлмаган. Таътилнинг давомийлиги меҳнат шартномасига асосан 15 иш кунини ташкил этади.

Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади .

Фойдаланилмаган таътил кунлари учун пуллик компенсация ишдан бўшатиш санасига ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. У ўз навбатида ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда уларни ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан (ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар) ошган суммани 1/12 га оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади .

6-кунлик иш ҳафтаси ҳисобида таътиллар учун ҳақ ёки фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш учун суммалар ҳисоб-китобида иш вақтининг ўртача ойлик давомийлиги 25,4 кун миқдорида қабул қилинади . Улар учун Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома амал қиладиган бюджет ташкилотлари истисно ҳисобланади. 2020 йилда улар учун иш вақти давомийлиги 304 иш кунини, ўртача – ойига 25,33 (304 : 12) ни ташкил этади.

Эътибор беринг
Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ҳисобланган компенсация суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради ва тегишинча, ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади . Фойда солиғи тўловчилар учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги харажатлар чегириладиган харажатларга киради, шу жумладан – фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация .

Энди юқорида келтирилган мисол бўйича ҳисоб-китобни амалга оширамиз:

Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Ўл. бир.

Ҳисоб-китоб

Корхонада меҳнат шартномасига асосан ўрнатилган таътил давомийлиги

010

иш кунлари

15

Таътил тақдим этилмаган давр (ойлар): 2017-2019 йиллар ва 2020 йилнинг январь-июнь ойлари (9 + 12 + 12 + 6)

020

ойлар

39

Пуллик компенсация ҳисобланадиган фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари ҳисоб-китоби (010-сатр х  020-сатр : 12)

030

кунлар

49

Ишдан бўшатиш кунида лавозим маоши

040

сўм

1 500 000

Ижтимоий солиқ (илгариги ЯИТ) солинадиган олдинги 12 ой учун мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва бошқа тўловлар

050

сўм

450 000

Ўрнатилган лавозим маошидан ошадиган сумманинг 1/12 қисми ( 050-сатр : 12)

060

сўм

37 500

Ўртача ойлик иш ҳақи (040-сатр +  060-сатр)

070

сўм

1 537 500

Пуллик компенсациянинг миқдори (070-сатр : 25,4 х  030-сатр)

080

сўм

2 966 043,31

Эътибор беринг

Агар компенсация ишлаб чиқариш ходимларига тўланса, ҳисоблаш бўйича бухгалтерлик ўтказмаси қуйидаги тарзда бўлади:

Дт 2010 Кт 6710, агарда маъмурий ходимларга тўланса - Дт 9420 Кт 6710.


Татьяна ЛИМАРЕВА

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал