Агар меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича ортиқча тўланган бўлса, нима қилиш керак
“Яқинда ходимга (стажи 20 йилдан ортиқ) меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ўртача иш ҳақининг 100%и миқдорида тўловни амалга оширдик. Директор ортиқча тўловни қайтаришни хоҳламаяпти – бу жуда қадрли ходим. Мазкур вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши керак”? Вазиятни buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:
- Касаллик бўйича ёки болани парвариш қилиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) бўйича нафақа жисмоний шахснинг бошқа даромадларига киради
.
Касаллик варақасига ЖШДС солинади, имтиёзларга эга эмас. Бироқ ижтимоий солиқ - солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди
.
Бунда фақат Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги 1136-сон низом нормаларига мувофиқ ҳисобланган тўлов суммасини меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича нафақа деб ҳисоблаш мумкин.
Белгиланган миқдордан ошиқча тўловлар кўрсатилган нафақа деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бу ҳолда бухгалтер уларни “меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча тўлов” сифатида талқин қилиши керак . Ушбу қўшимча ҳақ суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилиши керак. Унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади
.
Умумий ҳоллар учун нафақа миқдорлари қуйидагиларни ташкил этади :
- умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга - иш ҳақининг 80%и миқдорида;
- умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга - иш ҳақининг 60%и миқдорида.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:
- умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлганда - иш ҳақининг 100%и миқдорида;
- умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлганда - иш ҳақининг 80%и миқдорида;
- умумий иш стажи 5 йилгача бўлганда - иш ҳақининг 60%и миқдорида.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидагиларга ўртача иш ҳақининг 100%и миқдорида тўланади :
- коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган, 14 ёшгача боласи бўлган ота-оналарга;
- ушбу ота-оналарнинг болаларини парвариш қилаётган шахсларга.
Эслатиб ўтамиз, одатда касаллик варақаси деб номланадиган ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари ходиманинг жами даромадига киритилмайди . Тегишинча, уларга ҳеч қандай солиқ солинмайди ва ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.
- Чет эллик ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича ҳақ тўлаш: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
- Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси: кимга қанча тўланади (жадвал)
- Нима учун сизга карантин даврида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ҳақ тўланмайди
- Ходима декретга кетмасдан, ишлашда давом этмоқчи бўлганда нима қилиш керак
- Агар дивидендлар ортиқча тўланган бўлса, нима қилиш лозим?